Эшбоев Улуғбек Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўналишлари (“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt2137
Илмий раҳбар: Бабахалов Нарбута Эшназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Карриева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл йўловчи ташиш корхоналари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл индекси операцион, молиявий ва ижтимоий индексларни геометрик агрегатлаш ҳамда “қониқарсиз” (0,00–0,59), “чегаравий” (0,60–0,79), “қониқарли” (0,80–0,89) ва “юқори” (0,90–1,00) миқдорий чегараларини белгилаш асосида ишлаб чиқилган;
темир йўл йўловчи ташиш йўналишларини амалдаги бандликнинг икки чегарага нисбати ва ижтимоий вазн кўрсаткичининг “юқори таъминланганлик” (W < 0,35), “ўртача” (0,35 ≤ W < 0,65), “паст таъминланганлик” (W ≥ 0,65) қийматлари бўйича тижорат, потенсиал тижорат, ижтимоий ва самарасиз сегментларга ажратиш матритсаси ишлаб чиқилган;
темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида самарадорликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми бошқариладиган харажатни вагон-километр, поезд-километр ва ўриндиқ-километр драйверлари ҳамда поезд тури коэффитсиэнти (0,5–1,0) бўйича нормативлаштириш ва инфратузилма тўлови базасини тонна-километр брутто ҳамда поезд-километр ташкил этувчиларига ажратиш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ йўловчи айланмаси, вагон-километр, даромад ва харажат кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар инерсион, базавий ва мақсадли ссенарийлар бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл йўловчи ташиш корхоналари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл индексини уч даража бўйича геометрик агрегатлаш ва “қониқарсиз” (0,00–0,59), “чегаравий” (0,60–0,79), “қониқарли” (0,80–0,89), “юқори” (0,90–1,00) миқдорий чегараларини белгилаш бўйича таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий тузилмасига кирувчи “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 21-сентабрдаги 02/4625-26-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг интеграл самарадорлик баҳоси 2023-йилдаги 1,000 дан 2025-йилда 0,757 га тушгани, яъни “чегаравий” ҳолатда эканлиги аниқланган;
темир йўл йўловчи ташиш йўналишларини амалдаги бандликнинг икки чегарага нисбати ва ижтимоий вазн кўрсаткичининг “юқори таъминланганлик” (W < 0,35), “ўртача” (0,35 ≤ W < 0,65), “паст таъминланганлик” (W ≥ 0,65) қийматлари бўйича тижорат, потенсиал тижорат, ижтимоий ва самарасиз сегментларга ажратиш матритсаси бўйича таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий тузилмасига кирувчи “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 21-сентабрдаги 02/4625-26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 32 та йўналишнинг 8 таси тижорат, 9 таси потенсиал тижорат ва 15 таси ижтимоий сегментга киритилиб, давлат буюртмаси предмети бўлган ижтимоий қийматни 539,6 млрд сўмдан 30,3 млрд сўмга аниқлаштириш имконини берган;
темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида самарадорликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми бошқариладиган харажатни вагон-километр, поезд-километр ва ўриндиқ-километр драйверлари ҳамда поезд тури коэффитсиэнти (0,5–1,0) бўйича нормативлаштириш ва инфратузилма тўлови базасини тонна-километр брутто ҳамда поезд-километр ташкил этувчиларига ажратиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий тузилмасига кирувчи “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 21-сентабрдаги 02/4625-26-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бошқариладиган харажатни бир вагон-километрга 6 115 сўмдан 5 540 сўмга, яъни 9,4 фоизга камайтириш, маҳаллий йўналишнинг тўлиқ харажат чегарасини 1,559 дан 0,861 га тушириш ва бир рейснинг молиявий натижасини минус 101,7 млн сўмдан плус 60,8 млн сўмга яхшилаш имконини берган;
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ йўловчи айланмаси, вагон-километр, даромад ва харажат кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар инерсион, базавий ва мақсадли ссенарийлар бўйича прогноз қийматлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий тузилмасига кирувчи “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 21-сентабрдаги 02/4625-26-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ташиш фаолиятининг молиявий натижасини 2028-йилдан йилига 56–65 млрд сўм ижобий даражага чиқариш, интеграл самарадорлик баҳосини 0,757 дан 0,920–1,000 гача кўтариш ва 2026-2030-йилларда 3 030,2-4 949,3 млрд сўм иқтисодий самарага эришиш имконини берган.