Шарипов Шерзод Мақсуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ва ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқий компетентлигини такомиллаштириш (халқ чолғулар йўналиши мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: В2024.3.PhD/Ped5086. Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), Бахриев Ахмад Рахматович; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Эргашев Муродбек Икрамович.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга. 
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ чолғулар йўналишида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқий компетентлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсга йўналтирилган ва компетенсиявий таълим парадигмаларига асосланиб, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг ёш, индивидуал-психологик ҳамда ижрочилик тайёргарлиги хусусиятларини инобатга олган ҳолда халқ чолғулари йўналишида мусиқий компетентлигини такомиллаштиришга таъсир этувчи мотивацион, ижодий ва амалий омиллар такомиллаштирилган;
мусиқий таълимнинг компетенсиявий ёндашуви асосида халқ чолғулари йўналишидаги ўқувчиларнинг мусиқий компетентлиги таркиби аниқлаштирилиб, унинг мусиқий-назарий билимлар, чолғу ижрочилиги, ансамбл маданияти, мусиқий тафаккур ва миллий мусиқий меросни англаш компонентларидан иборат интеграллашган модели ишлаб чиқилган;
фаолиятга йўналтирилган ва конструктивистик таълим парадигмаларига таянган ҳолда халқ чолғуларини ўқитишнинг “тинглаш – таҳлил қилиш – ижро этиш – ижодий талқин қилиш – баҳолаш” босқичларини қамраб олувчи мусиқий компетентликни такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилди; 
рақамли таълим ва маданий меросни узатиш парадигмаларига асосланиб, аудио-видео ёзувлар, электрон ноталар, виртуал устоз-шогирд мулоқоти ҳамда интерактив машғулотлар воситасида халқ чолғулари йўналишидаги ўқувчиларнинг мусиқий компетентлигини баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва мониторинг механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Халқ чолғулар йўналишида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқий компетентлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
шахсга йўналтирилган ва компетенсиявий таълим парадигмаларига асосланиб, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг ёш, индивидуал-психологик ҳамда ижрочилик тайёргарлиги хусусиятларини инобатга олган ҳолда халқ чолғулари йўналишида мусиқий компетентлигини такомиллаштиришга таъсир этувчи мотивацион, ижодий ва амалий омиллар тизимлаштирилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 6-январдаги 3-сонли буйруғи билан болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқув режалари ва фан дастурлари ҳамда Давлат таълим талабини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 26-майдаги 01-12-20-3664-сон маълумотнома). Натижада, халқ чолғулари йўналиши ўқитувчиларининг педагогик-методик компетентлигини тизимли ривожлантиришга ҳамда ўқувчиларнинг бадиий-ижодий тафаккурини, дарс жараёнида акс эттирувчи (рефлексив) фикрлаш қобилиятини юксалтиришга эришилган;
мусиқий таълимнинг компетенсиявий ёндашуви асосида халқ чолғулари йўналишидаги ўқувчиларнинг мусиқий компетентлиги таркиби аниқлаштирилиб, унинг мусиқий-назарий билимлар, чолғу ижрочилиги, ансамбл маданияти, мусиқий тафаккур ва миллий мусиқий меросни англаш компонентларидан иборат интеграллашган модели ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 16-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 175-сонли Қарори билан Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолияти, қабул ёши ҳамда ўқиш муддатларини мақбуллаштиришга оид нормаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 26-майдаги 01-12-20-3664-сон маълумотнома). Натижада, ҳудудлараро ахборот ва ресурс таъминотидаги тафовутларни босқичма-босқич камайтириш ҳамда таълим сифатини бошқаришнинг янги механизмларини жорий этиш имконияти яратилган;
фаолиятга йўналтирилган ва конструктивистик таълим парадигмаларига таянган ҳолда халқ чолғуларини ўқитишнинг “тинглаш–таҳлил қилиш–ижро этиш–ижодий талқин қилиш–баҳолаш” босқичларини қамраб олувчи мусиқий компетентликни такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилди ҳамда унинг педагогик самарадорлиги асосланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 30-апрелдаги 215-сонли буйруғига мувофиқ “Чолғу.уз” интерактив онлайн платформаси ҳамда унга интеграцияланган дарс модуллари, видео-йўриқномалар ва аудио-визуал таҳлил материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 26-майдаги 01-12-20-3664-сон маълумотнома). Натижада, таълим тизимида рақамли трансформация жараёнлари жадаллашди, чекка ҳудудлардаги ўқувчилар учун ҳам Тошкент шаҳри билан тенг даражада сифатли ва виртуал чексиз рақамли нота ҳамда дарсликлар базасидан фойдаланиш имконияти вужудга келган;
рақамли таълим ва маданий меросни узатиш парадигмаларига асосланиб, аудио-видео ёзувлар, электрон ноталар, виртуал устоз-шогирд мулоқоти ҳамда интерактив машғулотлар воситасида халқ чолғулари йўналишидаги ўқувчиларнинг мусиқий компетентлигини баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва мониторинг механизми такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 21-апрелдаги “Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-150-сонли Қарори доирасида жорий этиладиган болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) индикаторларини шакллантиришда ҳисобга олинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 26-майдаги 01-12-20-3664-сон маълумотнома). Натижада, диагностик тизимнинг амалиётга киритилиши баҳолашдаги субъективликни бартараф этиб, эксперимент ўтказилган ТГ майдонларида якуний диагностика натижаларида тажриба гуруҳида ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 4,57 назорат гуруҳида 3,99 га тенг бўлиб, гуруҳлар натижалари ўртасидаги нисбий тафовут 14,5% ни ташкил этишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish