Мухтарова Нигина Турсунпулат қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим ташкилотларида чет тилини ўқитишда аутентик видеоматериаллардан фойдаланишни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7094.
Илмий раҳбар: Рустамова Адаш Эшанкуловна, педагогика фанлари доктори (DSc),  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тошбоева Барнохон Одилжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим ташкилотларида чет тилини ўқитишда аутентик видеоматериаллардан фойдаланишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутентик видеоматериалларнинг лингводидактик, лингвопсихологик ва прагматик параметрлари асосида “Видео-басед Интегратед Cомпетенcе Девелопмент” (ВИCД) модели ишлаб чиқилиб, унинг селексия компонентида видеоматериалларни лисоний-аффектив резонанс сабабига кўра талабаларнинг тил компетенсияси, коммуникатив эҳтиёжлари ва ўқув мақсадларига мувофиқ танлашнинг лингводидактик мезонлари аниқлаштирилган;
видеоматериалларни таълимнинг мазмуни ва интерфаол топшириқлар билан интеграциялашнинг босқичли лингводидактик механизми аддитив-прогрессив тарзда ҳар бир босқичда эришилган натижа кейинги босқичга узатилиб борувчи изчил тизим сифатида такомиллаштирилган;
“босқичли видеодидактик” методик тизим асосида “пре-wатчинг”, “wҳиле-wатчинг”, “пост-wатчинг” босқичларига мос машқ ва топшириқларнинг коммуникатив-когнитив кетма-кетлигини баҳоловчи интеграл-босқичли когнитив юклама мувозанатини ҳисобга олувчи диагностик баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
аутентик видеоматериаллардан фойдаланиш учун “Видео-медиатед Cоммуниcативе Интераcтион” (ВМCИ) методик ёндашуви ишлаб чиқилиб, видеоматериаллар асосида коллаборатив дискурсни муаммоли-вазиятга кўра полифоник-интерактив тарзда ташкил этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
аутентик видеоматериалларнинг лингводидактик, лингвопсихологик ва прагматик параметрлари асосида “Видео-басед Интегратед Cомпетенcе Девелопмент” модели ишлаб чиқилиб, унинг селексия компонентида видеоматериалларни лисоний-аффектив резонанс сабабига кўра талабаларнинг тил компетенсияси, коммуникатив эҳтиёжлари ва ўқув мақсадларига мувофиқ танлашнинг лингводидактик мезонлари аниқлаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан О‘збекистон Миллий университетида бажарилган Эрасмус+ дастурининг “Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC)” грант лойиҳаси доирасида кенг тадбиқ этилиб, аутентик ресурслардан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш, талабаларда ҳақиқий коммуникатив компетенсияни шакллантириш ва замонавий таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда (Мирзо Улуғбек номидаги О‘збекистон Миллий университетининг 2025-йил 6-ноябрдаги 04/11-27058-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация доирасида ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари асосида талабаларнинг реал коммуникатив вазиятларда тилдан фойдаланиш самарадорлигини ўлчашга эришилган;
видеоматериалларни таълимнинг мазмуни ва интерфаол топшириқлар билан интеграциялашнинг босқичли лингводидактик механизми аддитив-прогрессив тарзда ҳар бир босқичда эришилган натижа кейинги босқичга узатилиб борувчи изчил тизим сифатида такомиллаштирилганлиги ҳақидаги фикр ва мулоҳазалардан О‘збекистон Миллий университетида бажарилган “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси учун электрон платформасини яратиш (Пре-счоолПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги О‘збекистон Миллий университетининг 2025-йил 5-ноябрдаги 04/11-26902-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур ишда илгари сурилган ғоялар замонавий хорижий тил таълими методикасини бойитишга, аутентик ресурслардан самарали фойдаланиш тажрибасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда;
“босқичли видеодидактик” методик тизим асосида “пре-wатчинг”, “wҳиле-wатчинг”, “пост-wатчинг” босқичларига мос машқ ва топшириқларнинг коммуникатив-когнитив кетма-кетлигини баҳоловчи интеграл-босқичли когнитив юклама мувозанатини ҳисобга олувчи диагностик баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалардан О‘збекистон Миллий университетида бажарилган “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Мирзо Улуғбек номидаги О‘збекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-октабрдаги 04/11-22095-сонли маълумотномаси). Натижада, аутентик видеоматериаллар асосида яратилган ушбу икки ўқув қўлланмалари талаба ёшлар фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришда амалий кўмак бериши исботланган;
аутентик видеоматериаллардан фойдаланиш учун “Видео-медиатед Cоммуниcативе Интераcтион” ёдашуви ишлаб чиқилиб, видеоматериаллар асосида коллаборатив дискурсни муаммоли-вазиятга кўра полифоник-интерактив тарзда ташкил этиш асосида такомиллаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил 25-июн куни эфирга чиққан “Ассалом Самарқанд” эшиттиришининг навбатдаги сони сенариясини тайёрлашда фойдаланилган. Хусусан инглиз тилининг оғзаки нутқ кўникма ва малакаларини аутентик видеоматериаллар орқали янада ривожлантириш ва улардан дарсларда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали очиб берилган хулосалар “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат таълим ташкилотининг илмий-ижодий фаолиятини такомиллаштириш, ёшлар маънавиятини шакллантириш ва тарбиялашда ҳамда асосий чора-тадбирларни амалга оширишда маълумдаражада манба бўлиб хизмат қилади (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 11-июлдаги 01-07/247-сонли маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг чет тилини ўрганишда аутентик видеоматериалларнинг аҳамияти юқорилиги тўғрисидаги билимларини оширишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish