Махаматов Махмуд Махаматаминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорлигининг халқаро-ҳуқуқий асослари”, 12.00.10–Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu100.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I/S/24/01.
Расмий оппонентлар: Бобоқулов Иномжон Ибрагимович, юридик фанлар доктори, доцент; Гафуров Аскар Бойисович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХМТнинг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли конвенцияси нормаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари миллий қонунчилик билан бирга ратификация қилинган халқаро шартномалар билан ҳам белгиланиши асосланган;
ХМТнинг “Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида”ги 144-сонли конвенцияси талабларига мувофиқ аҳоли даромадлари, турмуш даражасини юксалтириб бориш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш учун ҳукумат, иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари ўртасида энг кам иш ҳақи миқдорини белгилашда уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш лозимлиги асосланган;
ХМТнинг меҳнат инспекцияларига оид 81, 129-конвенцияларида белгиланган халқаро стандартларга мувофиқ меҳнат шароитлари ва муҳофазаси соҳасидаги нормаларни қўллашни, иш берувчилар ва ходимларни қонунчиликка риоя этишнинг самарали воситалари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш учун Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятида қайта алоқа механизмини жорий этиш лозимлиги асосланган;
ХМТнинг “Оналикни асраш тўғрисида”, “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги конвенциялар қоидаларига миллий қонунчиликни мослаштириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш мақсадида ХМТнинг конвенцияларини ратификация ва имплементация қилиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорлигининг халқаро-ҳуқуқий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХМТнинг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли конвенцияси нормаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари миллий қонунчилик билан бирга ратификация қилинган халқаро шартномалар билан ҳам белгиланиши таклифи “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-413-сон Қонуни 1-моддаси билан “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” қонуни 3-модда ва 6-моддасига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 1 августдаги 05/01-01-101-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши иш беручилар ташкилотлари ҳамда касаба уюшмалари ҳуқуқларининг халқаро стандартлар билан мустаҳкамланишига, иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари халқаро ҳамкорлигининг ривожланишига хизмат қилган;
ХМТнинг “Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида”ги 144-сонли конвенцияси талабларига мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорини белгилашда ҳукумат, иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари ўртасида уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақидаги таклифлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар буйича 2017-2019 йиллар учун тузилган бош келишув”ининг (23.02.2017 йил) 20, 51-бандларида қўлланилган (Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 9 январдаги 11/18-2018-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш ахоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириб боришга, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга хизмат қилган;
ХМТнинг меҳнат инспекцияларига оид 81, 129-конвенцияларида белгиланган халқаро стандартларга мувофиқ меҳнат шароитлари ва муҳофазаси соҳасидаги нормаларни қўллашни, иш берувчилар ва ходимларни қонунчиликка риоя этишнинг самарали воситалари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш учун Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятида қайта алоқа механизмини жорий этиш ҳақидаги таклифи келгусида иш жараёнида фойдаланилиши маълум қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 17 августдаги 03-10/4299-сон маълумотномаси). Ушбу йўналишдаги таклифларнинг иш фаолиятида қўлланилиши Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштиришга, Инспекция фаолиятидан аҳоли хабардорлигини оширишга ҳамда муайян даражада меҳнат нормалари бузилиши олди олинишига хизмат қилган;
ХМТнинг “Оналикни асраш тўғрисида”, “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги конвенциялар қоидаларига миллий қонунчиликни мослаштириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш мақсадида ХМТнинг конвенцияларини ратификация ва имплементация қилиш ҳақидаги таклифлари 2017 йил 23 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар буйича 2017-2019 йиллар учун тузилган бош келишуви” 6-бандида қўлланилган (Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 9 январдаги 11/18-2018-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши барча ёлланиб ишлаётган ҳамда ноанъанавий меҳнат турларида банд аёллар ҳуқуқларини, шунингдек ходимларнинг ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқининг кафолатларини кучайтиришга хизмат қилган.