Мавлонов Улуғбек Олимжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 таъсирида йўлдош таянч сўрғичларида ангиопатияларнинг патоморфологик хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия(тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Tib5534.
Илмий раҳбар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Dsc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маҳкамов Носиржон Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: корнавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг йўлдош таянч сўрғичларидаги қон томир тузилмаларини морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус билан хасталанган назорат гуруҳидаги ҳомиладор аёллар йўлдошидаги таянч сўрғичлар васкуляризацияси, перивиллоз ва субхориал фибрин ўчоқлари, атероз ва фибриноид некроз, микротромбозлар ҳамда етилмаган оралиқ сўрғичлар устун бўлиб, назорат гуруҳида субхориал бўшлиқдаги яллиғланиш инфильтрати ва десидуал артериопатия устунлик қилиши исботланган;
йўлдош таянч сўрғичлари қон томирлари эндотелийсида CD34 экспрессиясининг пасайиши (манфий – 26%, паст – 59%, ўртача – 10%, кучли – 5%) ва VEGFR экспрессиясининг ўртача ва паст даражаси (манфий – 3%, паст – 32%, ўртача – 45%, кучли – 20%) асосида эндотелиал дисфункция, ангиогенез пасайиши ва микроциркулятор ўзан даражасидаги қон айланиши бузилиши аниқланган;
COVID-19 да таянч сўрғичлар қон томирларининг турли даражадаги облитерацияси, ангиоматоз белгиларининг ортиб бориши ва CD34, VEGFR экспрессиясининг ҳомиладорлик муддатига боғлиқ эмаслиги, ангиопатиянинг морфогенези вируснинг тўғридан-тўғри цитопатик таъсири ҳамда иммун жавоб туфайли шаклланган микроваскулит ва тромбозлар билан боғлиқлиги асосланган;
йўлдош таянч сўрғичлари томирлари тромбози частотаси (таянч сўрғичларда – 65%, терминал сўрғичларда – 35%) ва ангиопатик ўзгаришларнинг ҳомила гипоксияси ҳамда перинатал асоратлар хавфини башоратлашдаги прогностик аҳамияти асосланган.
VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корнавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг йўлдош таянч сўрғичларидаги қон томир тузилмаларини морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: коронавирус билан хасталанган назорат гуруҳидаги ҳомиладор аёллар йўлдошидаги таянч сўрғичлар васкуляризацияси, перивиллоз ва субхориал фибрин ўчоқлари, атероз ва фибриноид некроз, микротромбозлар ҳамда етилмаган оралиқ сўрғичлар устун бўлиб, назорат гуруҳида субхориал бўшлиқдаги яллиғланиш инфильтрати ва десидуал артериопатия устунлик қилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 23 апрелда 03/363-сон билан тасдиқланган «COVID-19 таъсирида йўлдош таянч сўрғичларида ангиопатияларнинг патоморфологик хусусиятларини баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 28.05.2025 йилдаги 15-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 27.05.2025 йилдаги 22/И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/77-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: йўлдош тўқимасида коронавирус инфекцияси таъсирида юзага келувчи дистрофик, васкулитик ва тромбоген ўзгаришларни аниқлаш орқали перинатал асоратларни, жумладан, ҳомиланинг ривожланиш босқичларини тўхташи, гипоксия ва вақтидан олдин туғруқ хавфини эрта прогнозлаш имконияти яратилади. Бу эса хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни барвақт аниқлаш, мақсадли мониторинг ва самарали акушерлик тактикаси орқали перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: йўлдош таянч сўрғичлари томирлари деструкцияси туфайли ривожланадиган перинатал асоратларни олдини олиш, эрта аниқлаш, ҳомила патологиялари камайиши натижасида ҳомилага ҳавф туғдирувчи текширув усулларига, ҳомиладорликни махсус кузатиш, кесарча кесиш йўли билан туғруқ ва кейинги неонатал интенсив терапияга сарфланадиган ҳаражатларни 3-5 баробарга камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: йўлдош таянч сўрғичлари қон томирлари эндотелийсида CD34 экспрессиясининг пасайиши (манфий – 26%, паст – 59%, ўртача – 10%, кучли – 5%) ва VEGFR экспрессиясининг ўртача ва паст даражаси (манфий – 3%, паст – 32%, ўртача – 45%, кучли – 20%) асосида эндотелиал дисфункция, ангиогенез пасайиши ва микроциркулятор ўзан даражасидаги қон айланиши бузилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 23 апрелда 03/363-сон билан тасдиқланган «COVID-19 таъсирида йўлдош таянч сўрғичларида ангиопатияларнинг патоморфологик хусусиятларини баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 28.05.2025 йилдаги 15-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 27.05.2025 йилдаги 22/И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/77-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: йўлдош тўқимасида коронавирус инфекцияси таъсирида юзага келувчи дистрофик, васкулитик ва тромбоген ўзгаришларни аниқлаш орқали перинатал асоратларни, жумладан, ҳомиланинг ривожланиш босқичларини тўхташи, гипоксия ва вақтидан олдин туғруқ хавфини эрта прогнозлаш имконияти яратилади. Бу эса хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни барвақт аниқлаш, мақсадли мониторинг ва самарали акушерлик тактикаси орқали перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: йўлдош таянч сўрғичлари томирлари деструкцияси туфайли ривожланадиган перинатал асоратларни олдини олиш, эрта аниқлаш, ҳомила патологиялари камайиши натижасида ҳомилага ҳавф туғдирувчи текширув усулларига, ҳомиладорликни махсус кузатиш, кесарча кесиш йўли билан туғруқ ва кейинги неонатал интенсив терапияга сарфланадиган ҳаражатларни 3-5 баробарга камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 да таянч сўрғичлар қон томирларининг турли даражадаги облитерацияси, ангиоматоз белгиларининг ортиб бориши ва CD34, VEGFR экспрессиясининг ҳомиладорлик муддатига боғлиқ эмаслиги, ангиопатиянинг морфогенези вируснинг тўғридан-тўғри цитопатик таъсири ҳамда иммун жавоб туфайли шаклланган микроваскулит ва тромбозлар билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 23 апрелда 03/363-сон билан тасдиқланган «COVID-19 таъсирида йўлдош таянч сўрғичларида ангиопатияларнинг патоморфологик хусусиятларини баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 28.05.2025 йилдаги 15-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 27.05.2025 йилдаги 22/И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/77-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: йўлдош тўқимасида коронавирус инфекцияси таъсирида юзага келувчи дистрофик, васкулитик ва тромбоген ўзгаришларни аниқлаш орқали перинатал асоратларни, жумладан, ҳомиланинг ривожланиш босқичларини тўхташи, гипоксия ва вақтидан олдин туғруқ хавфини эрта прогнозлаш имконияти яратилади. Бу эса хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни барвақт аниқлаш, мақсадли мониторинг ва самарали акушерлик тактикаси орқали перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: йўлдош таянч сўрғичлари томирлари деструкцияси туфайли ривожланадиган перинатал асоратларни олдини олиш, эрта аниқлаш, ҳомила патологиялари камайиши натижасида ҳомилага ҳавф туғдирувчи текширув усулларига, ҳомиладорликни махсус кузатиш, кесарча кесиш йўли билан туғруқ ва кейинги неонатал интенсив терапияга сарфланадиган ҳаражатларни 3-5 баробарга камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади;
тўртинчи илмий янгилик: йўлдош таянч сўрғичлари томирлари тромбози частотаси (таянч сўрғичларда – 65%, терминал сўрғичларда – 35%) ва ангиопатик ўзгаришларнинг ҳомила гипоксияси ҳамда перинатал асоратлар хавфини башоратлашдаги прогностик аҳамияти асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2025 йил 23 апрелда 03/363-сон билан тасдиқланган «COVID-19 таъсирида йўлдош таянч сўрғичларида ангиопатияларнинг патоморфологик хусусиятларини баҳолаш услуби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 28.05.2025 йилдаги 15-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 27.05.2025 йилдаги 22/И-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/77-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: йўлдош тўқимасида коронавирус инфекцияси таъсирида юзага келувчи дистрофик, васкулитик ва тромбоген ўзгаришларни аниқлаш орқали перинатал асоратларни, жумладан, ҳомиланинг ривожланиш босқичларини тўхташи, гипоксия ва вақтидан олдин туғруқ хавфини эрта прогнозлаш имконияти яратилади. Бу эса хавф гуруҳидаги ҳомиладорларни барвақт аниқлаш, мақсадли мониторинг ва самарали акушерлик тактикаси орқали перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: йўлдош таянч сўрғичлари томирлари деструкцияси туфайли ривожланадиган перинатал асоратларни олдини олиш, эрта аниқлаш, ҳомила патологиялари камайиши натижасида ҳомилага ҳавф туғдирувчи текширув усулларига, ҳомиладорликни махсус кузатиш, кесарча кесиш йўли билан туғруқ ва кейинги неонатал интенсив терапияга сарфланадиган ҳаражатларни 3-5 баробарга камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish