Якубжанова Мухайё Қодиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантириш методикаси (Ўлкашунослик материаллари асосида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7213. 
Илмий раҳбар: Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Давронова Фотима Пирназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларнинг рус тилидан нутқий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив таълим шароитида ўқувчиларнинг рус тилидан нутқий ривожланишини таъминлашга йўналтирилган инклюзив-коммуникатив ёндашув хорижий ва маҳаллий тадқиқотларнинг қиёсий-тизимли таҳлили асосида шакллантирилиб, алоҳида таълим эҳтиёжларини диагностик аниқлаш, коммуникатив имкониятларни ҳисобга олиш ва нутқий фаолиятни индивидуаллаштиришни уйғунлаштирувчи лингводидактик-консептуал платформа сифатида асосланган;
ўлкашунослик материалларини инклюзив гуруҳ ўқувчиларининг индивидуал имкониятларига мослаштиришнинг этнолингводидактик адаптация механизми ишлаб чиқилиб, материалларни танлаш ва қайта ташкил этиш жараёни ўқувчиларнинг тил тайёргарлиги, коммуникатив-перцептив имкониятлари, когнитив юкламаси ҳамда яқин ижтимоий-маданий тажрибасига мувофиқ контент-градуация асосида даражалаштирилган;
ўқувчиларнинг рус тилидан нутқий кўникмаларини ривожлантиришнинг адаптив-интегратив таркибий-функсионал модели мақсадли, мазмуний, технологик, педагогик ва натижавий-диагностик блокларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилиб, ўқувчининг индивидуал ривожланиш траекториясига кўра таълим мазмуни, топшириқлар мураккаблиги ва коммуникатив фаолият турини динамик қайта созлаш имконини берувчи педагогик адаптация контури билан такомиллаштирилган;
ўлкашунослик материаллари асосида нутқий машқлар ва коммуникатив-вазиятли топшириқларнинг коммуникатив-прогрессион типологияси ишлаб чиқилиб, тайёрловчи, репродуктив, продуктив ва ижодий босқичлар ўртасидаги узвийлик нутқий скаффолдинг тамойили асосида таъминланган ҳамда тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш фаолиятларини ягона интегратив нутқий сиклга бирлаштириш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот  натижалари асосида:
инклюзив таълим шароитида ўқувчиларнинг рус тилидан нутқий ривожланишини таъминлашга йўналтирилган инклюзив-коммуникатив ёндашув хорижий ва маҳаллий тадқиқотларнинг қиёсий-тизимли таҳлили асосида шакллантирилиб, алоҳида таълим эҳтиёжларини диагностик аниқлаш, коммуникатив имкониятларни ҳисобга олиш ва нутқий фаолиятни индивидуаллаштиришни уйғунлаштирувчи лингводидактик-консептуал платформа сифатида асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2022-2024-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуэ: Cентрал Асиа анд Wестwрн Ресеарч” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 17-июндаги 06/3865-сон маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим жараёнидаги ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
ўлкашунослик материалларини инклюзив гуруҳ ўқувчиларининг индивидуал имкониятларига мослаштиришнинг этнолингводидактик адаптация механизми ишлаб чиқилиб, материалларни танлаш ва қайта ташкил этиш жараёни ўқувчиларнинг тил тайёргарлиги, коммуникатив-перцептив имкониятлари, когнитив юкламаси ҳамда яқин ижтимоий-маданий тажрибасига мувофиқ контент-градуация асосида даражалаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг рус тили фани ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш курсининг ўқув режа ва дастурини ишлаб чиқишда, ҳамда 3.2. “Развитие навыков и компетенций ХХИ века на уроках русского языка”, 3.4. “Современные технологии работы над текстом”, 3.6. “Модуль по выбору” модуллари бўйича контентлар (видеодарслар, маъруза матнлари, тақдимот материаллари, тест саволлари)ни тайёрлашда фойдаланилган (А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг 2026-йил 5-мартдаги 01/09-652-сон маълумотномаси). Натижада, нутқий кўникмаларида камчиликлари бор ўқувчиларнинг рус тилида гапириш имконияти ривожланишига эришилган;
ўқувчиларнинг рус тилидан нутқий кўникмаларини ривожлантиришнинг адаптив-интегратив таркибий-функсионал модели мақсадли, мазмуний, технологик, педагогик ва натижавий-диагностик блокларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилиб, ўқувчининг индивидуал ривожланиш траекториясига кўра таълим мазмуни, топшириқлар мураккаблиги ва коммуникатив фаолият турини динамик қайта созлаш имконини берувчи педагогик адаптация контури билан такомиллаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан “Машғулотларда интерфаол усуллар”  методик қўлланмаси, “Инклюзив таълим” қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025-йил 4-декабрдаги 01/11-1-837-сонли маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим жараёнидаги ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожланишига эришилган;
ўлкашунослик материаллари асосида нутқий машқлар ва коммуникатив-вазиятли топшириқларнинг коммуникатив-прогрессион типологияси ишлаб чиқилиб, тайёрловчи, репродуктив, продуктив ва ижодий босқичлар ўртасидаги узвийлик нутқий скаффолдинг тамойили асосида таъминланган ҳамда тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш фаолиятларини ягона интегратив нутқий сиклга бирлаштириш имкониятлари очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг 2025-йил январ-декабр ойлари давомида эфирга узатилган “Жараён” информацион дастури, “Ҳаёт ва ҳаёл ёллари”, “Ёнма-ён”, “Махсус репортаж” ва “Оила вақти” каби ко‘рсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиоканалининг 2026-йил 16-мартдаги 05-09-447-сон маълумотномаси). Натижада, ўлкашунослик материаллари асосида нутқий машқлар ва коммуникатив-вазиятли топшириқлар қизиқарли тарзда оммага намойиш этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish