Сапарниязова Дилшода Эрназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва инглиз фразеологизмларда ижтимоий-маданий ҳақиқатнинг акс эттирилиши”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5121.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтжанов Жеткербай Элубаэвич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жалгасов Нуржан Маратович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги фразеологизмларда ижтимоий-маданий воқеликнинг акс этишини қиёсий-лингвомаданий ҳамда когнитив-прагматик жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ ва инглиз тиллари фразеологик бирликларининг ижтимоий-маданий воқеликни акс эттириш хусусиятлари қиёсий-типологик асосда умумлаштирилиб, уларни когнитив моделлаштириш нуқтаи назаридан тизимли ўрганишнинг назарий ёндашуви ишлаб чиқилган;
фразеологизмлар таркибидаги ижтимоий-маданий воқеликни юзага чиқарувчи механизмлар аниқланиб, миллий бирликларнинг этно-тарихий, когнитив ва лингвокултурологик мезонларга асосланган қиёсий модели яратилган;
фразеологик тизимнинг соматизмлар, зоонимлар, табиат ҳодисалари ва ижтимоий-тарихий воқеликларни қамраб олувчи тематик гуруҳлари яхлит тарзда тизимлаштирилиб, уларнинг миллий менталитет билан боғлиқлиги қиёсий-типологик далиллар билан асосланган;
икки тил фразеологизмларининг синонимик қаторлари, коннотациялари ва стереотиплари асосида уларнинг консептуал мазмуни тизимлаштирилиб, лингвокултурологик табиати илмий муомалага киритилганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги фразеологизмларда ижтимоий-маданий воқеликнинг акс этиши ва лингвокултурологик хусусиятлари таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари:
қорақалпоқ ва инглиз тиллари фразеологик бирликларининг ижтимоий-маданий воқеликни акс эттириш хусусиятлари қиёсий-типологик асосда умумлаштирилиб, уларни когнитив моделлаштириш нуқтаи назаридан тизимли ўрганишнинг назарий ёндашувига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 4-майдаги 194/1-сон маълумотномаси). Натижада, фразеологик бирликларнинг нафақат тил белгиси, балки маданий ва ижтимоий тажрибани акс эттирувчи восита эканлигини тасдиқлашга, шунингдек, икки тилли қиёсий фразеологик луғатлар тузишда тизимли асос яратишга хизмат қилган;
фразеологизмлар таркибидаги ижтимоий-маданий воқеликни юзага чиқарувчи механизмлар аниқланиб, миллий бирликларнинг этно-тарихий, когнитив ва лингвокултурологик мезонларга асосланган қиёсий модели ҳамда фразеологик тизимнинг соматизмлар, зоонимлар, табиат ҳодисалари ва ижтимоий-тарихий воқеликларни қамраб олувчи тематик гуруҳлари яхлит тарзда тизимлаштирилиб, уларнинг миллий менталитет билан боғлиқлиги ҳақидаги илмий янгиликлар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг қорақалпоқ тилида олиб бориладиган “Тил бойлиги - эл бойлиги” кўрсатуви ва “Тилга эътибор - элга эътибор” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-декабрдаги 05-22/798-сон маълумотномаси). Натижада, фразеологик бирликларнинг ижтимоий-маданий хусусиятлари бўйича илмий-оммабоп хулосалар чиқариш ва аҳолининг тил ва маданият алоқаси ҳақидаги тушунчаларини чуқурлаштириш имконияти яратилган, тадқиқотдаги тиллар ҳақида маълумот берилади, шу билан бирга, чет тилини ўрганишга қизиқиши ортган;
икки тил фразеологизмларининг синонимик қаторлари, коннотациялари ва стереотиплари асосида уларнинг консептуал мазмуни тизимлаштирилиб, лингвокултурологик табиати илмий муомалага киритилганлигига доир илмий-назарий натижалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятига жорий этиш учун тавсия этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 4-ноябрдаги 05-03/2599-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалардан маданий-маърифий тадбирлар, адабий-бадиий учрашувлар ва миллий қадриятларни тарғиб этишга оид материалларнинг мазмунини бойитиш, қорақалпоқ халқининг бой тил ва маданий меросини кенг жамоатчиликка таништириш ҳамда маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда фойдаланиш имкониятлари асосланган.