Тиловмуродов Достонбек Фурқат ўғли

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда саргузашт туризми фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt3943
Илмий раҳбар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD.22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда саргузашт туризми фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “саргузашт туризми” фаолияти тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда интеграциялашган актив туризм хизматларини шакллантириш орқали туристларнинг рекреацион ва саргузашт эҳтиёжларини қондириш билан бир қаторда ҳудудий иқтисодий фаоллик, бандлик ва туризм экспорти салоҳиятининг ошишига хизмат қилувчи фаолият нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
туризм соҳасида риск омиллари таъсири оптималлаштирилган “Ҳард анд Софт адвентуре” рақобатбардош туристик маҳсулотлари, туристик маршрутларини яратиш орқали саргузашт туризми салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизми ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда “Лигҳт Адвентуре” турмаҳсулот модели муаллиф ёндашуви асосида ишлаб чиқилиб, имконияти чекланган шахсларга сазгузашт туризми маҳсулот ва хизматларини яратиш, туристик ресурслардан оптимал фойдаланиш ва туризм соҳасида ҳудудлар салоҳиятини юзага чиқариш мақсадларини кўзлаган ҳолда такомиллаштирилган;
саргузашт туризмига оид ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий ривожланишга таъсири кўп омилли эконометрик таҳлиллар орқали аниқланиб, Ўзбекистонда саргузашт туризми фаолиятининг 2025-2030 йиллардаги ўрта истиқболли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда саргузашт туризми фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “саргузашт туризми” фаолияти тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда интеграциялашган актив туризм хизматларини шакллантириш орқали туристларнинг рекреацион ва саргузашт эҳтиёжларини қондириш билан бир қаторда ҳудудий иқтисодий фаоллик, бандлик ва туризм экспорти салоҳиятининг ошишига хизмат қилувчи фаолият нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Экскурсия иши” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги “485”-сонли буйруғи асосидаги №581729-рақамли гувоҳномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида олий ўқув юрт талабаларида такомиллаштирилган “Саргузашт туризми” фаолияти тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
туризм соҳасида риск омиллари таъсири оптималлаштирилган “Ҳард анд Софт адвентуре” рақобатбардош туристик маҳсулотлари, туристик маршрутларини яратиш орқали саргузашт туризми салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июлдаги ПФ-102-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган туристик оқимни ошириш, қулай саёҳат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш ва ички туризм имкониятларини янада кенгайтириш вазифаларига мос келади. (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “15” июндаги 02-17/6140-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида актив туризм турларидан оптимал фойдаланиш, интеграциялашган туризм маҳсулотлари ва маршрутларни шакллантириш механизмларига оид қарорларини илмий жиҳатдан далиллаш имконияти яратилди;
Ўзбекистонда “Лигҳт Адвентуре” турмаҳсулот модели муаллиф ёндашуви асосида ишлаб чиқилиб, имконияти чекланган шахсларга сазгузашт туризми маҳсулот ва хизматларини яратиш, туристик ресурслардан оптимал фойдаланиш ва туризм соҳасида ҳудудлар салоҳиятини юзага чиқариш мақсадларини кўзлаган ҳолда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган ички туризмни жадаллаштириш ва туристлар оқимини ошириш вазифалари ҳамда 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон Фармонида назарда тутилган туризм хизматлари турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш чоралари билан уйғундир (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “15” июндаги 02-17/6140-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида имконияти чекланган шахслар учун тўсиқсиз саргузашт туризми маҳсулот ва хизматлар кўламини кенгайтириш, туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳамда тўсиқсиз туризмни барқарор ривожлантириш имконияти ошди;
саргузашт туризмига оид ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий ривожланишга таъсири кўп омилли эконометрик таҳлиллар орқали аниқланиб, Ўзбекистонда саргузашт туризми фаолиятининг 2025-2030 йиллардаги ўрта истиқболли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “2025–2026-йилларда сайёҳлар оқимини янада ошириш, туризм хизматлари турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган туризм оқимини ошириш, туризм хизматлари турларини кўпайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда 2026-йил, 16-февралдаги ПФ-21-сон “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини оширишдаги вазифаларига мос келади. (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил “15” июндаги 02-17/6140-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саргузашт туризми фаолиятини ташкил этиш ва ривожланишини ўрта муддатли истиқболда баҳолаш, прогноз кўрсаткичларини асослаш ҳамда соҳага оид ташқилий-иқтисодий, бошқарув қарорларини илмий жиҳатдан далиллаш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish