Матқурбонов Наврўз Одилбек ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкозида операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини баҳолашнинг кўп омилли модели», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Tib7364.
Илмий раҳбар: Сапаев Дусчан Шухратович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўзига хос омилларни аниқлаш ва эхинококкэктомиядан кейин асоратли кечиш хавфини операциядан олдин баҳолашнинг прогностик шкаласини ишлаб чиқиш орқали жигар эхинококкозини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигардан эхинококкэктомиядан кейин операциядан кейинги асоратларнинг ривожланишида касалликнинг анатомик-топографик, морфологик ва клиник хусусиятлари энг катта прогностик аҳамиятга эга эканлиги аниқланди, бунда ҳар бир белгининг индивидуал прогностик қиймати, уларнинг сезгирлиги, ўзига хослиги ва жарроҳлик хавфининг ишончли кўрсаткичлари сифатида диагностик аҳамияти аниқланган;
кистанинг ўт йўлларига ёрилиши, эхинококкознинг тарқалган шакллари, кистанинг магистраль қон томир тузилмалари билан алоқаси ва унинг таркибининг йиринглаши операциядан кейинги умумий ва клиник аҳамиятга эга асоратлар ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширадиган мустақил предикторлар эканлиги исботланган;
умумлаштирилган тоифали клиник-анатомик белгиларни тизимлаштириш операциядан кейинги асоратларни индивидуал башорат қилиш аниқлигини ошириш ва жигар эхинококкози билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини танлашни стандартлаштириш имконини бериши аниқланган;
эксперт клиник баҳолаш ва беморларнинг дастлабки клиник-анатомик хусусиятларини тизимли таҳлил қилишни ўз ичига олган балли модель асосида жигардан эхинококкэктомиядан кейин операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини башоратли баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкозида операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини баҳолашнинг кўп омилли модели бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: жигардан эхинококкэктомиядан кейин операциядан кейинги асоратларнинг ривожланишида касалликнинг анатомик-топографик, морфологик ва клиник хусусиятлари энг катта прогностик аҳамиятга эга эканлиги аниқланди, бунда ҳар бир белгининг индивидуал прогностик қиймати, уларнинг сезгирлиги, ўзига хослиги ва жарроҳлик хавфининг ишончли кўрсаткичлари сифатида диагностик аҳамияти аниқланган ва бу бўйича тавсиялар ТТА Урганч филиалининг 28.11.2025 йилдаги 4-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Разработка прогнозированияриска развития послеоперационных осложнений приэхинококкозе печени» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.04.2026 йил, буйруқ 32-сон) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (15.04.2026 йил, буйруқ 95-“I”-сон) клиник амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 13.08.2026 й. X30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: жигардан эхинококкэктомиядан кейин операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфига энг катта таъсир кўрсатадиган асосий клиник-анатомик мезонлар аниқланди, бу эса беморларни операциядан олдин баҳолашга табақалаштирилган ёндашувни шакллантириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигардан эхинококкэктомиядан кейин операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфига энг катта таъсир кўрсатадиган асосий клиник-анатомик мезонлар доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 12-15 кун учун 3568450 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 946856 сўм сарфланади. Хулоса: жигардан эхинококкэктомия қилинган 746 нафар беморнинг комплекс таҳлили шуни кўрсатдики, операциядан кейинги асоратлар 25,9% ҳолларда ривожланади, шу жумладан Clavien-Dindo III–V таснифи бўйича 5,1% аҳамиятли асоратлар, бунда ўрганилган 48 та клиник-анатомик ва лаборатория мезонларидан 31 таси асоратлар умумий частотаси билан ишончли боғлиқ бўлиб, бу операциядан кейинги нохуш кечиш хавфининг шаклланишида жигар эхинококкозининг анатомик-топографик, морфологик ва клиник хусусиятларининг етакчи ролини тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: кистанинг ўт йўлларига ёрилиши, эхинококкознинг тарқалган шакллари, кистанинг магистраль қон томир тузилмалари билан алоқаси ва унинг таркибининг йиринглаши операциядан кейинги умумий ва клиник аҳамиятга эга асоратлар ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширадиган мустақил предикторлар эканлиги исботланган ва бу бўйича тавсиялар ТТА Урганч филиалининг 28.11.2025 йилдаги 4-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Разработка прогнозированияриска развития послеоперационных осложнений приэхинококкозе печени» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.04.2026 йил, буйруқ 32-сон) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (15.04.2026 йил, буйруқ 95-“I”-сон) клиник амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 13.08.2026 й. X30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аниқланган прогностик аҳамиятга эга омиллардан фойдаланиш асоратлар хавфи юқори бўлган беморларни операциядан олдин аниқлаш ва ихтисослаштирилган ёрдам даражасини, жарроҳлик аралашуви ҳажмини ҳамда қолдиқ бўшлиққа ишлов бериш усулини танлашни оптималлаштириш имкониятини таъминлаши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аниқланган прогностик аҳамиятга эга омиллардан фойдаланиш усуллари натижасида сарфланадиган бюджетдан ташқари маблағлар 1056400 сўмни ташкил етади. Хулоса: операциядан кейинги асоратларнинг 12 та энг муҳим мустақил предикторлари аниқланди, улар орасида кистанинг ўт йўлларига ёрилиши, систо-плевро-бронхиал оқма, эхинококкознинг қўшма ва тарқалган шакллари, кистанинг магистраль қон томир тузилмалари билан алоқаси, интрапаренхиматоз локализация, капсула калсификацияси, киста таркибининг йиринглаши, қандли диабет ва жигарнинг ёндош патологияси энг катта прогностик аҳамиятга эга бўлиб, РОC-таҳлил натижалари асоратларнинг умумий ва клиник жиҳатдан аҳамиятли частотасини башорат қилишда уларнинг юқори дискриминацион қобилиятини тасдиқлади.
учинчи илмий янгилик: умумлаштирилган тоифали клиник-анатомик белгиларни тизимлаштириш операциядан кейинги асоратларни индивидуал башорат қилиш аниқлигини ошириш ва жигар эхинококкози билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини танлашни стандартлаштириш имконини бериши аниқланган ва бу бўйича тавсиялар ТТА Урганч филиалининг 28.11.2025 йилдаги 4-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Разработка прогнозированияриска развития послеоперационных осложнений приэхинококкозе печени» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.04.2026 йил, буйруқ 32-сон) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (15.04.2026 йил, буйруқ 95-“I”-сон) клиник амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 13.08.2026 й. X30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: энг муҳим мезонлар асосида хавфни табақалаштириш тизимини жорий этиш жарроҳлик тактикасини стандартлаштириш, жигар эхинококкозини даволаш хавфсизлигини ошириш ва ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами сифатини баҳолашни такомиллаштиришга хизмат қилиши аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигар эхинококкозини даволаш хавфсизлигини ошириш ва ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами сифатини баҳолаш алгоритми ёрдамида умумий ўртача 13540200 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: асосий, катта ва кичик клиник-анатомик хавф мезонларини тизимлаштиришга асосланган ишлаб чиқилган CECS прогностик шкаласи умумий частота (AUC=0,91) ва операциядан кейинги муҳим асоратлар (AUC=0,80) бўйича юқори прогностик аниқликни кўрсатди, бу эса унинг операциядан олдинги хавфни индивидуал баҳолаш ва оқилона жарроҳлик тактикасини танлаш воситаси сифатида самарадорлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: эксперт клиник баҳолаш ва беморларнинг дастлабки клиник-анатомик хусусиятларини тизимли таҳлил қилишни ўз ичига олган балли модель асосида жигардан эхинококкэктомиядан кейин операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини башоратли баҳолаш усули ишлаб чиқилган ва бу бўйича тавсиялар ТТА Урганч филиалининг 28.11.2025 йилдаги 4-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Разработка прогнозированияриска развития послеоперационных осложнений приэхинококкозе печени» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (08.04.2026 йил, буйруқ 32-сон) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (15.04.2026 йил, буйруқ 95-“I”-сон) клиник амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 13.08.2026 й. X30-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: балли модель асосида операциядан кейинги асоратлар хавфини башоратли баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули операциядан олдинги режалаштиришни соддалаштиради, яқин келажакдаги асоратлар частотасини камайтиришга ва касалхонага ётқизиш муддатларини қисқартиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: балли модель асосида операциядан кейинги асоратлар хавфини башоратли баҳолашнинг ишлаб чиқилган усул реабилитация муддатларининг қисқариши, хаёт сифатининг яхшиланиши ва мехнат фаолиятининг тикланиши туфайли йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 30% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: CECS шкаласини клиник амалиётга жорий этиш 26,4% беморларда жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштириш, қолдиқ бўшлиқни радикал бартараф этиш улушини 63,2% дан 84,5% гача ошириш, фақат дренажловчи аралашувлар частотасини 36,8% дан 15,5% гача камайтириш, операциядан кейинги сезиларли асоратлар частотасини 5,7% дан 0,9% гача, аҳамиятсиз асоратларни 25,5% дан 11,8% гача камайтириш, операциядан кейинги асоратсиз кечиш улушини 87,3% гача ошириш ва операциядан кейинги реабилитация муддатини 7,5±2,4 кундан 6,2±1,6 кунгача қисқартириш имконини берди (р<0,05).

Yangiliklarga obuna bo‘lish