Мирсанов Уралбой Мухаммадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида математикани амалий дастурлар ёрдамида ўқитиш самарадорлигини ошириш методикаси” (5–6-синфлар мисолида), 13.00.02¬¬– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped329.
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исақулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исроиловна, педагогика фанлари доктори, профессор, Рўзиев Рауп Ахмадович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларининг 5–6-синфларида математикани амалий дастурлар ёрдамида ўқитиш самарадорлигини оширишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5–6-синф математика фанидан таянч компетенциялар таркиби (когнитив, ахборотлар билан ишлаш) амалий дастурли фаол ахборот алмашинувчи асинхрон таълим муҳитидан (электрон тренажёрлар, математик масалаларни ҳисобловчи, ўқувчилар билимини баҳоловчи ва назорат қилувчи, визуал тақдимотли) фойдаланиш элементларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқитиш жараёнида ўқувчилар билимини тезкор диагностикаси (математик билимларни эгаллаш, мустақил ишларни бажариш, масалаларни ечиш) стандарт ва адаптив тестларнинг on-line ва off-line режимига мослаштирилган тизимларини (глобал, локал) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
математика фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ўқитиш технологиялари (шахсга йўналтирилган, муаммоли, компьютерли) ва амалий дастурий-дидактик мажмуаларни ўқув босқичлари ҳамда билимлар кетма-кетлигига кўра интеграциялаш (ўзаро боғлаш, мослаш, тўлдириш) асосида такомиллаштирилган;
математикадан синфдан ташқари ўқув жараёнларига оид ўқув-методик таъминот дастурий воситалар (мультимедиали иловалар, аудио ва видео), ўқув топшириқлари (тестлар, креатив фикрлашга оид мисол ва масалалар) ҳамда амалий дастурларнинг дидактик имкониятлари мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 5–6-синфларида математика таълими самарадорлигини оширишда амалий дастурлардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
5–6-синф математика фанидан таянч компетенциялар таркибини аниқлаштириш, амалий дастурли фаол ахборот алмашинувчи асинхрон таълим муҳитидан фойдаланиш элементлари, ўқув топшириқлари ҳамда амалий дастурларнинг дидактик имкониятларига оид таклифлари умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” дарсликларининг мазмунига сингдирилган (10-синф ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик. – Тошкент, 2017 й., 11-синф ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик. – Тошкент, 2018 й.). Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг информатика ва ахборот технологиялари бўйича тегишли компетентцияларини шакллантириш, математика фани билан ўзаро боғлиқликни таъминлашга хизмат қилган;
ўқитиш жараёнида ўқувчилар билимини тезкор диагностикаси, стандарт ва адаптив тестларнинг on-line ва off-line режимига мослаштирилган тизимларни ишлаб чиқишга оид таклифлардан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 сентябрдаги “2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинг тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 299-сон буйруғи билан тасдиқланган меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 01-02/2-2-174-сон маълумотномаси). On-line ва off-line режимида ўтказилган тест синовлари 2017-2018 ўқув йилида 5–6-синф математика фани сифати мониторинги самарадорлигини оширишга имкон берган;
математика фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, ўқитиш технологиялари ва амалий дастурий-дидактик мажмуаларни ўқув босқичлари ҳамда билимлар кетма-кетлигига кўра интеграциялаш, математикадан синфдан ташқари ўқув жараёнларига оид ўқув-методик таъминот, дастурий воситаларга оид таклифлардан 2014-2017 йилларда амалга оширилган ПЗ-2014-0910154408 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 01-02/2-2-174-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида яратилган амалий дастурлар 5–6-синф математика фанининг ўқитиш методикасини ва синфдан ташқари ўқув фаолиятини такомиллаштириш имкониятини кенгайтирган.