Юнусов Равшан Алимжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оммавий тадбирлар воситасида бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6256.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбула Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оммавий тадбирлар воситасида бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш мазмуни маънавий-маърифий кечалар, хайрия ва профилактика акциялари, маданий учрашувлар, театрлаштирилган чиқишлар ҳамда “Оқ халат масъулияти”, “Бемор дардига ҳамдардлик”, “Шифокор этикаси ва инсон қадри” каби оммавий тадбирларни тиббий таълим мазмуни билан интеграциялаш орқали талабаларда мустақил фикрлаш, ҳамдардлик, инсонпарварлик, адолат ва масъулият сифатларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак шифокорларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш модели талабаларда шахсий ютуқларни эътироф этиш, жамоавий фикрни қадрлаш, ички мотивацияни кучайтириш, ижтимоий фаолиятларда онгли иштирок этиш ва касбий-ахлоқий позицияни шакллантиришга йўналтирилган “Меҳр улашамиз”, “Тиббиёт ва маънавият”, “Шифокорнинг касбий бурчи”, “Бемор билан мулоқот маданияти” каби оммавий тадбирлар мажмуасини ташкилий-педагогик шарт-шароитлар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
оммавий тадбирлар асосида бўлажак шифокорларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш мезонлари эмоционал барқарорлик, ижтимоий масъулият, мулоқот маданияти, ҳамдардлик, инсонпарварлик ва адолат фазилатларини аниқлашга йўналтирилган когнитив, мотивацион, эмоционал-рефлексив ҳамда ижтимоий-коммуникатив кўрсаткичлар асосида инерт, вазиятли, адекват ва рефлексив даражаларда аниқлаштирилган;
бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизми “medical humanities”, кўнгилли тиббий хизмат ва “service learning” каби халқаро ёндашувларни “Тиббий волонтёрлик ҳафталиги”, “Аҳоли саломатлиги учун бир кун”, “Кексалар ҳолидан хабар олиш”, “Профилактика - шифокор бурчи” каби миллий-амалий тадбирлар билан интеграциялаш орқали талабаларда эмпатия, инсонпарварлик, адолат, масъулият ва ижтимоий жавобгарликни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оммавий тадбирлар воситасида бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантириш мазмуни маънавий-маърифий кечалар, хайрия ва профилактика акциялари, маданий учрашувлар, театрлаштирилган чиқишлар ҳамда “Оқ халат масъулияти”, “Бемор дардига ҳамдардлик”, “Шифокор этикаси ва инсон қадри” каби оммавий тадбирларни тиббий таълим мазмуни билан интеграциялаш орқали талабаларда мустақил фикрлаш, ҳамдардлик, инсонпарварлик, адолат ва масъулият сифатларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 10 февралдаги 01-09/88-сонли маълумотномаси). Натижада, “Оқ халат масъулияти”, “Бемор дардига ҳамдардлик”, “Шифокор этикаси ва инсон қадри” каби оммавий тадбирларни тиббий таълим мазмуни билан интеграциялашга эришилган;
бўлажак шифокорларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш модели талабаларда шахсий ютуқларни эътироф этиш, жамоавий фикрни қадрлаш, ички мотивацияни кучайтириш, ижтимоий фаолиятларда онгли иштирок этиш ва касбий-ахлоқий позицияни шакллантиришга йўналтирилган “Меҳр улашамиз”, “Тиббиёт ва маънавият”, “Шифокорнинг касбий бурчи”, “Бемор билан мулоқот маданияти” каби оммавий тадбирлар мажмуасини ташкилий-педагогик шарт-шароитлар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан Тошкент фармасевтика институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Тошкент давлат стоматология институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-октабрдаги 02-14-4300-сонли маълумотномаси). Натижада, “Меҳр улашамиз”, “Тиббиёт ва маънавият”, “Шифокорнинг касбий бурчи”, “Бемор билан мулоқот маданияти” каби оммавий тадбирларнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини аниқлашга эришилган;
оммавий тадбирлар асосида бўлажак шифокорларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш мезонлари эмоционал барқарорлик, ижтимоий масъулият, мулоқот маданияти, ҳамдардлик, инсонпарварлик ва адолат фазилатларини аниқлашга йўналтирилган когнитив, мотивацион, эмоционал-рефлексив ҳамда ижтимоий-коммуникатив кўрсаткичлар асосида инерт, вазиятли, адекват ва рефлексив даражаларда аниқлашга оид таклиф ва тавсияларидан “Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг “Минбар” кўрсатуви ҳамда “Жойида” ахборот дастурининг ҳудудий лавҳаларини, шунингдек, айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 17-февралдаги 01-15-53-сонли маълумотномаси). Натижада, оммавий тадбирлар асосида бўлажак шифокорларда эмоционал барқарорлик, ижтимоий масъулият, мулоқот маданияти, ҳамдардлик, инсонпарварлик ва адолат фазилатларини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак шифокорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизми “medical humanities”, кўнгилли тиббий хизмат ва “service learning” каби халқаро ёндашувларни “Тиббий волонтёрлик ҳафталиги”, “Аҳоли саломатлиги учун бир кун”, “Кексалар ҳолидан хабар олиш”, “Профилактика - шифокор бурчи” каби миллий-амалий тадбирлар билан интеграциялаш орқали талабаларда эмпатия, инсонпарварлик, адолат, масъулият ва ижтимоий жавобгарликни ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида 2024-2025 йилларда амалга оширилган “Ёшлар билан манзилли ишлаш ва лойиҳалар натижадорлигини комплекс ўрганиш” мавзусидаги комплекс тадқиқотнинг илмий-услубий базасини бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2026-йил 26-январдаги 01/02-17/1-сонли маълумотномаси). Натижада, “medical humanities”, кўнгилли тиббий хизмат ва “service learning” каби халқаро ёндашувларни “Тиббий волонтёрлик ҳафталиги”, “Аҳоли саломатлиги учун бир кун”, “Кексалар ҳолидан хабар олиш”, “Профилактика - шифокор бурчи” каби миллий-амалий тадбирлар билан интеграциялашга эришилган.