Sayt test rejimida ishlamoqda

Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Вертикал интеграциялашган саноат корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш»,   08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt447.
Илмий раҳбар:  Зайнутдинов Шавкат Нуритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Нодирбек Иброхимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вертикал интеграциялашган саноат корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вертикал интеграциялашган саноат корхоналари фаолиятини самарали бошқариш жараёнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва соф фойдасига боғлиқ бўлган сценарий усуллари такомиллаштирилган;
саноат корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш самарадорлигини оширишнинг интеграциялашган бошқарув стратегик модели ишлаб чиқилган;
инновацион ривожланиш шароитида вертикал интеграциялашган саноат корхоналари бошқариш самарадорлигини баҳолаш усули меҳнат унумдорлиги ва меҳнат самарадорлигини ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;
вертикал интеграциялашган саноат корхоналарини бошқариш самарадорлигини оширишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вертикал интеграциялашган саноат корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вертикал интеграциялашган саноат корхоналари фаолиятини самарали бошқариш жараёнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва соф фойдасига боғлиқ бўлган сценарий усуллари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 20 февралдаги 04/06-846-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг «UZTEX Uchkurgan» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилиши натижасида 38,6 млн. сўмлик қўшимча даромад олишга эришилган;
саноат корхоналарида инновацион фаолиятни бошқариш самарадорлигини оширишнинг интеграциялашган бошқарув стратегик модели «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи «UZTEX Uchqorgon» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 20 февралдаги 04/06-846-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни «UZTEX Uchkurgan» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилиши натижасида 2018 йилда 22,5 млн. сўмлик қўшимча иқтисодий самарага эришилган;
инновацион ривожланиш шароитида вертикал интеграциялашган саноат корхоналари самарадорлигини баҳолаш усулини меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи «Namimpekstekstil» масъулияти чекланган жамияти фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 20 февралдаги 04/06-846-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни «Namimpeks-tekstil» масъулияти чекланган жамияти фаолиятига жорий этилиши натижасида 2018 йилда бошқарув харажатларини 35,2 млн. сўмга қисқартиришга эришилган;
вертикал интеграциялашган саноат корхоналарини бошқариш самарадорлигини оширишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган прагноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятини стратегик ривожлантириш амалиётига жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 20 февралдаги 04/06-846-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари асосида 2020–2025 йиллар учун «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги вертикал интеграциялашган саноат корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш стратегияси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish