Саидова Нигорабону Амон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1172.
Илмий раҳбар: Ганжиев Феруз Фурқатович психология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Атаджанов Мамиржон Юсупович, психология фанлари доктори (DSc), дотсент;
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида коммуникатив қобилиятларнинг ривожланиши мулоқотчанликнинг коммуникатив ва ташкилотчилик майллари билан, эмоционал барқарорлик ҳамда эмпатиянинг эса коммуникатив фаоллик билан уйғунлашуви орқали суҳбатни самарали бошқариш, шахслараро вазиятларга мослашиш, ҳиссий мувозанатни сақлаш ва педагогик ўзаро таъсирни мақсадли ташкил этишга хизмат қилувчи коммуникатив-эмоционал механизмларнинг интегратив намоён бўлиши исботланган;
педагогик мулоқотни онгли бошқаришга хизмат қилувчи ўз-ўзини ташкил этиш хусусиятлари вазиятни таҳлил қилиш ва режалаштиришнинг коммуникатив фаоллик билан, режалаштириш ҳамда ўз-ўзини ташкил этиш даражасининг ташкилотчилик майллари билан ўзаро алоқадорлиги натижасида мулоқот стратегиясини олдиндан белгилаш, фаолият кетма-кетлигини тартибга солиш ва гуруҳий жараёнларни изчил бошқариш имконини берувчи когнитив-регулятив ресурслар сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
касбий ўзини англаш жараёнида касбга қизиқиш ва ички мотивациянинг коммуникатив фаолликни кучайтириши, касбий мақсадларни белгилаш ҳамда ўз касбий ўрни ва ролини англашнинг ташкилотчилик салоҳияти билан уйғунлашуви орқали педагогик мулоқотга онгли киришиш, касбий вазифаларни мақсадли режалаштириш ва жамоавий фаолиятни бошқаришга хизмат қилувчи мотивацион-идентификацион механизмларнинг шаклланиши далилланган;
коммуникатив-ташкилий компетенцияларнинг психологик мазмуни ифодали нутқ, мулоқотга ижобий муносабат, ҳамкорлик кўникмалари ва қулай коммуникатив шартларнинг коммуникатив фаоллик билан, ижтимоий-персептив сезгирлик ҳамда ҳамкорликка тайёрликнинг эса ташкилотчилик билан бирикиши натижасида суҳбатни мазмунли олиб бориш, шахслараро сигналларни адекват англаш, жамоавий ўзаро таъсирни мувофиқлаштириш ва вазиятга мос коммуникатив стратегияларни танлаш имкониятлари илмий жиҳатдан тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари»ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида коммуникатив қобилиятларнинг ривожланиши мулоқотчанликнинг коммуникатив ва ташкилотчилик майллари билан, эмоционал барқарорлик ҳамда эмпатиянинг эса коммуникатив фаоллик билан уйғунлашуви орқали суҳбатни самарали бошқариш, шахслараро вазиятларга мослашиш, ҳиссий мувозанатни сақлаш ва педагогик ўзаро таъсирни мақсадли ташкил этишга хизмат қилувчи коммуникатив-эмоционал механизмларнинг интегратив намоён бўлиши исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Педагогик психология” модулига киритилган (“Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни аниқланган;
педагогик мулоқотни онгли бошқаришга хизмат қилувчи ўз-ўзини ташкил этиш хусусиятлари вазиятни таҳлил қилиш ва режалаштиришнинг коммуникатив фаоллик билан, режалаштириш ҳамда ўз-ўзини ташкил этиш даражасининг ташкилотчилик майллари билан ўзаро алоқадорлиги натижасида мулоқот стратегиясини олдиндан белгилаш, фаолият кетма-кетлигини тартибга солиш ва гуруҳий жараёнларни изчил бошқариш имконини берувчи когнитив-регулятив ресурслар сифатида илмий жиҳатдан асосланганлигига доир илмий маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (“Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини ривожланишида коммуникатив ҳамда ташкилотчилик омилларини аҳамиятини очиб берилган;
касбий ўзини англаш жараёнида касбга қизиқиш ва ички мотивациянинг коммуникатив фаолликни кучайтириши, касбий мақсадларни белгилаш ҳамда ўз касбий ўрни ва ролини англашнинг ташкилотчилик салоҳияти билан уйғунлашуви орқали педагогик мулоқотга онгли киришиш, касбий вазифаларни мақсадли режалаштириш ва жамоавий фаолиятни бошқаришга хизмат қилувчи мотивацион-идентификацион механизмларнинг шаклланиши далилланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (“Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятининг мулоқотчанлик, эмоционал барқарорлик ва эмпатияга боғлиқ жиҳатларини очиб берилган;
коммуникатив-ташкилий компетенцияларнинг психологик мазмуни ифодали нутқ, мулоқотга ижобий муносабат, ҳамкорлик кўникмалари ва қулай коммуникатив шартларнинг коммуникатив фаоллик билан, ижтимоий-персептив сезгирлик ҳамда ҳамкорликка тайёрликнинг эса ташкилотчилик билан бирикиши натижасида суҳбатни мазмунли олиб бориш, шахслараро сигналларни адекват англаш, жамоавий ўзаро таъсирни мувофиқлаштириш ва вазиятга мос коммуникатив стратегияларни танлаш имкониятлари илмий жиҳатдан тасдиқланганлигига оид янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Консултатив психология ва психокоррекция” модулига киритилган (“Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2026-йил 21-апрелдаги ПМ-81 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган psixokorreksion моделини ишлаб чиқилган.