Бекимбетов Қудрат Назаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Елка чигали нервлари блокадасини бажаришда комплекс ультратовуш навигацияси», 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5187.
Илмий раҳбар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.08.
Расмий оппонентлар: Аблязов Отабек Вахабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўлларнинг турли патологиялари бўлган беморларда комплекс ультратовуш навигациясидан фойдаланган ҳолда елка чигали нервлари блокадасини ўтказишни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
В-режимда нерв тузилмаларини идентификация қилиш, ёндош қон томирларни рангли допплер хариталаш, пункция уринишлари сонини 2,83±0,12дан 1,20±0,04гача, анестетик ҳажмини 28,69±0,83млдан 14,35±0,29мл гача камайтирган (p<0,001) босқичма-босқич комплекс ультратовуш навигацияси технологияси ишлаб чиқилган;
елка чигали нерв тузилмаларининг жойлашиш чуқурлиги, диаметри ва энг яқин қон томиргача бўлган масофанинг ёш ҳамда тана вазнига боғлиқ ўзгариш қонуниятлари аниқланиб, тана вазнининг нерв чуқурлиги (ρ=0,547), диаметри (ρ=0,544) ва қон томиргача масофа (ρ=0,489) билан мусбат боғлиқлиги асосланган (p Холм <0,001);
елка чигали нерв тузилмаларини комплекс ультратовуш навигациясида визуализация сифатининг ўртача кўрсаткичи 1,81±0,07 баллни, қониқарли ва юқори сифатли тасвирлар улуши 66,3%ни ташкил этган, реал вақт режимида игна ҳаракати ва маҳаллий анестетик тарқалишини динамик назорат қилиш клиник-эхографик мезонлари исботланган;
илк бор нерв тузилмаларининг чуқурлиги ва диаметри, ёндош қон томирларнинг жойлашуви ҳамда игнанинг режалаштирилган траекториясини ҳисобга олувчи блокада тактикасини танлаш дастури ишлаб чиқилиб, комплекс навигация тўлиқ сенсор блок частотасини 58,7% дан 83,2% гача, асоратларсиз кечган ҳолатлар улушини 63,0% дан 92,6% гача ошириши исботланган (p<0,001).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Елка чигали нервлари блокадасини бажаришда комплекс ультратовуш навигациясини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: В-режим, рангли допплер хариталаш, игна ҳаракатини узлуксиз назорат қилиш ва маҳаллий анестетик тарқалишини динамик баҳолашни бирлаштирувчи босқичма-босқич комплекс ультратовуш навигацияси технологияси ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги таклифлар «Елка чигали нервлари блокадасини бажаришда замонавий ультратовуш навигация технологияларини қўллаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2025 йил 4 июндаги 03/402-сон қарори). Мазкур тавсиянома Республика болалар ортопедия марказида (2026 йил 27 январдаги 15-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалида (2025 йил 23 октябрдаги 01/106-сон буйруқ) клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пункция уринишлари сонининг 2,83±0,12 дан 1,20±0,04 гача камайиши беморга етказиладиган муолажавий ноқулайликни пасайтириш, блокадани аниқ ва хавфсиз бажариш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 0,5% ли 10 мл «Софонест»нинг бир ампуласи 30 000 сўм бўлганда, анестетик сарфининг 30 мл дан 15 мл гача камайиши ҳисобига 2 850 000 сўм маблағни тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: елка чигали нерв тузилмаларининг жойлашиш чуқурлиги, диаметри ва қон томиргача бўлган масофанинг ёш ҳамда тана вазнига боғлиқ ўзгариш қонуниятлари аниқланганлиги ва индивидуал ультратовуш режалаштириш мезонлари асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2025 йил 4 июндаги 03/402-сон қарори). Мазкур тавсиянома Республика болалар ортопедия марказида (2026 йил 27 январдаги 15-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалида (2025 йил 23 октябрдаги 01/106-сон буйруқ) клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморнинг индивидуал анатомик хусусиятларини ҳисобга олиб пункция траекториясини режалаштириш нерв ва қон томир тузилмаларининг шикастланиш хавфини камайтириш ҳамда асоратларсиз кечган ҳолатлар улушини 92,6% гача ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тана вазни юқори бўлган беморларда нерв тузилмаларининг жойлашиш чуқурлиги, диаметри ва қон томирларгача бўлган масофани олдиндан ультратовуш ёрдамида баҳолаш маҳаллий анестетик ҳажмини индивидуал танлаш ва препаратнинг ортиқча сарфланишини чеклаш имконини берган. Тана вазнининг юқори тертилига киритилган 32 нафар беморда препарат сарфини шартли равишда 3 ампуладан 2 ампулага камайтириш ҳисобида, бир нафар бемор учун 30 000 сўмдан, жами 960 000 сўмни маблағ иқтисод қилинган.
учинчи илмий янгилик: нерв тузилмаларини идентификация қилиш, игна учи ва ҳаракат траекториясини кузатиш ҳамда маҳаллий анестетик тарқалишини динамик назорат қилишда комплекс ультратовуш навигациясининг диагностик имкониятлари миқдорий баҳоланганлиги тўғрисидаги натижалар мазкур услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2025 йил 4 июндаги 03/402-сон қарори). Мазкур тавсиянома Республика болалар ортопедия марказида (2026 йил 27 январдаги 15-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалида (2025 йил 23 октябрдаги 01/106-сон буйруқ) клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нерв тузилмаларининг 95 та ҳолатнинг барчасида (100%) идентификация қилиниши, игна учи ва анестетик тарқалишининг реал вақтда назорат қилиниши блокадани бажариш аниқлиги ва хавфсизлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс ультратовуш навигациясида нерв тузилмалари, игна учи ва маҳаллий анестетик тарқалишининг узлуксиз визуал назорати тўлиқ сенсор блокка эришиш частотасини 58,7% дан 83,2% гача оширган. Натижада камида 23 нафар беморда қўшимча оғриқсизлантириш заруратининг олди олинган ва жами 690 000 сўм маблағ тежалган.
тўртинчи илмий янгилик: хавфсиз кириш йўли ва игна траекториясини танлашнинг клиник-эхографик мезонлари ҳамда юқори қўл патологияларида блокада тактикасини танлаш дастури ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур услубий тавсиянома ва «Юқори қўл шикастланишлари ва касалликларида елка чигали нервлари блокадаси учун комплекс ультратовуш навигацияси ва оптимал тактикани танлаш дастури»га сингдирилган (DGU 61676, 2026 йил 26 март). Мазкур таклифлар Республика болалар ортопедия марказида (2026 йил 27 январдаги 15-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалида (2025 йил 23 октябрдаги 01/106-сон буйруқ) клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-эхографик мезонлар ва дастурни қўллаш тўлиқ сенсор блок частотасини 58,7% дан 83,2% гача, асоратларсиз кечган ҳолатлар улушини 63,0% дан 92,6% гача ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дастур ёрдамида тактикани олдиндан танлаш комплекс технология таркибида анестетик сарфини бир беморга 30 000 сўмга камайтириб, 95 нафар бемор ҳисобига 2 850 000 сўм маблағни тежаш имконини берган.