Икрамова Дилноза Джуракуловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий маданият – жамият маънавий ҳаётининг асосий элементи сифатида”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик  (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/San303
Илмий раҳбар: Қўлдашев Шерали Темиралиевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Каримова Нигора Ғаниевна; тарих фанлари номзоди, доцент, Нишонбоева Қундузхон Ваҳабовна.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий маданийатни жамийат маънавий ҳаётининг асосий элементи сифатида, шу жумладан унинг институционал ва функсионал хусусийатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий маданиятнинг алоҳида олинган шахс, индивидни жамият, унинг турли-туман институтлари билан боғлаб турадиган ижтимоий ҳодиса эканлиги, бугунги глобаллашув шароитида унинг тараққиётига янги технологик инқилоб, рақамлаштириш, сунъий интеллект каби замонавий унсурлар кучли таъсир этиши, бунинг оқибатида мазкур соҳада трансформацион жараёнлар юз бериши тобора кучайиб бориши аниқланган;
мустақиллик йилларида Ўзбекистон бадиий маданияти мураккаб ва ўзига хос уч босқични босиб ўтганлиги, биринчи босқич 1991-2016-йилларни ўз ичига олиб, бу давр маънавий ҳаётда миллий тикланиш даври эканлиги, иккинчи босқич 2016-2023-йиллардан иборат бўлиб, бунда маданиятга институционал ёндашув асосида муносабатда бўлинганлиги, 2023-йилдан кейинги тарихий давр эса миллий маданиятда миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларига кенг эътибор қаратилганлиги, айни пайтда, маданий тараққиёт давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳалари билан уйғунликда миллий юксалиш даврига кирганлиги далилланган;
    янги Ўзбекистон шароитида бадиий маданият муассасаларининг ижтимоий функсиялари тизимида сифат ўзгаришлари рўй берганлиги, бунда бадиий маданиятнинг аҳолини бадиий-эстетик жиҳатдан бойитиши билан бирга уларнинг ижтимоий-мафқуравий дунёқарашини шакллантиришга қаратилган ижтимоий вазифаларига устувор аҳамият берилаётганлиги, ушбу ҳолатлар жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни яратишда муҳим омил бўлаётганлиги исботланган;
    бадиий таълим жамият фуқароларида соғлом дунёқарашни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шу нуқтаи назардан уни илмий асосда, консептуал тарзда ривожлантириш, соҳанинг янги методик таъминотини яратиш, педагогларнинг инновацион тайёргарлигини кучайтириш, аҳоли, айниқса ёшларда турли ички ва ташқи маънавий-мафқуравий таҳдидларга қарши иммунитетини ошириш, пировард натижада маданий тараққиётга салбий таъсир кўрсатаётган турбулентлик ҳолатидан қутилиш имконияти мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий маданият – жамият маънавий ҳаётининг асосий элементи сифатида номли тадқиқот ишининг илмий натижалари қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилди:
бадиий маданиятнинг алоҳида олинган шахс, индивидни жамият, унинг турли-туман институтлари билан боғлаб турадиган ижтимоий ҳодиса эканлиги, бугунги глобаллашув шароитида унинг тараққиётига янги технологик инқилоб, рақамлаштириш, сунъий интеллект каби замонавий унсурлар кучли таъсир этиши, бунинг оқибатида мазкур соҳада трансформацион жараёнлар юз бериши тобора кучайиб бориши аниқланган илмий хулосалардан Ўзбекистон МТРК “Маърифат” ижодий уюшмаси амалиётида инновацион медиаформатларни ишлаб чиқиш, таҳлилий контентлар ва санъатнинг виртуал муҳитдаги мавжудлик шаклларини намойиш этишга қаратилган кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган. (Миллий телерадиокомпаниянинг 2025-йил 28-апрелдаги 15-20/271-сонли “Маърифат” ижодий уюшмаси ДУК маълумотномаси). Натижада, рақамли бадиий маданият жараёнларини ва унинг трансформацион тенденсияларини маҳаллий телевидение орқали намойиш этиш даражасини сифат жиҳатидан оширишни таъминлаган;
мустақиллик йилларида Ўзбекистон бадиий маданияти мураккаб ва ўзига хос уч босқични босиб ўтганлиги, биринчи босқич 1991–2016-йилларни ўз ичига олиб, бу давр маънавий ҳаётда миллий тикланиш даври эканлиги, иккинчи босқич 2016–2023-йиллардан иборат бўлиб, бунда маданиятга институционал ёндашув асосида муносабатда бўлинганлиги, 2023-йилдан кейинги тарихий давр эса миллий маданиятда миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларига кенг эътибор қаратилганлиги, айни пайтда, маданий тараққиёт давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳалари билан уйғунликда миллий юксалиш даврига кирганлиги далилланганлигига оид хулосалардан  Ўзбекистон Бадиий академияси институтларининг илмий-ташкилий фаолиятида ижтимоий-маданий институтларнинг жамият маънавий ҳаётидаги ролини консептуал асослашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2025-йил 27-июндаги 03-07/94-1092-сонли маълумотномаси). Натижада, бу тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги замонавий институционал ҳамда тарихий трансформацияларни тизимли таҳлил қилишнинг илмий-назарий базасини чуқурлаштиришга кўмаклашгани асосланган;
янги Ўзбекистон шароитида бадиий маданият муассасаларининг ижтимоий функсиялари тизимида сифат ўзгаришлари рўй берганлиги, бунда бадиий маданиятнинг аҳолини бадиий-эстетик жиҳатдан бойитиши билан бирга уларнинг ижтимоий-мафкуравий дунёқарашини шакллантиришга қаратилган ижтимоий вазифаларига устувор аҳамият берилаётганлиги, ушбу ҳолатлар жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни яратишда муҳим омил бўлаётганлиги исботланган хулосалардан “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Кинопталқин” туркум кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Миллий телерадиокомпаниянинг 2025-йил 28-апрелдаги 15-20/271-сонли “Маърифат” ижодий уюшмаси ДУК маълумотномаси). Натижада, бу бадиий маданият муассасаларининг ижтимоий-мафкуравий вазифаларини ва санъатни ижтимоийлаштиришнинг долзарб консепсияларини кенг аудитория ўртасида оммалаштириш ҳамда жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни яратишнинг илмий-методик базасини кенгайтиришга хизмат қилган;
бадиий таълим жамият фуқароларида соғлом дунёқарашни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шу нуқтаи назардан уни илмий асосда, консептуал тарзда ривожлантириш, соҳанинг янги методик таъминотини яратиш, педагогларнинг инновацион тайёргарлигини кучайтириш, аҳоли, айниқса ёшларда турли ички ва ташқи маънавий-мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини ошириш, пировард натижада маданий тараққиётга салбий таъсир кўрсатаётган турбулентлик ҳолатидан қутилиш имконияти мавжудлиги аниқланган илмий хулосалардан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ташкил этилган “Бадиий таълимда эстетик тафаккур ва бадиий дидни шакллантириш методлари ҳамда муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий семинар консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2025-йил 27-июндаги 03-07/94-1092-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда ва ёшларда эстетик идрок, инновацион тайёргарлик ва бадиий дид кўникмаларини шакллантиришнинг методологик асоси бўлиб хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish