Сафаров Нурбек Абдивалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги», 12.00.10–Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Yu22.
Илмий раҳбар: Рахманов Аъзамжон Режапович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I/S/24/01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Баҳодир Исмаилович, юридик фанлар доктори, профессор; Саидова Лола Абдувахидовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари ва механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноятчиликка қарши курашда, жиноятларни аниқлаш учун тезкорлик билан маълумот ва ахборот алмашиш тизимини мустаҳкамлаш мақсадида «бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширади» каби норма билан тўлдириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларининг хорижий мамлакатлар тегишли тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги (ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича) ҳамкорлигини бевосита амалга ошириши юзасидан таклиф ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларини «гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари» тушунчаси билан тўлдириш таклиф этилган;
Интерпол ММБ билан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида Интерпол ММБга тўғридан-тўғри бўйсунадиган ИИВ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари ва Транспортдаги ИИББларида «масъул ходим» лавозимини ташкил қилиш зарурлиги кўрсатилган;
Республикамиз жиноят-процессуал қонунчилигига қидирувдаги шахсларнинг бошқа давлатлар ҳудудларида ҳаракатланишини чеклаш мақсадида улар Ўзбекистонга экстрадиция қилингунига қадар шахсини тасдиқловчи паспортини вақтинча бекор қилиш, шунингдек, жиноят содир этиб, ноқонуний равишда бошқа давлат фуқаролигини олган мамлакатимиз фуқароларини автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқариш ҳамда уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларини кўриб чиқиш учун фуқароликни олган давлатга юбориш нормасини жорий қилиш тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бошқа давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширишига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги 2016 йил 16 сентябрдаги қонунининг 45-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 33/04-01/85-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ички ишлар органларининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб боришлари учун ҳуқуқий асосларни белгилаб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларининг хорижий мамлакатларнинг тегишли тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида (ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича) бевосита ҳамкорлик қилишига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги 2018 йил 30 июлдаги қонунининг 20-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Бу экстремизмга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси тегишли давлат органларининг бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Жиноят кодексининг 19, 56, 127, 1271, 207, 246, 2511, 261, 271, 273, 274, 275, 276-моддаларини ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-моддасини «гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари» деган ибора билан тўлдириш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 22 октябрдаги қонуни 1-моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 январдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши гиёҳвандлик воситаларининг аналогларини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарлик белгилашга оид қонун нормаларини янада такомиллаширишга хизмат қилган;
Интерпол ММБга тўғридан-тўғри бўйсунадиган ИИВ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари ва Транспортдаги ИИБларда «масъул ходим» лавозимини ташкил қилиш ҳақидаги таклифдан Ички ишлар вазирининг 2018 йил 17 сентябрдаги 254-сон билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг Интерпол йўналишидаги фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюросининг 2019 йил 13 январдаги 32/181-сон маълумотномаси). Мазкур йўриқнома жиноятчиликка қарши кураш бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлигини амалга оширишда ички ишлар органлари, шунингдек Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси иштирокини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
қидирувдаги шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилингунига қадар шахсини тасдиқловчи паспортини вақтинча бекор қилиш, шунингдек жиноят содир этиб, ноқонуний равишда бошқа давлат фуқаролигини олган Ўзбекистон фуқароларини фуқаролигидан автоматик тарзда чиқариш ҳамда уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларини кўриб чиқиш учун фуқароликни олган давлатга юбориш тартибини жорий қилишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 281-боб 2541-моддасининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 33/01-01/1766-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қидирувдаги шахсларнинг бошқа давлатлар ҳудудларида ҳаракатланишини чеклашга ва миллий қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга имкон берган.