Каримов Бекзоджон Илҳомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кам таъминланган аҳоли қатламини давлат томонидан молиявий қўллаб - қувватлаш тизимини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Илмий раҳбар: Каримова Камила Данияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамовичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кам таъминланган аҳоли қатламини давлат томонидан молиявий қўллаб – қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий – амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар reestriga киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўлаш таклиф этилган;
кам таъминланган оилалар аъзолари расмий бандликка ўтганда ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаганда, болалар учун ажратилган нафақа ва моддий ёрдамни 6 ойгача бўлган муддатда сақлаб қолиш таклиф этилган;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз кредит ажратиш таклиф этилган;
ишга жойлашган ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаган кам таъминланган фуқароларга давлат нафақалари ва моддий ёрдамни дастлабки 6 ой давомида 50 фоиз миқдорида сақлаб қолиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кам таъминланган аҳоли қатламини давлат томонидан молиявий қўллаб – қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги натижаларга эришилди:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар reestriga киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил davomida1 фоиз ставкада тўлаш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармасининг 2025 йил 19 декабрдаги №03/67-32/889-сон маълумотномаси). Натижада, камбағал оилалар аъзоларининг расмий бандлиги кенгаяди, иш берувчилар учун иш ўринлари яратиш янада жозибадор бўлади, аҳоли даромадлари ошади ва камбағаллик даражаси босқичма-босқич камайган.
кам таъминланган оилалар аъзолари расмий бандликка ўтганда ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаганда, болалар учун ажратилган нафақа ва моддий ёрдамни 6 ойгача бўлган муддатда сақлаб қолиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармасининг 2025 йил 19 декабрдаги №03/67-32/889-сон маълумотномаси). Натижада, кам таъминланган оилалар аъзоларининг расмий бандликка ўтиши ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни рағбатлантирилади, даромад манбалари барқарорлашади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эришилган.
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз кредит ажратиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармасининг 2025 йил 19 декабрдаги №03/67-32/889-сон маълумотномаси). Натижада, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёш тадбиркорлар учун тадбиркорликни бошлаш имконияти кенгаяди, кичик бизнеслар ривожланади ва янги иш ўринлари яратилган.
ишга жойлашган ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаган кам таъминланган фуқароларга давлат нафақалари ва моддий ёрдамни дастлабки 6 ой давомида 50 фоиз миқдорида сақлаб қолиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенция жамғармасининг 2025 йил 19 декабрдаги №03/67-32/889-сон маълумотномаси). Натижада, кам таъминланган фуқароларнинг ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги молиявий хавфи камаяди, уларнинг даромадлари барқарорлашган.