Базаров Касимжоннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Россия империяси мустамлакачилиги даврида Андижон уездининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти (1876–1917-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tar2298
Илмий раҳбар: Абдуллаев Музробжон Гуломович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2026.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар Ерметов Авазбек Абдуллаевич тарих фанлари доктори, профессор, Шарафиддинов Абдуғаффор тарих фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон уездининг 1876–1917-йиллардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларида юз берган ўзгаришларни, мустамлака тузуми даврида уезднинг инфратузилмаси ва бошқарув масалаларини ҳар томонлама ўрганиш ва илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси мустамлакачилиги даврида Андижон уездида ҳам ҳарбийлашган бошқарув тизими қарор топгани, уезд бошлиғи лавозимига рус армиясининг катта зобитларидан тайинланиб, уезд бошлиғининг ҳуқуқлари Россиядаги исправник, земство бошлиғи, полисмейстер, шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳуқуқларига тенглаштирилгани, уезд бошлиғи лавозимига Фарғона област ҳарбий губернаторининг тавсияси билан бевосита Туркистон генерал-губернатори томонидан тайинланиб, у ўзида маъмурий, полиция ва ҳарбий ҳокимиятни мужассамлаштирган ҳолда жуда катта ваколатга эга бўлгани далилланган;
1876–1917-йилларда уезд аҳолисининг сони, миллий таркиби, аҳоли сонининг ўсиш динамикаси, Россия империясининг 1886-йилги низоми асосида 1891-йилдан Фарғона водийсида, жумладан Андижон уездига аҳолини кўчириш сиёсати оқибатида вужудга келган миллий муаммолар, мустамлакачилик даврида уездда саноатнинг вужудга келиши ва унинг мустамлака маъмурият эҳтиёжлари учун хизмат қилгани илмий жиҳатдан исботланган;
Андижон уездининг минтақанинг асосий пахта етиштирувчи ҳудудига айланиш жараёни, банк филиаллари, савдо-саноат фирмалари фаолияти орқали уезд анъанавий иқтисодиётининг умумроссия бозорига интеграциялашуви, Каспиёрти темир йўлининг Андижонга олиб борилиши ҳудудда ижтимоий тузилманинг ўзгаришига (маҳаллий пролетариатнинг пайдо бўлиши, деҳқонларнинг ижтимоий жиҳатдан табақалашуви, миллий буржуазиянинг пайдо бўлиши) кўрсатган таъсири далилланган.
Россия империяси мустамлакачилиги даврида Андижон уездида маориф соҳасида юз берган ўзгаришлар билан бир қаторда таълим тизимининг оғир аҳволда экани, соғлиқни сақлаш тизими, аҳолига тиббий хизматнинг қониқарсизлиги, маҳаллий табиблар фаолияти, савдо-сотиқ соҳасидаги ўзгаришлар, Россия империяси мустамлакачилик тузумига қарши Андижон уезди ҳудудларидаги миллий озодлик ҳаракатларининг келиб чиқиш сабаблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон уездининг XIX аср сўнгги чораги – ХХ аср бошларидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тарихини тадқиқ этиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империяси мустамлакачилиги даврида Андижон уездида ҳам ҳарбийлашган бошқарув тизими қарор топгани, уезд бошлиғи лавозимига рус армиясининг катта зобитларидан тайинланиб, уезд бошлиғининг ҳуқуқлари Россиядаги исправник, земство бошлиғи, полисмейстер, шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳуқуқларига тенглаштирилгани, уезд бошлиғи лавозимига Фарғона област ҳарбий губернаторининг тавсияси билан бевосита Туркистон генерал-губернатори томонидан тайинланиб, у ўзида маъмурий, полиция ва ҳарбий ҳокимиятни мужассамлаштирган ҳолда жуда катта ваколатга эга бўлганига доир диссертация илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 01-33/844-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Россия империясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати ва унинг моҳияти, маҳаллий бошқарувда туб жой аҳолисинининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши бўйича тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
1876–1917-йилларда уезд аҳолисининг сони, миллий таркиби, аҳоли сонининг ўсиш динамикаси, Россия империясининг 1886-йилги низоми асосида 1891-йилдан Фарғона водийсида, жумладан Андижон уездига аҳолини кўчириш сиёсати оқибатида вужудга келган миллий муаммолар, мустамлакачилик даврида уездда саноатнинг вужудга келиши ва унинг мустамлака маъмурият эҳтиёжлари учун хизмат қилганига доир диссертация материалларидан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 4-июлдаги 02-05/2718-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар музейга ташриф буюрувчиларда ўлка тарихи бўйича билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилган;
Андижон уездининг минтақанинг асосий пахта етиштирувчи ҳудудига айланиш жараёни, банк филиаллари, савдо-саноат фирмалари фаолияти орқали уезд анъанавий иқтисодиётининг умумроссия бозорига интеграциялашуви, Каспиёрти темир йўлининг Андижонга олиб борилиши ҳудудда ижтимоий тузилманинг ўзгаришига (маҳаллий пролетариатнинг пайдо бўлиши, деҳқонларнинг ижтимоий жиҳатдан табақалашуви, миллий буржуазиянинг пайдо бўлиши) кўрсатган таъсирига доир диссертация материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 01-33/844-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Россия империясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати ва унинг моҳияти, маҳаллий бошқарувда туб жой аҳолисинининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши бўйича тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
Россия империяси мустамлакачилиги даврида Андижон уездида маориф соҳасида юз берган ўзгаришлар билан бир қаторда таълим тизимининг оғир аҳволда экани, соғлиқни сақлаш тизими, аҳолига тиббий хизматнинг қониқарсизлиги, маҳаллий табиблар фаолияти, савдо-сотиқ соҳасидаги ўзгаришлар, Россия империяси мустамлакачилик тузумига қарши Андижон уезди ҳудудларидаги миллий озодлик ҳаракатларининг келиб чиқиш сабабларига оид диссертация материалларидан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 4-июлдаги 02-05/2718-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар музейга ташриф буюрувчиларда ўлка тарихи бўйича билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.