Бабохўжаев Абдуқаюм Срожиддин ўглининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Одонтоген яллиғланиш касалликларини даволашни такомиллаштириш. Узоқда жойлашган органлар ва тизимларнинг шикастланиши билан боғлиқ асоратларни башорат қилиш ва олдини олиш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4102.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шариф Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Дусмухамедов Махмуд Закирович тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шукпаров Асилбек Баядилович тиббиёт фанлари доктори, профессор. (Козоғистон).
Этакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров қозоқ миллий университети (Козоғистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: одонтоген яллиғланиш касалликлари билан хасталанган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида, узоқда жойлашган органлар ва тизимларнинг шикастланиши билан кечувчи асоратларни башорат қилиш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Одонтоген яллиғланиш касалликларининг асоратли кечишида узоқда жойлашган органлар ва тизимлар шикастланишининг шаклланиши клиник омилларнинг биргаликдаги таъсирига боғлиқ эканлиги, улар орасида СИРС белгилари сони, йирингли-некротик жараённинг ҳужайралараро бўшлиқлари бўйлаб тарқалиши  ва коморбидлик даражаси  етакчи ўрин тутиб, патологик жараённинг тизимли даражага ўтиши исботланган;
иммунологик ва яллиғланиш реаксияси яллиғланиш олди ситокинлари ИЛ-6, ТНФ-α, ИЛ-8 ва прокалситониннинг устун роли билан тавсифланиб, улар гемостаз кўрсаткичлари (фибриноген, Д-димер ва протромбин индекси) билан биргаликда яллиғланиш жараёни ривожланишининг тизимли механизмини шакллантириши исботланган;
одонтоген яллиғланиш касалликларининг асоратланган кечишида яра жараёни кокк инфексияси устунлигида кечиши, гранулотситлар сони ўртача 2-3 мартага, лимфотситлар эса 1,5-2 мартага камайиши фонида ривожланиши аниқланган;
ўтказилган тадқиқотлар асосида "АИДОС" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда одонтоген касалликларининг йирингли-яллиғланишли   асоратларини прогнозлаш ва олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган ва клиник синовдан ўтказилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025-йил 6-декабрдаги 11179-сонли хулосасига кўра, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича:
Биринчи илмий янгилик: одонтоген яллиғланиш касалликларининг асоратли кечишида узоқда жойлашган органлар ва тизимлар шикастланишининг шаклланиши клиник омилларнинг биргаликдаги таъсирига боғлиқ эканлиги, улар орасида СИРС белгилари сони, йирингли-некротик жараённинг ҳужайралараро бўшлиқлари бўйлаб тарқалиши  ва коморбидлик даражаси  етакчи ўрин тутиб, патологик жараённинг тизимли даражага ўтиши исботланди. Илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими, Тошкент ш. Тез тиббий ёрдам 7-клиник касалхонаси шошилинч юз-жағ жарроҳлиги бўлими, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги 27/20-сонли хулосаси)  билан тасдиқланган “Одонтоген яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларда узоқда жойлашган орган ва тизимлар зарарланиши билан кечадиган асоратларни прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсияномага киритилган.  Ижтимоий самарадорлик: беморларни инфексия умумий тарқалиши хавфи бўйича эрта тақсимлаш имконияти яратилди, бу эса оғир асоратлар учрашини 30-40 фоизга камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлик: интенсив терапияга бўлган эҳтиёж камайтирилди ва стационарда даволаниш муддатлари 25-35 фоизга қисқартирилди. Хулоса: клиник-лаборатор мезонларнинг татбиқ этилиши бемор аҳволининг оғирлигини баҳолаш аниқлигини ва даволаш тактикасининг асослилигини ошириш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: иммунологик ва яллиғланиш реаксияси яллиғланиш олди ситокинлари ИЛ-6, ТНФ-б, ИЛ-8 ва прокалситониннинг устун роли билан тавсифланиб, улар гемостаз кўрсаткичлари (фибриноген, Д-димер ва протромбин индекси) билан биргаликда яллиғланиш жараёни ривожланишининг тизимли механизмини шакллантириши исботланди. Илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими, Тошкент ш. Тез тиббий ёрдам 7-клиник касалхонаси шошилинч юз-жағ жарроҳлиги бўлими, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги 27/20-сонли хулосаси)  билан тасдиқланган “Одонтоген яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларда узоқда жойлашган орган ва тизимлар зарарланиши билан кечадиган асоратларни прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсияномага киритилган. Ижтимоий самарадорлик: тизимли яллиғланиш реаксияси ва органлар дисфунксияси хавфини баҳолашнинг холислиги оширилди. Иқтисодий самарадорлик: диагностик хатолар частотаси ва такрорий текширувлар учун сарф-харажатлар 20-25% га камайтирилди. Хулоса: иммунологик ва коагулологик кўрсаткичлар мажмуасидан фойдаланиш асоратли кечиш диагностикаси аниқлигини оширди;
учинчи илмий янгилик: одонтоген яллиғланиш касалликларининг асоратланган кечишида яра жараёни кокк инфексияси устунлигида кечиши, гранулотситлар сони ўртача 2-3 мартага, лимфотситлар эса 1,5-2 мартага камайиши фонида ривожланиши аниқланган. Илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими, Тошкент ш. Тез тиббий ёрдам 7-клиник касалхонаси шошилинч юз-жағ жарроҳлиги бўлими, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги 27/20-сонли хулосаси)  билан тасдиқланган “Одонтоген яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларда узоқда жойлашган орган ва тизимлар зарарланиши билан кечадиган асоратларни прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсияномага киритилган. Ижтимоий самарадорлик: жароҳат жараёнининг нохуш кечишини эрта аниқлаш ва унинг ривожланиш ҳолатларини камайтириш таъминланди. Иқтисодий самарадорлик: такрорий жарроҳлик аралашувлари сони 20–25% га камайтирилди ва даволаш муддатлари қисқартирилди. Хулоса: жароҳат жараёнини комплекс баҳолашни жорий этиш инфексиянинг маҳаллий назорати самарадорлигини оширди;
тўртинчи илмий янгилик: ўтказилган тадқиқотлар асосида "АИДОС" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда одонтоген касалликларининг йирингли-яллиғланишли   асоратларини прогнозлаш ва олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган ва клиник синовдан ўтказилди. Илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси катталар юз-жағ жаррохлиги бўлими, Тошкент ш. Тез тиббий ёрдам 7-клиник касалхонаси шошилинч юз-жағ жарроҳлиги бўлими, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги 27/20-сонли хулосаси)  билан тасдиқланган “Одонтоген яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларда узоқда жойлашган орган ва тизимлар зарарланиши билан кечадиган асоратларни прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсияномага киритилган. Ижтимоий самарадорлик: ишлаб чиқилган алгоритмнинг жорий этилиши одонтоген яллиғланиш касалликларининг йирингли-яллиғланишли   асоратлари частотасини камайтириш, тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлигини ошириш, даволаш муддатини қисқартириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: "АИДОС" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда прогнозлаш ва олдини олиш алгоритмини қўллаш асоратлар сонини камайтириш, касалхонада ётиш муддатини қисқартириш ва дори-дармон ва стационар ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Хулоса: "АИДОС" дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда одонтоген яллиғланиш касалликларининг йирингли-яллиғланишли   асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш учун ишлаб чиқилган ва клиник жиҳатдан тасдиқланган алгоритмни жорий этиш натижасида йирингли-яллиғланишли асоратлар частотаси 1,5 бараварга (33,3% га) камайди, даволаш муддатлари ўртача 20-25% га қисқарди ва профилактика чоралари самарадорлиги 30% га ошди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish