Нормурадова Гулнора Мурадуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Оламнинг фразеологик манзарасида консептуал метафоралар ўрни (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида); 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3175.
Илмий раҳбар: Эргашева Гули Исмоил қизи - филология фанлари доктори, профессор .
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги О‘збекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшанкулович - филология фанлари доктори, профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна - филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари фразеологик тизимида БОШ, МАСОФА ва ЙЎЛ консептуал майдонлари доирасида консептуал метафораларнинг воқеланиш хусусиятлари ва лингвокогнитив жиҳатларини қиёсий-типологик асосда тадқиқ этиш ҳамда уларнинг фразеологик олам манзарасидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек фразеологик материалида консептуал метафораларни қиёсий таҳлил қилиш учун фразеологик мақом, метафорик мотивация, манба ва мақсад доменлари, ички шакл, образли ҳамда баҳоловчи компонентларни изчил текширишга асосланган таҳлил кетма-кетлиги тизимлаштирилиб, инглиз ва ўзбек фразеологик материалига изчил татбиқ этилган;
таҳлил қилинган фразеологик материалда метафорик мотивациянинг шаффоф, қисман шаффоф ва хиралашган даражаларини фарқлашга хизмат қилувчи диагностик мезонлар аниқлаштирилиб, уларнинг воқеланиш хусусиятлари тавсифланган;
инглиз ва ўзбек фразеологик бирликларини қиёслашда фразеологик маъно, мақсад ва манба доменлари, консептуал модел, таянч компонент, образли мотивация ҳамда баҳоловчи-прагматик хусусиятларнинг ўзаро нисбатига асосланган операцион мезонлар ишлаб чиқилиб, тиллараро муносабатлар юқори мувофиқлик, қисман мувофиқлик, фразеологик аналог ва миллий-спетсифик воқеланиш сифатида фарқланган;
БОШ, МАСОФА ва ЙЎЛ консептуал майдонларининг интеграл қиёсий таҳлили асосида уларнинг когнитив функсияларидаги фарқлар аниқланган: БОШ субъектнинг ақлий, ҳиссий ва ижтимоий ҳолатини марказлаштирувчи соматик таянч, МАСОФА муносабат, даража ва чегарани ифодаловчи схема, ЙЎЛ эса фаолият, танлов ва ўзгаришни жараён сифатида ифодаловчи динамик схема сифатида тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг илмий янгилик бандларида қайд этилган қиёсий-лингвокогнитив таҳлил мезонлари, консептуал-метафорик моделлар, тиллараро мувофиқлик даражалари ҳамда лингвомаданий хусусиятларга доир натижалар қуйидаги лойиҳа ва амалий фаолиятларда тегишли маълумотномалар доирасида жорий этилган:
инглиз ва ўзбек фразеологик бирликларида ички шакл, метафорик мотивация, образли ва баҳоловчи компонентлар ўртасидаги муносабатларни лингвокогнитив жиҳатдан тавсифлаш, фразеологик маънони шакллантиришда манба ва мақсад доменлари ҳамда улар ўртасидаги консептуал проексияни аниқлашга доир илмий хулосалардан Қарши давлат университетининг АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Тҳе Энглиш Аccесс Миcро Счоларшип Програм” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 7.09.2026-й. № 04/9120 маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалардан лойиҳа машғулотларининг мазмунини бойитишда фойдаланилган; инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларни семантик мазмуни, образли асоси, таянч компоненти ва баҳоловчи хусусиятлари бўйича қиёслашга доир тадқиқот натижалари эса ўқувчиларга фразеологик бирликларнинг кўчма маъноси, образли мотивацияси ва тиллараро фарқларини тушунтиришга қаратилган амалий машғулотлар ва ўқув материалларида татбиқ этилган;
инглиз ва ўзбек фразеологиясидаги консептуал метафораларни қиёсий-чоғиштирма ва лингвокогнитив жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг муштарак тажрибавий-когнитив асослари ҳамда турлича лисоний-образли ва аксиологик воқеланишини аниқлашга доир илмий хулосалардан Қарши давлат университетининг СУЗ-800-21ГР-3181 рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 7.09.2026-й. № 04/9119 маълумотномаси). Натижада, БОШ (HEAD), МАСОФА (ЯҚИН-УЗОҚ, CЛОСЕ-ДИСТАНТ) ва ЙЎЛ (PATH) консептуал майдонларига мансуб фразеологик бирликларнинг консептуал модели, образли асоси, баҳоловчи хусусиятлари ва прагматик вазифаларини қиёслашга доир материаллар лойиҳа доирасидаги амалий машғулотларда қўлланилган; шунингдек, тиллараро қиёсда юқори мувофиқлик, қисман мувофиқлик, фразеологик аналог ва миллий-спетсифик воқеланиш ҳолатларини фарқлашга доир илмий натижалардан инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини тушунтиришда фойдаланилган;
инглиз ва ўзбек тиллари фразеологиясида консептуал метафораларнинг воқеланишидаги умумий ва фарқли хусусиятларни қиёсий таҳлил қилиш, шунингдек антропоцентрик консептларнинг фразеологик бирликларда намоён бўлишида миллий-маданий ва аксиологик омилларнинг ўрнига доир илмий хулосалардан “Фреундсчафтсгеселлсчафт Усбекистан-Деутсчланд” доирасидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Германия, 22.02.2025-й. № 4/132 маълумотномаси). Лойиҳа доирасидаги анжуманда консептуал метафораларнинг фразеологик маънони шакллантириш ва баҳолашда тутган ўрнига оид тадқиқот натижалари тақдим этилган;
инглиз ва ўзбек тиллари фразеологизмларида БОШ (HEAD), МАСОФА (ЯҚИН-УЗОҚ, CЛОСЕ-ДИСТАНТ) ҳамда ЙЎЛ (PATH) консептуал майдонлари асосидаги метафорик моделларни қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг умумий когнитив асослари ҳамда айрим лингвомаданий ва аксиологик тафовутларини аниқлашга доир хулосалардан “Ўзбекистон-24” телеканалида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРКнинг 07.02.2025-й. № 05-09-143 маълумотномаси). Натижада, фразеологик ва паремиологик бирликларда воқеланган айрим консептуал-метафорик моделлар асосида миллий дунёқараш, баҳолаш ва ахлоқий тасаввурларнинг лисоний ифодаланишига оид илмий материаллардан оммабоп-маърифий мазмунда фойдаланилган.