Бердимуратова Гулнур Амудиллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қорақалпоқ фолклорида “Оила” консепти, 10.00.03. – Қорақалпаоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2485.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Бийбисанем Турдибаевна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Матжанова Айжамал Жарıлкаповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ тилшунослигида “оила” консептини ифодаловчи лексик, когнитив ва стилистик воситаларнинг қўлланилиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда консепт тушунчасининг ўрганилиш тарихи илмий-назарий манбалар билан далилланиб, лингвокогнитив ва лингвомаданий йўналишда тизимли ўрганилди ҳамда унинг консептуал тузилиши, семантик кўлами, таркиби ва чегараси назарий жиҳатдан асослаб берилган;
“оила” тушунчаси қорақалпоқ тилининг лексик-семантик майдони паремиологик материаллари асосида моделлаштирилиб, унинг миллий дунёқарашдаги ўрни ва маданий-ахборот вазифаси исботланган;
қорақалпоқ мақол-маталлари асосида “оила” консептининг анъанага оид таркибий қисмлари, ота, она ва фарзанд образларининг консептуаллашув хусусиятлари аниқланиб, уларнинг семантик ва аксиологик белгилари тизимлаштирилган;
“оила” консепти таркибидаги умуминсоний ва миллий-маданий белгилар ажратилиб, унинг лингвомаданий хусусиятлари стилистик воситалар орқали таҳлил қилинди ҳамда когнитив жиҳати илк бор комплекс тарзда тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги “Оила” консептини лингвокултурологик таҳлил қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
тилшуносликда консепт тушунчасининг ўрганилиш тарихи илмий-назарий манбалар билан далилланиб, лингвокогнитив ва лингвомаданий йўналишда тизимли ўрганилди ҳамда унинг консептуал тузилиши, семантик кўлами, таркиби ва чегараси назарий жиҳатдан асослашга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 13-июлдаги 347/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа доирасида яратилган ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда янгича ёндашувлар асосида қариндошлик атамаларининг лексик-семантик белгиларини аниқлашга муваффақ бўлинди;
“оила” тушунчаси қорақалпоқ тилининг лексик-семантик майдони паремиологик материаллари асосида моделлаштирилиб, унинг миллий дунёқарашдаги ўрни ва маданий-ахборот вазифасига оид маълумотлар сифатида Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали томонидан “Давр нафаси”, “Хабар” ахборот дастурлари орқали “Қорақалпоқ фолклорида оила консепти” мақоласидан фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2026-йил 30-январдаги 05-22/55-сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ халқининг оила билан боғлиқ миллий-маданий қадриятлари ҳақидаги маълумотлар радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплигини таъминлади ва тингловчилар қизиқишини оширди;
қорақалпоқ мақол-маталлари асосида “оила” консептининг анъанага оид таркибий қисмлари, ота, она ва фарзанд образларининг консептуаллашув хусусиятлари аниқланиб, уларнинг семантик ва аксиологик белгилари тизимлаштириш. “оила” консепти таркибидаги умуминсоний ва миллий-маданий белгилар ажратилиб, унинг лингвомаданий хусусиятлари стилистик воситалар орқали таҳлил қилинди ҳамда когнитив жиҳати илк бор комплекс тарзда тавсифлашга оид хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ халқининг миллий урф-одатлари ва анъаналари бўйича кўргазма ҳамда экскурсия жараёнларида, музейга келган меҳмонларга миллий хусусиятини очиб беришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги №4-03/27/1-сонли маълумотномаси). Натижада, музейга келган меҳмонларни қорақалпоқ халқига хос оилавий анъаналар билан яқиндан таништиришда ҳамда миллий урф-одатлар акс этган кўргазмалар ссенарийларини тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish