Якубов Умид Бобаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Менежмент таълим йўналиши талабаларида бошқарувга доир компетенцияларни ривожлантиришнинг ахборот технологияларига асосланган механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11701.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази.
Илмий раҳбар: Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ориентал университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.36.01.
Расмий оппонентлар: Байбаева Мухайё Худойбергановна, пэдагогика фанлари доктори, профессор; Ибраймов Асқар Эсбосинович, пэдагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади менежмент таълим йўналиши талабаларида бошқарувга доир компетенцияларни ривожлантиришнинг ахборот технологияларига асосланган механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
менежмент таълим йўналиши талабаларининг бошқарувга доир компетенцияларини ривожлантиришга таъсир этувчи метакогнитив, акмеологик ва андрагогик омиллар рефлексив ўзини ўзи бошқариш, касбий камолотга интилиш ва мустақил таълим олиш имкониятларини ўзаро интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак менежерларда бошқарувга доир компетенциясини ривожлантиришга хизмат қиладиган касбий фаолиятли компонентлар (эмоционал, когнитив, интенционал ва коммуникатив), мезон (мотивацион, когнитив, таркибий, коммуникатив, рефлексив) ва даража(бошланғич, координатор ва лидер)лар асосида меҳнат бозорида замонавий менежерларга бўлган талаблар ишлаб чиқилган;
менежмент таълим йўналиши талабаларида бошқарувга доир компетенцияларни ривожлантириш модели мақсадли, методологик, жараёнли ва натижавий блокларнинг функсионал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилди, уни амалга оширишнинг ахборот технологияларига асосланган механизми виртуал кейслар, рақамли лойиҳаларни бошқариш платформаси (https://bmenejer.uz/) ва интерактив топшириқлардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
менежмент таълим йўналиши талабаларида бошқарувга доир компетенцияларни ривожлантириш механизмининг самарадорлигини баҳолаш методикаси когнитив, изланувчи ва ижодий мезонлар ҳамда уларнинг даражаларини рақамли портфолио, вазиятли топшириқлар, лойиҳа натижалари, ўзини ўзи баҳолаш, эксперт баҳоси ва KPI кўрсаткичлари билан интегратив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Менежмент таълим йўналиши талабаларининг бошқарув компетенцияларини ахборот технологиялари асосида ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижаларига кўра:
менежмент таълим йўналиши талабаларининг бошқарувга доир компетенциясини ривожлантиришга таъсир этувчи метакогнитив, акмеологик ва андрагогик омиллар ҳамда касбий фаолиятли компонент(эмоционал, когнитив, интенционал ва коммуникатив)ларидан фойдаланишга оид таклифлардан “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” мутахассислиги бўйича таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 23-сентабрдаги 01/01-01-887-сонли маълумотномаси). Натижада, меҳнат бозорида замонавий менежерларга бўлган талабларини оширишга хизмат қилган;
бўлажак менежерларда бошқарувга доир компетенциясини ривожлантиришга хизмат қиладиган касбий фаолиятли компонент (эмоционал, когнитив, интенционал, коммуникатив)лари, мезон (мотивацион, когнитив, таркибий, коммуникатив, рефлексив) ва даража (бошланғич, мотивацион, асосий ва илғор) кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда талабларининг касбий компетенцияларига қўйиладиган талабларни шакллантиришга оид таклифлардан “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” мутахассислиги бўйича таълим стандартларини мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 23-сентабрдаги 01/01-01-887-сонли маълумотномаси). Натижада, меҳнат бозорида замонавий менежерларга бўлган талаблар ишлаб чиқилган;
менежмент таълим йўналиши талабалари учун ихтисослик фанларидан яратилган ўқув қўлланмалар, ахборот технологияларига асосланган ва инновацион топшириқларни бажаришга қаратилган веб-сайтлар орқали талабаларнинг бошқарувга доир компетенциясини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари қўллашга оид ишланмалар рақамли лойиҳаларни бошқариш платформаси (https://bmenejer.uz/) ва “Инновацион менежмент” оъқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи, 849050-сонли гувоҳнома). Натижада, мазкур оъқув-услубий таъминот орқали бўлажак менежерларни тайёрлашнинг сифатини оширишга эришилган;
менежмент таълим йўналиши талабаларида бошқарувга доир компетенцияларни ривожлантириш механизмининг самарадорлигини баҳолаш методикаси когнитив, изланувчи ва ижодий мезонлар ҳамда уларнинг даражаларини рақамли портфолио, вазиятли топшириқлар, лойиҳа натижалари, ўзини ўзи баҳолаш, эксперт баҳоси ва KPI кўрсаткичларидан рақамли лойиҳаларни бошқариш https://bmenejer.uz/ платформасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи, 849050-сонли гувоҳнома). Натижада, мазкур ўқув-методик таъминот талабаларини махсус топшириқларни веб-технологиялар асосида талабаларнинг бошқарувга доир компетенциясини такомиллаштириш учун унинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish