Ходжаев Анвар Расуловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда франчайзинг фаолиятини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1172.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03.
Расмий оппонентлар: Салаев Санжар Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Садуллаев Улуғбек Норқулович , иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда франчайзинглар фаолиятини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
франчайзаларни инвестиция учун танлаш жараёнида ахборот ноаниқлиги ва субектив баҳолашларни камайтириш ёндошуви “мезонларни аниқлаш – нормаллаштириш – оғирликларни белгилаш – интеграцион рейтинг”ни ҳисоблаш босқичларидан иборат кўп мезонли баҳолаш услубиёти асосида такомиллаштирилган;
франчайзингдан фойдаланиш натижасида юзага келадиган иқтисодий самарани аниқлаш услубиёти савдо ҳажми, реализация нархлари ҳамда доимий ва ўзгарувчан харажатлар параметрларини солиштиришга асосланган қўшимча иқтисодий фойдани аниқлаш ёндошуви асосида такомиллаштирилган;
франчайзаларни танлаш бўйича инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнида мавжуд ноаниқликларни ҳисобга олиш мақсадида Fuzzy VIKOR методологиясига мослаштирилган кўп мезонли танловнинг алгоритмик модели таклиф этилиб, эксперт баҳоларини учбурчак ноаниқ сонлар орқали формализация қилиш, идеал ечимга нисбий яқинликни fuzzy шаклда ҳисоблаш ҳамда дефуззификация асосида оптимал франчайзани аниқлаш механизми илмий асосланган; 
меҳмонхона бизнесида франчайзингга ўтишнинг хизмат сифати ва истеъмолчи баҳоларига таъсирини миқдорий баҳолаш мақсадида Ликерт шкаласига асосланган
ординал баҳолаш модели таклиф этилиб, франчайзингга ўтишдан олдинги ва кейинги даврлар ўртасидаги таъсир фарқини статистик жиҳатдан аниқлаш имконини берувчи эмпирик баҳолаш алгоритми илмий асосланган;
меҳмонхона хўжаликларининг франчайзинг моделига ўтиш эҳтимолини баҳолашда тадбиркорларнинг субектив қарашларини акс эттирувчи брендга ишонч, бошқарув ва операцион қўллаб-қувватлаш, молиявий фойда кутилмаси ҳамда стандартлаштирилган бошқарувга муносабат каби персептив-сифат омиллари(ПС1-ПС4)тизими ишлаб чиқилиб, Логит модели ёрдамида ушбу жараённинг ижобий эҳтимоллик детерминантлари аниқланган ҳамда ARIMA ва ARMAX моделлари асосида 2030-йилгача бўлган кўп ссенарийли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда франчайзинг фаолиятини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
франчайзаларни инвестиция учун танлаш жараёнида ахборот ноаниқлиги ва субектив баҳолашларни камайтириш ёндошуви “мезонларни аниқлаш – нормаллаштириш – оғирликларни белгилаш – интеграцион рейтинг”ни ҳисоблаш босқичларидан иборат кўп мезонли баҳолаш услубиёти асосида такомилластириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли қарорининг 2-илова 35-бандида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 17-июлдаги 285-сонли маълумотномаси) Ушбу методиканинг қўлланилиши натижасида франчайзалар орасида инвестицион жозибадорликни обектив солиштириш, субектив қарорларни камайтириш, инвестицион хавфларни пасайтириш ва энг мақбул франшизани танлаш имконияти яратилди;
