Баҳриддинова Юлдузхон Баҳриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги ботаник терминларнинг лексикографик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4PhD/Fil4127.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Хошимхўжаева Моҳирух Музаффаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Замира Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент; Наширова Шаҳноза Бўриевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги луғатларда ботаник терминларнинг лексикографик акс эттирилиш хусусиятларини чоғиштирма-лингвистик ёндашув асосида тадқиқ этиш ва илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Инглиз ва ўзбек тилларидаги ботаник терминлар тилшунослик ва лексикография нуқтаи назаридан комплекс назарий асосда ўрганилиб, уларнинг инглиз ва ўзбек тилларида тадқиқ этилиш ҳолати ўрганилди ҳамда замонавий электрон луғатлар контекстида терминларни тартибга солиш, тавсифлаш ва самарали тақдим этишнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилди.
инглиз ва ўзбек тилларидаги ботаник терминларнинг анъанавий ҳамда электрон луғатларда берилиш шакллари, семантик жиҳатдан ифодаланиш усуллари ва бу жараёнда юзага келадиган лингвистик муаммолар, фарқлар ва ўхшашликлар аниқланиб, луғат мақолаларининг сифатли ва изчил шаклланишига хизмат қилувчи тамойиллар шакллантирилди.
Ботаник терминологиянинг мазмуний ва консептуал чегараларини белгиловчи лексик-семантик майдони тизимлаштирилди ҳамда электрон лексикографик манбада терминларни таксономик ва иерархик гуруҳлашнинг лингво-семантик асоси ишлаб чиқилди.
Электрон луғатнинг макро ва микроструктуравий лингвистик параметрлари аниқланди, инглизча-ўзбекча ботаник терминларнинг амалий рақамли луғат базаси шакллантирилди ҳамда таклиф этилган лексикографик усулнинг терминларни изоҳлашдаги лингвистик самарадорлиги асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ботаник терминларнинг лексикографик чоғиштирма тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ботаник терминлар тилшунослик ва лексикография нуқтаи назаридан комплекс назарий асосда ўрганилиб, уларнинг инглиз ва ўзбек тилларида тадқиқ этилиш ҳолати ўрганилганлиги ҳамда замонавий электрон луғатлар контекстида терминларни тартибга солиш, тавсифлаш ва самарали тақдим этишнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги илмий хулосаларидан Давлат илмий - техник дастурлари доирасидаги 2019-2021-йилларда амалга оширилган И-ОТ-2019-42. “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-апрелдаги № 01/4-1455-сон маълумотномаси). Натижада терминологиянинг ривожланиш манбалари, замонавий тилшуносликнинг устувор вазифалари, йўналишлари ҳамда тараққиёт тамойилларига мувофиқ электрон луғатлар мазмуни такомиллашган ҳамда бойиган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ботаник терминларнинг анъанавий ҳамда электрон луғатларда берилиш шакллари, семантик жиҳатдан ифодаланиш усуллари ва бу жараёнда юзага келадиган лингвистик муаммолар, фарқлар ва ўхшашликлар аниқланиб, луғат мақолаларининг сифатли ва изчил шаклланишига хизмат қилувчи тамойиллар шакллантирилганлиги тўғрисидаги тадқиқот хулосаларидан 2020-2023-йилларда олиб борилган АМ-ФЗ-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-апрелдаги № 01/4-1456-сон маълумотномаси). Натижада умумий тилшунослик, терминшунослик, лексикография, компютер лингвистикаси бўйича назарий маълумотлар билан бойитилган ҳамда ўзбек тилининг таълимий корпусида терминологиянинг долзарблигини таъминлашга хизмат қилган;
ботаник терминологиянинг мазмуний ва консептуал чегараларини белгиловчи лексик-семантик майдони тизимлаштирилиб, электрон лексикографик манбада терминларни таксономик ва иерархик гуруҳлашнинг лингво-семантик асоси ишлаб чиқилганлигига бағишланган илмий хулосалари Термиз давлат университетида 2021-2025 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студентс тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университетининг 2025-йил 12-мартдаги №06/12-969-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тиллар йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, яратиладиган электрон луғатларни таълим бозорида сотиш ва сотиб олиш ҳақидаги молиявий саводхонлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.