Абдуразаков Азиз Абдукахаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фарғона водийси дарахт ва буталарининг микобиотаси (Ўзбекистон ҳудудида)”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B433.
Илмий раҳбар: Ғаффоров Юсуфжон Шерматович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD 03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Ҳайтбаева Нодира Сейтжановна, қишлоқ хўжалик фанлар доктори, катта илмий ходим; Тожибоев Шаробиддин Жамолович, биология фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисмида тарқалган дарахт ва буталар микобиотасининг тур таркиби ва таксономик хилма-хиллигини аниқлаш, замбуруғларнинг хўжайин ўсимликлар, баландлик минтақалари ва мавсумлар бўйича тарқалиш қонуниятларини очиб бериш ҳамда уларнинг замонавий конспекти ва GAT хариталарини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фан учун янги 1 тур, Ўзбекистон микобиотаси учун янги 17 тур ҳамда Фарғона водийси учун янги 22 тур замбуруғ аниқланган;
илк бор Фарғона водийсида тарқалган дарахт ва буталар микобиотасининг GAT хариталари тузилган;
илк бор Фарғона водийси дарахт ва буталарида аниқланган 251 тур замбуруғнинг замонавий конспекти тузилган;
замбуруғларнинг 72 тури янги хўжайин ўсимликларда қайд этилган ҳамда дарахт ва буталарда учрайдиган замбуруғ касалликлари аниқланган;
дарахт ва буталар микобиотасининг ўсимлик оилалари ва тик минтақалар бўйича тарқалиши ҳамда мавсумий ривожланиш қонуниятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида тарқалган дарахт ва буталар микобиотасини тадқиқ қилиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
дарахт ва буталар замбуруғларининг мавсумий ривожланиши, ўсимлик оилалари ҳамда тик минтақалар бўйича тарқалишига оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳамкорлигидаги халқаро “GLOBAL AXBOROT MARKAZI”га жорий этилган (GBIF.uz, 2024-йил 5-мартдаги 005-сон гувоҳнома). Натижада дарахт ва буталарнинг ҳолатини сақлаб қолиш, табиий ландшафтлар ва ўрмон хўжалигини ривожлантиришда замбуруғ касалликларига чидамли дарахт ҳамда бута турларини танлаш имконияти яратилган;
Фарғона водийси дарахт ва буталарида учрайдиган замбуруғларнинг 251 турига мансуб 623 тадан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Тошкент микология гербарийси (TASM) фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 25-январдаги 4/1255-174-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу намуналар республика ҳудудларида дарахт ва буталарда учрайдиган замбуруғ касалликлари бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш ва мониторингни амалга ошириш имконини беради.