франчайзингдан фойдаланиш натижасида юзага келадиган иқтисодий самарани аниқлаш услубиёти савдо ҳажми, реализация нархлари ҳамда доимий ва ўзгарувчан харажатлар параметрларини солиштиришга асосланган қўшимча иқтисодий фойдани аниқлаш ёндошуви асосида такомиллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли қарорининг 2-илова 35-бандида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 17-июлдаги 285-сонли маълумотномаси) Ушбу методикани қўллаш натижасида франшиза олувчининг операцион кўрсаткичларини бозорнинг ўртача кўрсаткичлари билан таққослаш, франчайзинг шартномаси бўйича тўловлар миқдорининг иқтисодий асосланганлигини аниқлаш, рентабелли ёки йўқотишларни минималлаштирувчи моделларнинг мавжудлигини баҳолаш ҳамда франчайзингдан фойдаланишнинг реал иқтисодий самарасини аниқлаш имконияти яратилди;
франчайзаларни танлаш бўйича инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнида мавжуд ноаниқликларни ҳисобга олиш мақсадида Fuzzy VIKOR методологиясига мослаштирилган кўп мезонли танловнинг алгоритмик модели таклиф этилиб, эксперт баҳоларини учбурчак ноаниқ сонлар орқали формализация қилиш, идеал ечимга нисбий яқинликни fuzzy шаклда ҳисоблаш ҳамда дефуззификация асосида оптимал франчайзани аниқлаш механизми таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли қарорининг 2-илова 35-бандида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 17-июлдаги 285-сонли маълумотномаси) Ушбу методологиянинг қўлланилиши натижасида инвестицион франчайзинг қарорларида субективлик даражаси пасайди, сифат мезонлари ҳисобга олина бошланди, ноаниқлик шароитида инвесторга энг мувозанатли муқобилни танлаш имконияти яратилди;
меҳмонхона бизнесида франчайзингга ўтишнинг хизмат сифати ва истеъмолчи баҳоларига таъсирини миқдорий баҳолаш мақсадида Ликерт шкаласига асосланган ординал баҳолаш модели таклиф этилиб, франчайзингга ўтишдан олдинги ва кейинги даврлар ўртасидаги таъсир фарқини статистик жиҳатдан аниқлаш имконини берувчи эмпирик баҳолаш алгоритми таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сонли қарорда белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 17-июлдаги 285-сонли маълумотномаси) Мазкур таклифни қўлланилиши натижасида франчайзинг меҳмонхоналарида хизмат сифати ўртача 38 фоизга ошгани, паст сегментдан ўрта ва юқори сегментга ўтиш жараёни жадаллашгани ҳамда халқаро франчайзингнинг истеъмолчи қониқиши ва бозор рақобатбардошлигига ижобий таъсирини оширилишига имкон берган;
меҳмонхона хўжаликларининг франчайзинг моделига ўтиш эҳтимолини баҳолашда тадбиркорларнинг субектив қарашларини акс эттирувчи брендга ишонч, бошқарув ва операцион қўллаб-қувватлаш, молиявий фойда кутилмаси ҳамда стандартлаштирилган бошқарувга муносабат каби персептив-сифат омиллари (ПС1-ПС4) тизими ишлаб чиқилиб , Логит модели ёрдамида ушбу жараённинг ижобий эҳтимоллик детерминантлари аниқланган ҳамда ARIMA ва ARMAX моделлари асосида 2030-йилгача бўлган кўп ссенарийли прогноз кўрсаткичларини аниқлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сонли қарорда белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 17-июлдаги 285-сонли маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида брендга бўлган ишонч ва тизимли бошқарувга тайёрлик франчайзингга ўтиш эҳтимолини жорий 64 фоиздан оптимистик ссенарийда тўлиқ шаклланган тайёргарлик даражасигача (эҳтимоллик коеффитсиенти П≈1,0) юксалиши исботланган ҳамда 2030-йилгача бўлган прогноз параметрларига кўра, франчайзинг бозорининг реал ҳажми 3,14 баробардан (базавий) 3,6 баробаргача (оптимистик) ортиши , соҳага йўналтирилган инвестициялар ҳажми 4,94 баробарга кенгайиши ва франчайзинг асосидаги меҳмонхоналар улушининг жорий 2,3 фоиздан қарийб 6 фоизга етиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish