Макулов Жасурбек Тахиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимолий Фарғона минтақасида сел тошқинларини табиий географик жиҳатдан тадқиқ этиш ва уларнинг профилактикаси», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Gr424.
Илмий раҳбар: Камолов Баҳодир Асомович, география фанлари доктори, дотсент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шаров Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11..
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, профессор; Пирназаров Равшан Топволдиевич, география фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Фарғона минтақасида кузатилган сел тошқинларини табиий географик жиҳатларини аниқлаш ва табиий офатлар хавфига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий Фарғона минтақасида табиий хавфли жараёнлар географик тадқиқ этилган ва ландшафтларнинг ўзгариб боришида сел ҳодисаларининг роли баҳоланган;
минтақадаги сел ҳодисаларини шакллантирувчи табиий географик омиллар, таснифи ва ҳавзавий хусусиятлари ўрганилган ҳамда ҳудуд сел тошқинларининг интенсивлиги бўйича раёнлаштирилган;
сел тошқинларининг динамик кўрсаткичларини баҳолаш орқали 2026-2030 йиллларга мўлжалланган прогнозлар (сел частотасининг 5-7% га ошиши) ишлаб чиқилган;
Шимолий Фарғона минтақаси сел тошқинларини хавфи, табиий ландшафтларга таъсири иқтисодий-ижтимоий ва қишлоқ хўжалиги нуқтаи назардан баҳоланган, замонавий GAT технологиялари орқали туркум карталари (1:200000 ўрта масштабли) (ГАТни қўллаш орқали TML5, Ларавел, CSS ва Леафлет дастурлаш платформалари каби дастурларда) яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий Фарғона минтақасида сел тошқинларини табиий географик жиҳатдан тадқиқ этиш ва уларнинг профилактикаси бўйича олинган натижалар асосида:
Шимолий Фарғона минтақасида табиий хавфли жараёнлар географик тадқиқ этилган ва ландшафтларнинг ўзгариб боришида сел ҳодисаларининг роли баҳоланган ва Шимолий Фарғона минтақасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида сел ҳодисаларининг ландшафтларга таъсири илмий асосда баҳоланиб Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 04-04/3-1-4131-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фарғона минтақасида вужудга келган ландшафтларнинг ўзгариши ва тупроқ дегредациясини бартараф этиш имконини берган;
минтақадаги сел ҳодисаларини шакллантирувчи табиий географик омиллар, таснифи ва ҳавзавий хусусиятлари ўрганилган ҳамда ҳудуд сел тошқинларининг интенсивлиги бўйича раёнлаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 04-04/3-1-4131-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фарғона минтақасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар шимолий Фарғона минтақасида сел тошқинларини интенсивлиги бўйича 6 та, шаклланиши бўйича 2 та, турлари бўйича 3 та раёнга ажратилди, ландшафт ва тупроқ типларига таъсири ва ҳимояланишга оид тезкор таҳлилий маълумотлар олишга эришилган;
сел тошқинларининг динамик кўрсаткичларини баҳолаш орқали 2026-2030 йилларга мўжалланган прогнозлар (сел частотасининг 5-7 фоизга ошиши) ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 04-04/3-1-4131-сонли маълумотномаси). Натижада, сел тошқинлари хавфини тезкор камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Шимолий Фарғона минтақаси сел тошқинларини хавфи, табиий ландшафтларга таъсири иқтисодий-ижтимоий ва қишлоқ хўжалиги нуқтаи назардан баҳолашга, замонавий GAT технологиялари орқали туркум карталари (1:200000) ўрта масштабли (ГАТни қўллаш орқали TML5, Ларавел, CSS ва Леафлет дастурлаш платформалари каби дастурларда) яратилган Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 04-04/3-1-4131-сонли маълумотномаси). Натижада, Шимолий Фаргона минтақаси сел тошқинларини ҳудудларга ҳавфини баҳолаш ҳамда шу хавфларни шакллантирувчи сел тошқинларини олдини олиш имконини берган.