Ҳайитов Жавоҳир Махтумқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълимда чизмачилик фанини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12259.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Кўкиев Бобурмирзо Баходир ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02 Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мардов Санжар Худойкулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тошпулатов Фахриддин Уролович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаларида чизмачилик фанини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тасиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг ишининг илмий янгилиги:
рақамли технологиялар интеграцияси асосида чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг консептуал модели компетенциявий, тизимли, шахсга йўналтирилган ва фаолиятга асосланган ёндашувларни ўзаро уйғунлаштириш асосида, унинг мақсадли, мазмуний ва методологик компонентлари ўртасидаги функсионал алоқаларни аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
чизмачилик фанидан мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари рақамли ўқув ресурслари, интерактив график топшириқлар ва индивидуаллаштирилган таълим механизмларини ўзаро интеграциялаш асосида тизимлаштирилган ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминловчи дидактик имкониятлар аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели мақсадли, мазмуний, фаолиятли ва натижавий компонентларнинг ўзаро функсионал боғлиқлигини таъминлаш ҳамда рақамли таълим воситаларини босқичма-босқич интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабаларининг касбий-график тайёргарлиги ва ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси рақамли ўқув платформаси, интерактив график машқлар мажмуаси ва мустақил ижодий топшириқларни ягона методик тизимга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида чизмачилик фанини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар асосида:
рақамли технологиялар интеграцияси асосида чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг консептуал модели компетенциявий, тизимли, шахсга йўналтирилган ва фаолиятга асосланган ёндашувларни ўзаро уйғунлаштириш асосида, унинг мақсадли, мазмуний ва методологик компонентлари ўртасидаги функсионал алоқаларни аниқлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар фойдаланилган “Муҳандислик ва компютер графикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-523 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг чизмачилик фанини ўзлаштириш жараёнида рақамли технологиялар ва график дастурлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари тизимлаштирилди, уларнинг график топшириқларни мустақил ва ижодий бажариш кўникмалари ривожлантирилган ҳамда касбий-график компетенцияларини шакллантириш самарадорлиги оширилган.
чизмачилик фанидан мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари рақамли ўқув ресурслари, интерактив график топшириқлар ва индивидуаллаштирилган таълим механизмларини ўзаро интеграциялаш асосида тизимлаштирилган ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминловчи дидактик имкониятлар аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телерадиоканалида эфирга узатилган “Факт 24” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 31-январдаги 03-09-90-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчилари замонавий график дастурларнинг имкониятлари, уларнинг таълим жараёнидаги қўлланилиш усуллари ҳамда инновацион визуал технологиялар билан интеграциялашуви бўйича кенг қамровли билимларга эга бўлишларига эришилган;
олий таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели мақсадли, мазмуний, фаолиятли ва натижавий компонентларнинг ўзаро функсионал боғлиқлигини таъминлаш ҳамда рақамли таълим воситаларини босқичма-босқич интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Муҳандислик графикаси, дизайн ва компютерли конструкциялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 2385 маълумотнома асосида берилган). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчилари замонавий график дастурларнинг имкониятлари, уларнинг таълим жараёнидаги қўлланилиш усуллари ҳамда инновацион визуал технологиялар билан интеграциялашуви бўйича кенг қамровли билимларга эга бўлишларига эришилган;
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабаларининг касбий-график тайёргарлиги ва ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси рақамли ўқув платформаси, интерактив график машқлар мажмуаси ва мустақил ижодий топшириқларни ягона методик тизимга интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Муҳандислик компютер графикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 1-январдаги 3142-сонли маълумотнома асосида берилган). Натижада чизмачилик фанини рақамли технологиялар воситасида инновацион фикрлаш лаёқатини ривожлантиришга оид илмий методик тавсиялар ишлаб чиқилган ва дарс жараёнларида самарали қўлланилган.