Аимухамметова Азиза Махсетбаэвнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нумератив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6770.
Илимий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Джолдасова Гаухар Батировна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07  
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нумератив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илимий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нумератив бирликлар қиёсий-типологик ва лингвомаданий аспектда комплекс тадқиқ этилиб, уларнинг халқ тафаккури, миллий менталитет, маданий хотира, қадриятлар тизими ва рамзий тасаввурларни ифодаловчи когнитив-семантик бирлик сифатидаги мақоми асосланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нумератив бирликларнинг структур турлари қиёсланиб, уларнинг аналитик, агглутинатив ҳамда аффиксал шаклланиш хусусиятлари ва функсионал тафовутлари аниқланган;
ҳар икки тилдаги нумератив бирликларнинг мақол, матал, фразеологизм ва эртак дискурсида аниқ миқдор билдиришдан ташқари умумлаштириш, баҳолаш, қарама-қаршилик яратиш, гипербола, интенсификация, сакраллик, мифологик тасаввур ва маданий кодлаш каби вазифаларни бажариши далилланган;
нумератив бирликлар орқали инглиз ва қорақалпоқ халқларининг дунёқараши, ижтимоий тажрибаси, диний-маросимий қарашлари, мифологик тасаввурлари ҳамда миллий қадриятлари ифодаланиши очиб берилиб, улардаги универсал ва миллий-ўзига хос белгилар тизимли равишда очиб берилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб.
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нумератив бирликлар қиёсий-типологик ва лингвомаданий аспектда комплекс тадқиқ этилиб, уларнинг халқ тафаккури, миллий менталитет, маданий хотира, қадриятлар тизими ва рамзий тасаввурларни ифодаловчи когнитив-семантик бирлик сифатидаги мақомига ҳамда инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нумератив бирликларнинг структур турлари қиёсланиб, уларнинг аналитик, агглутинатив ва аффиксал шаклланиш хусусиятлари ва функсионал тафовутларига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024–йилда амалга оширилган “Қорақалпоқлар она тили оламида(этнолингвистик тадқиқот)” мавзусида давлат дастури доирасида бажарилган фундаментал лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 8-майдаги 203/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилидаги нумератив бирликларнинг этномаданий мазмунини очиб бериш, уларнинг халқнинг миллий дунёқараши ва лисоний олам манзарасини шакллантиришдаги ўрнини аниқлаштириш ҳамда лойиҳа доирасида амалга оширилган этнолингвистик тадқиқотларнинг илмий-назарий асосларини бойитишга хизмат қилган;
ҳар икки тилдаги нумератив бирликларнинг мақол, матал, фразеологизм ва эртак дискурсида аниқ миқдор билдиришдан ташқари умумлаштириш, баҳолаш, қарама-қаршилик яратиш, гипербола, интенсификация, сакраллик, мифологик тасаввур ва маданий кодлаш каби вазифаларни бажаришига оид натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти йўл харитасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда ва 2026-йилга мўлжалланган иш режасининг 9, 11, 13-моддаларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2026-йил 5-июндаги 11-09/5 06/460-сон маълумотномаси). Натижада, нумератив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини илмий асосда талқин қилиш имкониятларини кенгайтирган, филология ва таржима йўналишларидаги ўқув жараёнини методик жиҳатдан бойитишга ҳамда электрон икки тилли луғатларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
нумератив бирликлар орқали инглиз ва қорақалпоқ халқларининг дунёқараши, ижтимоий тажрибаси, диний-маросимий қарашлари, мифологик тасаввурлари ҳамда миллий қадриятлари ифодаланиши очиб берилиб, улардаги универсал ва миллий-ўзига хос белгиларга оид илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорларининг малакасини оширишда, турли тўгараклар, семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 18-майдаги 41-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг нумератив бирликларнинг лингвомаданий ва семантик хусусиятларини англаш ҳамда улардан бадиий матнларда самарали фойдаланиш кўникмалари такомиллашган, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги сон компонентли бирликларнинг миллий-маданий мазмунини қиёсий таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish