Жумаев Низомиддин Кенжабой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тола ажратгич арралараро пўлат қистирмасини ишлаб чиқариш кўрсаткичларини асослаш” 05.02.03 “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T2658
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлар Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси M.T.O‘розбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.08/2025.27.12.T.14.01
Расмий оппонентлар: “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти”дан t.f.d., проф. Росулов Рузимурод Хасанович “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” дан t.f.f.d., k.i.x. Мадраҳимов Дилшодбек Усупжонович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 4DP-130 аррали тола ажратгич учун пўлат арралараро қистирманинг конструкцияси ва уни тайёрлаш технологик режимларини назарий ҳамда тажрибавий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали тола ажратгич машинаси арралараро қистирма белбоғини лазер ёрдамида тайёрлаш жараёнида кесиш сифати ва геометрик аниқликда ишлов бериш режимлари, тайёрлама ҳамда ускуна параметрларининг таъсир қонуниятлари регрессия моделлари асосида аниқланган ва уларнинг рационал қийматлари белгиланган;
арралараро қистирма белбоғини жилвирлаш жараёнида якуний геометрик ўлчамларнинг шаклланиш қонуниятлари экспериментал тадқиқотлар ва регрессия моделлари асосида аниқланиб, талаб этилган аниқликни таъминловчи рационал технологик режимлар асосланган;
аррали тола ажратгич учун такомиллаштирилган арралараро қистирма конструкцияси таклиф этилиб, унинг қўлланилиши аррали диск эгилишини камайтириши, чигитдан толани ажратиш жараёнининг иш унумдорлигини ошириши ва энергия сарфини камайтириши тажрибавий жиҳатдан исботланган;
пахтани дастлабки қайта ишлаш технологияси талабларига мос келувчи ресурстежамкор арралараро қистирмасини ишлаб чиқиш кўрсаткичлари аниқланиб, унинг амалдаги технологияга нисбатан техник ва эксплуатацион самарадорлиги тажрибавий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани дастлабки қайта ишлаш технологияси талабларига жавоб берувчи ресурстежамкор аррали тола ажратгич арралараро қистирмасини тайёрлашнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқиш мақсадида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
4DP-130 аррали тола ажратгич арралараро қистирмасининг такомиллаштирилган конструкцияси Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани «REAL AGRO COTTON» Пахта-тўқимачилик кластерига қарашли Қорасув пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026 йил 29 июндаги 01/06-938-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган арралараро қистирмалар билан жиҳозланган 130 аррали тола ажратгичга татбиқ этилиши ҳисобига аррали силиндрни йиғиш аниқлиги 99.93% ни ҳамда электродвигателнинг истеъмол қуввати 47.8 kW дан 46.7 kW гача, яъни 2.3% га камайган.