Халилова Рухсора Рауповнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Раҳбар сиёсий нутқининг коммуникатив-прагматик таъсир механизмлари ва уларнинг хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили (ашдщдщпшнф).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSs/Fil1222,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти,
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Қарши давлат университети DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01
Расмий оппонентлар: Маъруф Йўлдошев Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нарходжаева Хуршида Шариповна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жабборов Хўжамурод филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади раҳбар сиёсий нутқининг коммуникатив-прагматик хусусиятларини очиб бериш, таъсир механизмларини аниқлаш ва тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
раҳбар сиёсий нутқининг коммуникатив-стратегик ва прагматик таъсир механизмлари назарий жиҳатдан асосланиб, уларнинг лингвистик воқеланиш хусусиятлари аниқланган;
сиёсий нутқ самарадорлигини таъминловчи мафкуравий, эмоционал-баҳоловчанлик ва имиж яратиш воситаларининг коммуникатив-прагматик жиҳатлари асосида далилланган;
сиёсий дискурсда ўзаро тушуниш ва келишувни тарғиб қилиш, фуқаролик иштирокини рағбатлантириш, муаммоларни вербаллаштириш, ишонч ва ижтимоий бирдамликни, кучайтириши асосланган;
раҳбарлар сиёсий нутқида қиёсий лингвопрагматик таҳлил натижасида ижтимоий диалогик ва далилловчи коммуникатив йўналишнинг устуворлиги такомиллаштирилган;
ўзбек раҳбарлари сиёсий нутқининг лингвомаданий ва прагматик хусусиятлари асосида сиёсий ҳокимият дискурсининг коммуникатив механизмлари исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Раҳбар сиёсий нутқининг коммуникатив-прагматик таъсир механизмлари ва уларнинг хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
сиёсий дискурсда ўзаро тушуниш ва келишувга эришиш, фуқаролик иштирокини рағбатлантириш, ижтимоий муаммоларни нутқий ифодалаш, ишонч ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи коммуникатив-прагматик омиллар асосланган. Шунингдек, раҳбар сиёсий нутқида “халқ”, “жамият”, “миллат”, “келажак”, “тараққиёт”, “адолат”, “тинчлик” ва “барқарорлик” каби умумлаштирувчи, қадрият мазмунига эга бирликлар орқали адресат билан ижтимоий яқинликни шакллантириш ҳамда сиёсий ғояларнинг қадрият сифатида идрок этилишига таъсир кўрсатиш имкониятлари далилланган. Мазкур илмий хулоса ва таҳлилий ёндашувлардан “Қорақалпоқлар она тили оламида (этнолингвистик тадқиқот)” мавзусидаги давлат дастури доирасида 2024–2025-йилларда амалга оширилган фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 7-сентабрдаги 432/1-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар сиёсий нутқида қадрият мазмунига эга тил бирликларининг коммуникатив-прагматик имкониятларини асослаш ва уларнинг ижтимоий муносабатларни ифодалашдаги ролига доир илмий хулосаларни шакллантиришга эришилган;
сиёсий раҳбар нутқида миллий-маданий қадриятларни ифодалаш ва адресатга прагматик таъсир кўрсатишда эмоционал-экспрессив бирликлар, умумлаштирувчи тушунчалар, такрорий конструксиялар, ўхшатиш, қиёслаш, метафора ва эвфемизмларнинг функсионал имкониятларига оид назарий қарашлардан 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 14-сентабрдаги 4/4-4269-сон маълумотномаси). Натижада, сиёсий раҳбар нутқида миллий тафаккур ва қадриятларнинг тил воситалари орқали ифодаланиши, уларнинг коммуникатив-прагматик вазифалари ҳамда ўзбекона нутқий хусусиятларнинг намоён бўлишига доир илмий хулосаларни асослаш имконияти яратилган;
раҳбар сиёсий нутқида жамоатчилик билан мулоқотни ташкил этиш, ижтимоий муаммоларни далиллар асосида ёритиш ва аудиториянинг муносабатини шакллантиришда қўлланадиган коммуникатив-прагматик усулларга оид илмий хулосалардан 2019–2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 18-сентабрдаги 01/4-4410-сон маълумотномаси). Натижада сиёсий раҳбар нутқида жамоавийлик ва ижтимоий аҳамиятни ифодаловчи тил бирликларининг прагматик вазифалари, уларнинг аудитория томонидан талқин қилинишига таъсир этувчи омиллар ҳамда сиёсий мазмунни лингвистик воситалар орқали ифодалаш хусусиятларига доир илмий қарашларни ривожлантиришга эришилган;
раҳбар сиёсий нутқининг прагматик хусусиятлари, сиёсий дискурсда коммуникатив мақсаднинг ифодаланиши, нутқий стратегияларнинг танланиши ҳамда нутқ субъекти ва адресат ўртасидаги прагматик муносабатларнинг назарий асосларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятида фойдаланилган (2026-йил 18-сентабрдаги далолатнома). Натижада, раҳбар сиёсий нутқининг прагматик хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий натижалар асосида олий таълим муассасаларида прагмалингвистика, сиёсий дискурс, нутқ маданияти ва сиёсий коммуникация фанларини ўқитишга, шунингдек, сиёсий нутқнинг коммуникатив самарадорлигини баҳолаш ҳамда лингвистик экспертиза жараёнларида қўллашга мўлжалланган амалий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
сиёсий раҳбар нутиқда аниқланган усуллар ҳамжиҳатлик, далил ҳамда таъсир механизмлари орқали жамоатчилик фикрини шакллантириш ва қарор қабул қилиш жараёнларига хизмат қилиши сиёсий дискурсда ўзаро тушуниш ва келишувни тарғиб қилиш, фуқаролик иштирокини рағбатлантириш, муаммоларни вербаллаштириш, ишонч ва ижтимоий бирдамликни, кучайтириши хусусида гоя ва қарашлардан унумли фойдаланилган. “Бухоро вилояти телерадиоканали”нинг “Ассалом, Бухоро”, “Замондош”, “Талқин” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 16-сентабрдаги 01-09-152-сон маълумотномаси). Натижада, сиёсий дискурсда ўзаро матнларининг ўзбек миллатига хос коммуникатив-прагматик тасир механизмлари ва уларнинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар телерадиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.