Нуралиев Аброр Анваровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал гипотиреоз ҳамда гиподинамия таъсирида йирик бўғимлар синовиал пардаси шаклланишини морфологик баҳолаш», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5334.
Илмий раҳбар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Dsc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал гипотиреоз шароитида ривожланган авлодда гиподинамия таъсирида йирик бўғимлар синовиал тузилмаларининг морфологик ривожланиш динамикасини постнатал онтогенезнинг эрта босқичларида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреоз ва гиподинамия ҳолатида каламушларнинг бўғим ҳалтасининг ташқи ва ички қаватларидаги бириктирувчи тўқима толали тузилмаларининг деструктив бузилиши, қон томирлари деворида торайиш, деворлари қалинлашиши билан кечадиган гистологик ўзгаришлар хослиги исботланган;
пренатал гипотиреоз ва постнатал гиподинамия ҳолатидаги ҳайвонларларнинг бўғим синовиал пардасининг ҳужайралари орасида кўпроқ фибробластлар кузатилиб, митотик боғланувчи ҳужайралар мавжудлиги ҳамда семиз ҳужайраларининг қон томирлар йўналиши бўйлаб нотекис жойлашиши, назорат ҳамда алоҳида гипотиреоз ҳолатидаги ҳайвонларидан фарқли равишда гиподинамия қўшилганда синовиал сўрғичларларнинг морфометрик фарқ қилиши асосланган;
синовиал ва фиброз қатламлар орасидаги тўқималарининг склерозланиш ўчоқлари атрофида дистрофик ва метаболик калциноз ўчоқларининг шаклланиши гистокимёвий асосланган;
гипотиреозга гиподинамия қўшилиши каламушларда бўғим ёрдамчи элементларида ёғ қатламлари зичлигининг пасайиши, бўғим комплексининг умумий трофикаси издан чиқиши, провард натижада синовиал қават сатҳининг силлиқланиши, гипопродукцияси ва дренаж функциясининг кескин пасайиши исботланган.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипотиреоз ҳамда гиподинамия таъсирида йирик бўғимлар синовиал пардаси шаклланишини морфологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гипотиреоз ва гиподинамия ҳолатида каламушларнинг бўғим ҳалтасининг ташқи ва ички қаватларидаги бириктирувчи тўқима толали тузилмаларининг деструктив бузилиши, қон томирлари деворида торайиш, деворлари қалинлашиши билан кечадиган гистологик ўзгаришлар хослиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 4 июнда 03/401-сон билан тасдиқланган «Гипотиреоз шароитидаги гиподинамияда йирик бўғимлар синовиал пардасини морфологик баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 08.07.2025 йилдаги 108-сон ҳамда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 187/2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: гипотиреоз шароитидаги гиподинамия таъсирида постнатал онтогенезда тизза бўғими деформацияларининг мураккаб механизмини очишда ўсувчи организмдаги тизза бўғим элементлари ва унинг таркибий ўзгаришларини ўрганиш орқали авлодларда келиб чиқадиган патологияларни олдини олиб, гипотиреоз ва гиподинамия таъсирида юзага келадиган ногиронликларни олдини олиш ва даволаш имконини яратиб, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал гипотиреоз ва постнатал гиподинамияни профилактикаси орқали болалар таянч ҳаракат тизимида учрайдиган касалликларнинг олдини олиш натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 50-60 минг сўм сарфланса, умумий назоратга олинганлар учун 2320000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: пренатал гипотиреоз ва постнатал гиподинамия ҳолатидаги ҳайвонларларнинг бўғим синовиал пардасининг ҳужайралари орасида кўпроқ фибробластлар кузатилиб, митотик боғланувчи ҳужайралар мавжудлиги ҳамда семиз ҳужайраларининг қон томирлар йўналиши бўйлаб нотекис жойлашиши, назорат ҳамда алоҳида гипотиреоз ҳолатидаги ҳайвонларидан фарқли равишда гиподинамия қўшилганда синовиал сўрғичларларнинг морфометрик фарқ қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 4 июнда 03/401-сон билан тасдиқланган «Гипотиреоз шароитидаги гиподинамияда йирик бўғимлар синовиал пардасини морфологик баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 08.07.2025 йилдаги 108-сон ҳамда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 187/2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: гипотиреозга гиподинамия қўшилганда постнатал онтогенезда тизза бўғими деформацияларининг шаклланишида ўсувчи организм тизза бўғими элементларининг морфологик ва морфометрик силжишларини тахлили орқали авлодларда келиб чиқадиган патологияларни олдини олиб, гипотиреоз ва гиподинамия таъсирида юзага келадиган ногиронликларни олдини олиш, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал гипотиреоз ва постнатал гиподинамияни профилактикаси орқали болалар таянч ҳаракат тизимида учрайдиган касалликларнинг олдини олиш натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 50-60 минг сўм сарфланса, умумий назоратга олинганлар учун 2320000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: синовиал ва фиброз қатламлар орасидаги тўқималарининг склерозланиш ўчоқлари атрофида дистрофик ва метаболик калциноз ўчоқларининг шаклланиши гистокимёвий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 4 июнда 03/401-сон билан тасдиқланган «Гипотиреоз шароитидаги гиподинамияда йирик бўғимлар синовиал пардасини морфологик баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 08.07.2025 йилдаги 108-сон ҳамда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 187/2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: пренатал гипотиреозни ҳамда унга қўшилган гиподинамиянинг постнатал онтогенезда тизза бўғими деформациялари келтириб чиқариши ўрганиш орқали кузатиладиган патологияларни олдини олиш, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал гипотиреоз ва постнатал гиподинамияни профилактикаси орқали болалар таянч ҳаракат тизимида учрайдиган касалликларнинг олдини олиш натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 50-60 минг сўм сарфланса, умумий назоратга олинганлар учун 2320000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: гипотиреозга гиподинамия қўшилиши каламушларда бўғим ёрдамчи элементларида ёғ қатламлари зичлигининг пасайиши, бўғим комплексининг умумий трофикаси издан чиқиши, провард натижада синовиал қават сатҳининг силлиқланиши, гипопродукцияси ва дренаж функциясининг кескин пасайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 4 июнда 03/401-сон билан тасдиқланган «Гипотиреоз шароитидаги гиподинамияда йирик бўғимлар синовиал пардасини морфологик баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 08.07.2025 йилдаги 108-сон ҳамда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 14.07.2025 йилдаги 187/2-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: гипотиреоз ҳамда гиподинамия таъсирида постнатал онтогенезда тизза бўғими деформацияларини морфогенезини ўрганиш орқали авлодларда келиб чиқадиган патологияларни олдини олиш ва даволаш тартини ишлаб чиқиш имконини яратиб, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал гипотиреоз ва постнатал гиподинамияни профилактикаси орқали болалар таянч ҳаракат тизимида учрайдиган касалликларнинг олдини олиш натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 50-60 минг сўм сарфланса, умумий назоратга олинганлар учун 2320000 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish