Рахимова Хуснора Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шахсда моддий етишмовчилик ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий-психологик омиллари”, 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P511.
Илмий раҳбар: Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўғли, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва Гендер илмий тадқиқот институте.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.P.03.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Алимбаевна, психология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: шахсда моддий етишмовчилик ҳиссини намоён бўлишининг ижтимоий-психологик омилларини эмпирик жиҳатдан ўрганиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-демографик (жинс, яшаш ҳудуди, маълумот даражаси), оилавий ва ижтимоий-психологик омилларнинг ўзаро функсионаллашуви натижасида ўзини-ўзи баҳолаш даражаси, оилавий психологик муҳит ва касбий мотивация кўрсаткичлари мазкур ҳиссиётнинг намоён бўлиш интенсивлигини белгиловчи устувор психосотсиал детерминантлар эканлиги аниқланган;
инсонларнинг қийин ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш жараёнида оилавий установкалар, қадриятлар ва ижтимоий-психологик ресурсларнинг интеграциялашуви натижасида оилавий бирдамлик, эмоционал қўллаб-қувватлаш ва конструктив коммуникатив муносабатларнинг моддий етишмовчилик ҳиссининг депрессоген таъсирини камайтирувчи ҳимоя омиллари сифатида намоён бўлиши далилланган;
оилавий стресс, иқтисодий танглик ва оила аъзоларининг ўз кучига бўлган ишончи даражасининг ўзаро боғлиқлиги натижасида оилавий психологик фаровонлик, ички касбий мотивацияларнинг моддий етишмовчилик ҳиссининг салбий психологик оқибатларини мувофиқлаштирувчи омиллар эканлиги исботланган;
ҳудудий тафовутлар ва гендер хусусиятларининг оилавий психологик муҳит ҳамда ижтимоий-психологик муносабатлар тизимига дифференциал таъсири натижасида шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг намоён бўлиш механизмлари эркак ва аёлларда ҳамда турли ҳудудларда ўзига хос тарзда шаклланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсда моддий етишмовчилик ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий-психологик омиллари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-демографик (жинс, яшаш ҳудуди, маълумот даражаси), оилавий ва ижтимоий-психологик омилларнинг ўзаро функсионаллашуви натижасида ўзини-ўзи баҳолаш даражаси, оилавий психологик муҳит ва касбий мотивация кўрсаткичлари мазкур ҳиссиётнинг намоён бўлиш интенсивлигини белгиловчи устувор психосотсиал детерминантлар эканлиги аниқланганлигига доир янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Оила психологияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли маълумотнома). Натижада шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар тизимлаштирилган;
инсонларнинг қийин ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш жараёнида оилавий установкалар, қадриятлар ва ижтимоий-психологик ресурсларнинг интеграциялашуви натижасида оилавий бирдамлик, эмоционал қўллаб-қувватлаш ва конструктив коммуникатив муносабатларнинг моддий етишмовчилик ҳиссининг депрессоген таъсирини камайтирувчи ҳимоя омиллари сифатида намоён бўлиши далилланганлигига доир янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Оилавий муносабатлар диагностикаси ва коррекцияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли маълумотнома). Натижада шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг депрессоген таъсирини камайтирувчи ҳимоя омиллари аниқланган;
оилавий стресс, иқтисодий танглик ва оила аъзоларининг ўз кучига бўлган ишончи даражасининг ўзаро боғлиқлиги натижасида оилавий психологик фаровонлик, ички касбий мотивация ва конструктив копинг стратегияларининг моддий етишмовчилик ҳиссининг салбий психологик оқибатларини регуляцияловчи омиллар эканлиги исботланганлигига оид янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Консултатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли маълумотнома). Натижада шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг салбий психологик оқибатларини регуляцияловчи омиллар тизимлаштирилган;
ҳудудий тафовутлар ва гендер хусусиятларининг оилавий психологик муҳит ҳамда ижтимоий-психологик муносабатлар тизимига дифференциал таъсири натижасида оилада моддий етишмовчилик ҳиссининг намоён бўлиш механизмлари эркак ва аёлларда ҳамда турли ҳудудларда ўзига хос тарзда шаклланиши аниқланганлигига оид янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-40-сонли маълумотнома). Натижада шахсда моддий етишмовчилик ҳиссининг намоён бўлиш механизмлари аниқланган.