Мусашайхов Каримжон Хусанханович

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Профессионал спортдаги коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари”, “12.00.12 – Коррупция муаммолари (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Yu1690
Илмий раҳбар: Сафаров Темур Уктамович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, ю.ф.д. (DSc), доцент Фазилов Фарход Маратович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Расулова Гулбаҳор Абиджановна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикасида профессионал спортдаги коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларининг илмий-назарий асосларини яратиш ҳамда унга доир ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш асослаб берилган;
профессионал спортда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг шаффоф тизимини жорий этиш орқали инсон омилини қисқартириш ҳамда сунъий интеллект технологиялардан фойдаланиш имкониятлари асослантирилган;
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари
ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш орқали спорт ташкилотларида ишга қабул қилиш йўналишидаги коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича таклифлар асослаб берилган;
профессионал спортда нуфузли мусобақалар ғолибларига имтиёзларни адолатли қўллаш ва коррупциявий омилларни бартараф этиш мақсадида миллий терма жамоалар, мусобақалар, тренерлар ва ҳакамлар ҳақидаги маълумотларни спорт федерациялари фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳуқуқий механизмлари асослаб берилган;
илк бор спорт соҳасида “спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатиш” тушунчасини миллий қонунчиликка киритиш орқали коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс превентив механизмларни шакллантириш бўйича ҳуқуқий асослари исботлаб берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (04.11.2024 йил, ЎРҚ-988-сон) билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида 2141 ва 2142-моддаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 28 ноябрдаги №3/08-238-сон далолатномаси). Юқоридаги тушунчаларнинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши натижасида жиноят қонунчилигида янги турдаги қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар таркиби ва жиноятнинг махсус субъекти ишлаб чиқилди;
профессионал спортда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг шаффоф тизимини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 15 сентябрдаги 02-16/9838-сон далолатномаси). Ушбу тизимнинг 2025-2027 йилларда жорий қилиниши натижасида мазкур йўналишда инсон омили қисқариб, тегишли маълумотлар “ERP-sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали амалга оширилиши ҳамда сунъий интеллект технологиялардан фойдаланган ҳолда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш имконияти яратилади;
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш жараёнларини рақамлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари ўринбосарининг 2025 йил 17 октябрдаги 09-09-37-сонли далолатномаси). Натижада жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари, йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали проактив тарзда кўрсатила бошланди. Шунингдек, барча жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар ва спорт ҳакамлари ҳақидаги маълумотларни “ERP Sport” тизимига киритиб бориш амалиёти жорий этилди;
профессионал спортда нуфузли мусобақалар ғолибларига бериладиган имтиёзларни қўллаш жараёнида коррупциявий омилларни бартараф этиш мақсадида миллий терма жамоалар аъзолари, нуфузли мусобақалар, тренерлар ва ҳакамлар тўғрисидаги маълумотларни спорт федерацияларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиришни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 17 сентябрдаги 02-16/9953-сон далолатномаси). Натижада мазкур маълумотларнинг очиқ эълон қилиниши уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва рағбатлантириш чораларини адолатли қўллашни таъминлаб, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга хизмат қилди;
илк бор спорт соҳасида “спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатиш” тушунчасини миллий қонунчиликка киритиш орқали коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс превентив механизмларни шакллантириш бўйича ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг 24.03.2026 йилдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ЎРҚ-1123-сон Қонунини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2026 йил 7 апрелдаги 04/9-08/4-сонли далолатномаси). Натижада спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олишга оид превентив чораларни амалга ошириш йўлга қўйилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish