Маматов Тухтамурод Отамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидлар шароитида ёшлар ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fal1596
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Самадов Актамкул Рафиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тураев Шавкат Нишонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидлар шароитида ёшлар ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геосиёсий беқарорлик, ахборот манипуляцияси ва маданий экспанция шаклида намоён бўлувчи глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидлар жамиятда миллий ғояга ишончнинг сусайиши билан боғлиқ идеологик, қадриятлар иерархияси ҳамда ахлоқий мезонларнинг беқарорлашувида ифодаланувчи аксиологик, ишончли билимни ёлғон ахборотдан фарқлаш мезонларининг бузилишида намоён бўлувчи эпистемологик инқирозларни чуқурлаштириши аниқлаштирилган;
замонавий ахборот муҳитидаги ҳаётий мақсадлар ва қадриятлар ўртасидаги узилишларда намоён бўлувчи маънавий бўшлиқ, ахлоқий баҳолаш мезонларининг вазият ва шахсий манфаатга бўйсундирилишида ифодаланувчи ахлоқий релативизм ҳамда умумий меъёрларни шубҳа остига қўювчи постмодернистик ғоялар таъсирида шаклланган идеологик заифлик ва идентиклик инқирози ёшларнинг хавфсизлик ҳиссини сусайтириши, ҳаётий истиқболига нисбатан ноаниқликни кучайтириши ҳамда сивилизацион дискурсларнинг заифлашувига олиб келиши асослаб берилган;
ёшлар ижтимоий хавфсизлигини мустаҳкамлашда миллий ғоя ва қадриятлар асосида ижтимоий идентиклик, тарихий хотира ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш, ғоявий плюрализм шароитида турли қарашларни далиллар асосида баҳолаш билан уйғунлаштириш ҳамда қарорларни инсон қадр-қиммати, адолат ва масъулият мезонларида баҳолаш тамойиллари очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг таълим, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир имкониятлари, ижтимоий адолат ва институционал ишончни мустаҳкамлаш, маънавий иммунитет ҳамда фуқаролик масъулиятини ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга оширишнинг эҳтиёжларни аниқлаш, манзилли ёрдам кўрсатиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва давлат–фуқаролик жамияти–оила ҳамкорлигини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидлар шароитида ёшлар ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг фалсафий хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
геосиёсий беқарорлик, ахборот манипуляцияси ва маданий экспанция шаклида намоён бўлувчи глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидлар жамиятда миллий ғояга ишончнинг сусайиши билан боғлиқ идеологик, қадриятлар иерархияси ҳамда ахлоқий мезонларнинг беқарорлашувида ифодаланувчи аксиологик, ишончли билимни ёлғон ахборотдан фарқлаш мезонларининг бузилишида намоён бўлувчи эпистемологик инқирозларни чуқурлаштиришига оид таклиф ва хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақам “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдитсиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04/11-28839-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа мазмунини такомиллаштириш, ёшларни ижтимоий таҳдидлар ва зарарли ахборот таъсиридан ҳимоялашга доир ёндашувларни бойитиш ҳамда уларнинг глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидларга нисбатан шахсий позициясини ривожлантиришга хизмат қилган;
замонавий ахборот муҳитидаги ҳаётий мақсадлар ва қадриятлар ўртасидаги узилишларда намоён бўлувчи маънавий бўшлиқ, ахлоқий баҳолаш мезонларининг вазият ва шахсий манфаатга бўйсундирилишида ифодаланувчи ахлоқий релативизм ҳамда умумий меъёрларни шубҳа остига қўювчи постмодернистик ғоялар таъсирида шаклланган идеологик заифлик ва идентиклик инқирози ёшларнинг хавфсизлик ҳиссини сусайтириши, ҳаётий истиқболига нисбатан ноаниқликни кучайтириши ҳамда сивилизацион дискурсларнинг заифлашувига олиб келишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги 3.3. “Партиянинг ёшларга оид сиёсати”, 3.4. “Соғлом ва фаол ҳаётни таъминлаш, миллат генофондини сақлаш”, 6.1. “Хавфсиз миллий ахборот маконини ривожлантириш” бандлари ижросини таъминлаш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини тайёрлаш ва амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 11-декабрдаги 02-06-117-сон маълумотномаси). Натижада, тарғибот тадбирларининг мазмунини бойитиш, ёшларда миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик туйғуларини ривожлантириш, мулоқот маданияти, огоҳлик ҳамда ҳушёрликни шакллантиришга хизмат қилган;
ёшлар ижтимоий хавфсизлигини мустаҳкамлашда миллий ғоя ва қадриятлар асосида ижтимоий идентиклик, тарихий хотира ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш, ғоявий плюрализм шароитида турли қарашларни далиллар асосида баҳолаш билан уйғунлаштириш ҳамда қарорларни инсон қадр-қиммати, адолат ва масъулият мезонларида баҳолаш тамойилларига оид илмий хулоса ҳамда тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури III йўналишининг 19-бандида назарда тутилган замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишга доир тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 5-декабрдаги 10/826-сон маълумотномаси). Натижада, тарғибот фаолиятида глобал ижтимоий-сиёсий таҳдидлар шароитида ёшлар ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг хусусиятларини ёритиш ва таҳлил қилишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг таълим, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир имкониятлари, ижтимоий адолат ва институционал ишончни мустаҳкамлаш, маънавий иммунитет ҳамда фуқаролик масъулиятини ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга оширишнинг эҳтиёжларни аниқлаш, манзилли ёрдам кўрсатиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва давлат–фуқаролик жамияти–оила ҳамкорлигини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг маънавий-мафкуравий дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 9-декабрдаги 2-13-21-6814-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг турли таҳдидлар мазмун-моҳиятини тўғри англаши, уларга қарши туришда миллий қадриятларга таяниши, ёшларда ўзликни англаш ҳамда маънавий-маданий тадбирлар самарадорлигини оширди.