Шукуров Ориф Жумабаевичнинг

фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий юксалиш шароитида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг фалсафий хусусиятлари” , 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1249 Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02.
Илмий раҳбар: Саиткасимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори (DSc), дотсент, Алиқулов Қувват Ҳақназарович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда миллий юксалиш шароитида ёшлар ижтимоий фаоллигини ривожлантириш тенденцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги Ўзбекистон шароитида миллий юксалишга хос бўлган экзоген ва эндоген хусусиятлар, миллий юксалиш анъаналарининг демократик тамойиллар ва тараққиётнинг умумий қонуниятларига детерминантлиги исботланган;
ёшлар ва ижтимоий фаоллик категориялари ва ёшларнинг ижтимоий жараёнларга интеграциялашувининг психофизиологик, ижтимоий-психологик, конфликтологик, субмаданий, субектив, протсессуал ёндашувлари таҳлил этилган;
ёшларнинг ижтимоий фаоллиги даражасига таъсир қилувчи салбий омиллар (маънавий     бегоналашув, ижтимоий бефарқлик, ҳуқуқий нигилизм) ва уларнинг ижтимоий-маънавий муҳитдаги деструктив кўринишлари аниқлаштирилган;
ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда ижтимоий (сотсиологик таҳлил, сотсиал интеграциялашув, жамоатчилик назорати) технологиялар ва инновацион (моддий яратувчанлик, новаторлик ташаббуслари, стартап лойиҳалар) ғояларни қўллаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертациянинг ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда ижтимоий (сотсиологик таҳлил, сотсиал интеграциялашув, жамоатчилик назорати) технологиялар ва инновацион (моддий яратувчанлик, новаторлик ташаббуслари, стартап лойиҳалар) ғояларни қўллаш усуллари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон “Адолат” сотсиал-демократик партиясининг 2024-йил 4-сентябрдаги XII-қурултойида тасдиқланган 2025-2029 йилларга мўлжалланган “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари” деб номланган Сайловолди дастурининг 6-йўналиш “Оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш” бандини шакллантиришда фойдаланилган, натижада ёшларнинг ижтимоий муҳитда бунёдкорлик фаоллигини оширишда мазкур илмий хулоса хизмат қилган. (Ўзбекистон “Адолат” сотсиал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 24.12.2025 йилдаги 01-01/358 сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда миллий юксалиш шароитида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда инсон қадри, масъулият, эркинлик ва ҳамжиҳатлик ғояларига таянган ҳолда комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилган.
Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги даражасига таъсир қилувчи салбий омиллар (маънавий     бегоналашув, ижтимоий бефарқлик, диний ксенофобия, ҳуқуқий ингилизм) ва уларнинг ижтимоий-маънавий муҳитдаги деструктив кўринишлари контекстида аниқлаштирилганлигига оид хулосаларидан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” номли 57-11/78 рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Бу эса, ҳудудларда ёшлар ижтимоий фаоллигига таъсир этувчи баъзи салбий омилларни бартараф этишга хизмат қилган. (Жиззах вилоят “Истиқбол” Минтақавий тадқиқот марказининг 2025 йил 10 декабрдаги 22 сонли маълумотномаси). Натижада, ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда уларда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онг, салбий иллатларга қарши кескин курашиш, ватанпарварлик каби туйғуларнинг ривожланиши борасида самарали усуллар ишлаб чиқилган.
Диссерациядаги ёшлар ва ижтимоий фаоллик категориялари ва ёшларнинг ижтимоий жараёнларга интеграциялашуви жараёнларининг психофизиологик, ижтимоий-психологик, конфликтологик, субмаданий, субектив, протсессуал ёндашувлари таҳлил этилганлиги билан боғлиқ таклифлардан Жиззах вилоят телерадиокомпанияси ўзининг фаолияти давомида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган мақсадларни ижросини таъминлаш юзасидан ташкил этилган “Ёшлар сиёсати амалда”, “Маҳаллада кўришгунча”, “Адолат мезони” каби туркум кўрсатувлар ва радиоешиттирувлар дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Бу эса, ёшлар ўртасида ижтимоий фаоллик даражаларини ошириш борасидаги инновацион чора-тадбирлар тарғиботини такомиллаштиришга хизмат қилган. (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2025 йил 7 октабрдаги 1140 сонли маълумотномаси). Натижада ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда технологиялар ва инновацион ғояларни қўллаш ва ундан самарали фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган.
Ишлаб чиқилган таклиф-тавсиялар Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлашда фойдаланилган. Хусусан, Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда ижтимоий (сотсиологик таҳлил, сотсиал интеграциялашув, жамоатчилик назорати) технологиялар ва инновацион (моддий яратувчанлик, новаторлик ташаббуслари, стартап лойиҳалар) ғояларни қўллаш ва ундан самарали фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилганлигига оид илмий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш (3-банд); “Маҳаллаларда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш” (10-банд); “Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида миллий ғурур, Ватанга садоқат, турли соҳаларда касбий маданиятни ривожлантириш, оилавий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар каби умуминсоний эзгулик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда медиа маконни ушбу мавзудаги материаллар билан бойитиш” (85-банд); “Аниқ, мақсадли йўналишларда кадрлар тайёрлаш-давр талаби”, шунингдек, “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-61 сон қарор ижроси юзасидан олий таълим муассасалари битирувчилари лойиҳалари ҳамда “Ёшлар - келажак бунёдкори” шиори остида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлари”, “Ёшлар ва қонун”, “Келажакка биринчи кадам”, “Ёрқин келажак сари” каби лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратишда ва амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Ёшлар ишлари агентлигининг 24.12.2025 йилдаги 2-13-21-7173 сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ҳудудларида ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий манфаатларини рўёбга чиқаришда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, бу жараёнда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ушбу йўналишда инновацион ғояларни ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish