Ахмадалиева Мафтуна Абдуманон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тиббий таълимда далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини методик такомиллаштириш (педиатрия фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тиббиёт) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9115.
Илмий раҳбар: Иминахунова Ирода Хусейновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.02.bir марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фаттахов Нусратилло Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), дотсент; Артикова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий таълимда далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини педиатрия фанини ўқитиш мисолида методик такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий таълимда педиатрия фанини ўқитишда далилларни саралаш босқичлари PICO модели, Ҳайнес “5S” иерархияси бўйича юқоридан пастга изланиш, методологик қидирув филтрлари ва GRADE тизимини ягона ўқув алгоритмига бирлаштириш ҳамда унга далилнинг педиатрик популяцияга татбиқ этилишини алоҳида баҳолаш босқичи аниқлаштирилган;
педиатрия фанини ўқитишда далиллар иерархиясининг маҳаллийлаштирилган «Суммариес» қатлами сифатида қўллашга асосланган олти босқичли амалий машғулот технологияси клиник ҳолат, PICO саволи, илова орқали тезкор далил, бирламчи базаларда чуқурлаштириш ва GRADE бўйича баҳолаш, клиник қарор ва ота-она билан мулоқот, рефлекция ҳамда клиник саволлар яратиш методик тизимини тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
талалабларга педиатрия фанини ўқитиш орқали андрагогика, тажрибавий ва вазиятли ўрганиш ҳамда тўрт компонентли instruksion дизайн назарияларига таянган, конструктив мувофиқлик тамойили асосида қурилган мақсадли-мўлжал, мазмуний, жараёнли-технологик, ташхис-баҳолаш ва натижавий блоклардан иборат босқичлари ўқув модулининг таркибий қисми сифатида асосланган;
талабаларнинг далилларга асосланган тиббиёт компетенцияларини Миллер пирамидаси ва CREATE рамкасига мувофиқлаштирилган олти мезон билимларни қўллаш беморни ташхислаш ва бошқариш маълумотларни, талқин қилиш педиатрияда далилларга асосланган тиббиёт билимларига эгалик салоҳияти, клиник йўриқномалардан фойдаланиш кўникмаси, далилларга асосланган тиббиёт электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга доир методик ишланмалар ишлаб чиқилган .
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий таълимда далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини педиатрия фанини ўқитиш мисолида методик такомиллаштиришга қаратилган натижалари:
тиббий таълимда педиатрия фанини ўқитишда далилларни саралаш босқичлари PICO модели, Ҳайнес “5S” иерархияси бўйича юқоридан пастга изланиш, методологик қидирув филтрлари ва GRADE тизимини ягона ўқув алгоритмига бирлаштириш ҳамда унга далилнинг педиатрик популяцияга татбиқ этилишини алоҳида баҳолаш босқичини киритишга доир таклифлари “Педиатрияда далилларга асосланган тиббиёт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 115809-сонли нашр рухсатномаси) Натижада талабаларнинг электрон маълумотлар базаларидан асосли далилларни излаб топиш ва саралаш кўникмалари такомиллаштирилган;
педиатрия фанини ўқитишда далиллар иерархиясининг маҳаллийлаштирилган «Суммариес» қатлами сифатида қўллашга асосланган олти босқичли амалий машғулот технологияси клиник ҳолат, PICO саволи, илова орқали тезкор далил, бирламчи базаларда чуқурлаштириш ва GRADE бўйича баҳолаш, клиник қарор ва ота-она билан мулоқот, рефлекция ҳамда клиник саволлар яратиш методик тизимини тадбиқ этишга доир таклифлари “Педиатрияда далилларга асосланган тиббиёт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 115809-сонли нашр рухсатномаси) Натижада талабаларнинг клиник савол тузиш ва клиник йўриқномалардан фойдаланиш кўникмалари ривожланган;
талалабларга педиатрия фанини ўқитиш орқали андрагогика, тажрибавий ва вазиятли ўрганиш ҳамда тўрт компонентли instruksion дизайн назарияларига таянган, конструктив мувофиқлик тамойили асосида қурилган мақсадли-мўлжал, мазмуний, жараёнли-технологик, ташхис-баҳолаш ва натижавий блоклардан иборат тамойиллари ўқув модулининг таркибий қисми 2025-2026-йилларда Фарғона вилояти телерадиоканалининг “Саломатлик соати”, “Ассалом, Фарғона!” кўрсатув сенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 20-октябрдаги 01-12/194-сонли маълумотномаси) Натижада педиатрия фанини ўқитишнинг мақсади, мазмуни, технологияси ва баҳолаш воситалари ўртасидаги узвийлик таъминланган;
талабаларнинг далилларга асосланган тиббиёт компетенцияларини Миллер пирамидаси ва CREATE рамкасига мувофиқлаштирилган олти мезон билимларни қўллаш беморни ташхислаш ва бошқариш маълумотларни, талқин қилиш педиатрияда далилларга асосланган тиббиёт билимларига эгалик салоҳияти, клиник йўриқномалардан фойдаланиш кўникмаси, далилларга асосланган тиббиёт электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга доир таклифлари “Саломатлик сирлари” эшиттиришида тадқиқотчи томонидан тавсия этилган клиник кейслар кенг фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 20-октябрдаги 01-12/194-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг далилларга асосланган тиббиёт компетенцияларини баҳолашнинг мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари аниқлаштирилган.