Абдулхакимов Бобур Бахтиёр ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Рақамли технологияларнинг ёшлар мафкуравий иммунитети шаклланишига таъсири, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ss269
Илмий раҳбар: Турсунмуратов Турдимурат Махаматкулович сиёсий фанлар доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Milly университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.Ss.01.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Анвар Эргашевич тарих фанлар доктори (DSc), профессор.
Мусаев Мансур Турсунпўлатович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар ривожланиши шароитида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: рақамли технологиялар таъсирида шаклланувчи ёшлар мафкуравий иммунитетининг сиёсий-фалсафий моҳияти илк бор тизимли таҳлил этилди ҳамда ягона “рақамли мафкуравий барқарорлик модели” ишлаб чиқилди. Мазкур модел назарий, сиёсий, ахборот ва таълимий йўналишларни узвий уйғунлаштирган ҳолда ёшлар онгида мафкуравий барқарорликни таъминлашнинг самарали йўналишлари сифатида фанга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим ҳисса қўшиши илмий жиҳатдан асослантирилди;
ёшлар мафкуравий иммунитетини шакллантиришда рақамли технологияларнинг ахборот хуружи ва манипуляция хавфини олдини олиш, ахборот хавфсизлиги механизмларини такомиллаштириш ва сунъий интеллект ёрдамида ёшлар контингентининг психологик портретини таҳлил қилиш имкониятини яратиб берувчи сиёсий, педагогик ва психологик детерминантларни баҳолаш тизими ишлаб чиқилди ва илмий жиҳатдан асослантирилди;
рақамли ахборот маконида ёшлар онгида ижобий ғояларни илгари суриш ва мафкуравий барқарорликни таъминлашнинг самарали ижтимоий-институционал механизми сифатида “Фикрлар лидерлари” корпусини шакллантириш ғояси илгари сурилди ва хавфсиз рақамли платформа яратиш ғоясини амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди. Мазкур корпус ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари ва таълим соҳасида фаолият юритувчи, миллий ғоя ва қадриятларга содиқ, юқори медиасаводхонликка эга бўлган ёшлар ҳамда мутахассисларни бирлаштирувчи амалий платформа сифатида тавсифланди. Унинг асосий вазифалари сифатида миллий манфаатларга мос ижобий ғояларни илгари суриш, уларни кенг жамоатчилик орасида самарали тарғиб этиш ҳамда ижтимоий тармоқларда ижобий ахборот муҳитини шакллантириш имкониятлари илмий жиҳатдан асослаб берилди;
олий таълим муассасаларида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган, ёшларни миллий қадриятлар ва фуқаролик масъулияти асосида тарбиялаш, ватанпарварлик ва танқидий фикрлашни ривожлантириш орқали мафкуравий барқарорликни таъминлашни мақсад қилган икки инновацион таълимий механизм - “Шараф кодекси” ва “Миллий ўзга хослик” ўқув модули ишлаб чиқилди. Модул талаба-ёшларни миллий қадриятлар, маданий мерос ва фуқаролик масъулияти руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан бирга уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашдаги муҳим ўрин тутиши илмий асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Рақамли технологияларнинг ёшлар мафкуравий иммунитети шаклланишига таъсири мавзусини оърганиш натижасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
рақамли технологиялар таъсирида шаклланувчи ёшлар мафкуравий иммунитетининг сиёсий-фалсафий моҳияти илк бор тизимли таҳлил этилди ҳамда ягона “рақамли мафкуравий барқарорлик модели” ишлаб чиқилди. Мазкур модел назарий, сиёсий, ахборот ва таълимий йўналишларни узвий уйғунлаштирган ҳолда ёшлар онгида мафкуравий барқарорликни таъминлашнинг самарали йўналишлари сифатида фанга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим ҳисса қўшиши оид ҳамда рақамли ахборот маконида ёшлар онгида ижобий ғояларни илгари суриш ва мафкуравий барқарорликни таъминлашнинг самарали ижтимоий-институционал механизми сифатида “Фикрлар лидерлари” корпусини шакллантириш ғояси илгари сурилди ва хавфсиз рақамли платформа яратиш ғоясини амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди. Унинг асосий вазифалари сифатида миллий манфаатларга мос ижобий ғояларни илгари суриш, уларни кенг жамоатчилик орасида самарали тарғиб этиш ҳамда ижтимоий тармоқларда ижобий ахборот муҳитини шакллантириш имкониятлари каби илмий янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилнинг 12-декабрдаги 424-сонли маълумотномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун қабул қилинган чора-тадбирлар дастурининг И йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар” деб номланган 2-банди ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг “Маънавий тараққиёт стратегияси”нинг 15-16-17- бандларини ишлаб чиқилган.
ёшлар мафкуравий иммунитетини шакллантиришда рақамли технологияларнинг ахборот хуружи ва манипуляция хавфини олдини олиш, ахборот хавфсизлиги механизмларини такомиллаштириш ва сунъий интеллект ёрдамида ёшлар контингентининг психологик портретини таҳлил қилиш имкониятини яратиб берувчи сиёсий, педагогик ва психологик детерминантларни баҳолаш тизими илмий жиҳатдан асослантирилганлигига оид таклифлари ҳамда олий таълим муассасаларида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган, ёшларни миллий қадриятлар ва фуқаролик масъулияти асосида тарбиялаш, ватанпарварлик ва танқидий фикрлашни ривожлантириш орқали мафкуравий барқарорликни таъминлашни мақсад қилган икки инновацион таълимий механизм - “Шараф кодекси” ва “Миллий ўзга хослик” ўқув модули ишлаб чиқилди. Модул талаба-ёшларни миллий қадриятлар, маданий мерос ва фуқаролик масъулияти руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан бирга уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашдаги муҳим ўрин тутиши илмий асослантирилганлигига оид таклифлари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 7-июндаги 02/02-31-сонли маълумотномаси) Натижалардан 2020-2024-йилларга мўлжалланган партия сайловолди дастурининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан, ёшларни ташқи салбий ахборот ҳуружларидан ҳимоя қилиш, шунингдек жамиятимизда конструктив коммуникациялар муҳитини яратишга кўмаклашиш” бандини ишлаб чиқилишида ҳамда услубий тавсиялар, дастурлар, қўлланмалар яратилишига асос бўлди.
олий таълим муассасаларида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган, ёшларни миллий қадриятлар ва фуқаролик масъулияти асосида тарбиялаш, ватанпарварлик ва танқидий фикрлашни ривожлантириш орқали мафкуравий барқарорликни таъминлашни мақсад қилган икки инновацион таълимий механизм - “Шараф кодекси” ва “Миллий ўзга хослик” ўқув модули ишлаб чиқилганлигига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 3-июлдаги 02/17-1303-сонли маълумотномаси) Илмий натижалардан 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг И йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар” режаси 4-банди ва 2022-2026 йиларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш”да фойдаланилди. Шунингдек, диссертация илмий хулосасида тавсия этилган “Шараф кодекси” Республика олий таълим муассасаларида жорий этилди.
DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03

Yangiliklarga obuna bo‘lish