Абдувахобов Шоҳруҳбек Икромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофавий таълимнинг амалиётдаги муаммолари ва уларни бартараф этишнинг педагогик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Ped9785.
Илмий раҳбар: Инамов Дилмирза Дадамирзаевич, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бобиржон Баходирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масофавий таълим жараёнида юзага келаётган педагогик ва методик муаммоларни назарий ҳамда амалий жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг келиб чиқиш омилларини аниқлаш ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган методик моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кундузги таълим жараёнида талабаларнинг масофавий таълим компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари интерактивлик, мослашувчанлик, индивидуаллаштириш, рақамли мулоқот, дидактик дизайн ва вақтни самарали бошқариш тамойилларининг ўзаро уйғунлигини яхлит педагогик тизим сифатида асослаш орқали такомиллаштирилган;
масофавий таълим амалиётидаги муаммоларни таснифлаш асосида талабаларнинг масофавий таълим компетентлиги шаклланганлик даражасини аниқлашнинг когнитив, мотивацион, интегратив-фаолиятли мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, уларни интерактивлик, узвийлик, узлуксизлик ва дидактик мувофиқлик тамойиллари асосида баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
масофавий таълимнинг амалиётдаги муаммоларини бартараф этишга қаратилган интеграциялашган методик модел мақсадли, мазмуний, методик, технологик, ташкилий, коммуникатив ва баҳолаш компонентлари ҳамда уларни қамраб олувчи мотивацион компонентни бирлаштирувчи “мақсад – мазмун – метод – технология – ташкил этиш – коммуникация – баҳолаш” функсионал занжири асосида мотивацион-эҳтиёжли, фаолиятга йўналтирилган, интерактив ва рақамли муҳитга мослашган педагогик ёндашувларни тизимлаштириш орқали ишлаб чиқилган;
масофавий таълим компетентлигини ривожлантиришнинг методик тизими муаммоли ўқитиш, case-study, лойиҳа методи ва рақамли технологияларни қўллашни қайта алоқа (feedback) механизми орқали мониторинг ҳамда педагогик коррекциялаш билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларнинг масофавий таълим компетентлигини ривожлантиришга оид компонентлар ҳамда интерактивлик, мослашувчанлик, индивидуаллаштириш, рақамли муҳитда мулоқот, дидактик дизайн ва вақтни самарали бошқариш тамойилларини электрон таълимга методик устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанидан ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Наманган давлат университети ректорининг 2026-йил 3-июндаги 71-A/O-сонли буйруғи асосида берилган 71-020-сонли гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг масофавий таълим жараёнида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, мустақил таълимни ташкил этиш ҳамда замонавий педагогик ёндашувлар асосида компетентлигини ривожлантириш имконияти яратилди.
Талабаларда масофавий таълим компетентлигининг шаклланганлик даражасини, хусусан, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, мустақил таълимни ташкил этиш ҳамда масофавий таълим муҳитида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш кўникмаларини интерактивлик, мослашувчанлик, узвийлик, узлуксизлик ва дидактик мувофиқлик тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклифлар “Масофавий таълимнинг амалиётдаги муаммолари ва уларни бартараф этишнинг педагогик имкониятлари” номли масофавий таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида электрон ҳисоблаш машиналари учун онлайн платформа яратилган (Адлия вазирлигининг 2026-йил 20-апрелдаги № 62948 гувоҳномаси). Натижада бўлажак педагогларнинг масофавий таълим жараёнида рақамли воситалардан самарали фойдаланиш, таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича компетентлигини ривожлантириш ва касбий фаолиятга тайёрлаш имконияти яратилди.
Тизимли таҳлил асосида олий таълим талабалари учун масофавий таълим компетентлигини ривожлантиришга қаратилган мотивацион-эҳтиёжли, фаолиятга йўналтирилган, интерактив ва рақамли муҳитга мослашган педагогик ёндашувлар ҳамда методик моделни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанидан ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Наманган давлат университети ректорининг 2026-йил 3-июндаги 71-A/O-сонли буйруғи асосида берилган 71-020-сонли гувоҳномаси). Натижада дарс жараёни масофавий таълимнинг долзарб масалалари, замонавий педагогик технологиялар ҳамда талабалар компетентлигини ривожлантиришга оид илмий асосланган ёндашувлар билан бойитилиб, уларнинг амалий қўлланилиш кўлами кенгайтирилган.
Талабаларнинг масофавий таълим компетентлигини ривожлантиришга қаратилган методик тизим тизимли, компетенциявий ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувлар асосида ишлаб чиқилди. Мазкур тизимда ўқув жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштириш муаммоли ўқитиш, case-study, лойиҳа асосида ўқитиш, интерактив методлар ҳамда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиб, шунингдек, Feedback (қайтар алоқа) механизми орқали талабалар фаолияти мунтазам мониторинг қилиниб, уларнинг билим, кўникма ва мустақил ишлаш даражасини аниқлаш ҳамда педагогик жиҳатдан коррекциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти бажараётган “ERASMUS+ mobility project “Project н. 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Писа University and Наманган Стате Институте оф Фореигн Лангуагес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Ўзбекисон Миллий педагогика университетининг 2026-йил 19-июндаги 11-05-3656/04-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик тизим талабаларнинг масофавий таълим компетентлигини ривожлантириш, ўқув жараёнини оптималлаштириш ҳамда мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи яхлит педагогик механизм сифатида асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish