Турсунбоева Камола Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга ўргатишнинг педагогик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11286.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насибахон Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.32.01.
Расмий оппонентлар: Халимова Машрабой Вахидовна, психология фанлари доктори, профессор; Эхсонова Феруза Турдихўжаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга доир педагогик имкониятларни татбиқ этиш ва илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
персептив қобилият тушунчасининг мазмун-моҳияти ҳамда тузилмаси психологик-педагогик нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, унинг таркибий компонентлари (кузатувчанлик, эмоционал сезувчанлик, образли тафаккур, эмпатия) тизимлаштирилиб бошланғич синф ўқувчиларининг идрок қилиш кўникмаси ривожланишига бевосита таъсир қилувчи омиллари аниқлаштирилган;
педагогик фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида персептив қобилиятни шакллантиришга йўналтирилган методик имкониятлар аниқланиб, уларда ўқувчиларнинг психологик ҳолатини англаш, индивидуал идрок хусусиятларини баҳолаш ва мулоқотга сезгир ёндашиш компетенцияларини ривожлантириш йўллари аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга ўргатиш жараёни учун мақсадли-мотивацион, мазмуний-методик, амалий-фаолият ва рефлексив-баҳоловчи компонентлардан иборат тизимли модел ишлаб чиқилиб, олий таълимнинг педагогик шарт-шароитларига мослиги ва амалиётда қўллаш имкониятлари такомиллаштирилган;
витаген ёндашув асосида ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга йўналтирилган жамоавий, интерактив ва эмоционал фаолиятга асосланган педагогик технологияларни тизимлаштириш орқали методик амалий машғулотлар, кузатувли топшириқлар, ҳолатли таҳлил ва драматик ифода воситаларидан фойдаланишнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга ўргатишнинг педагогик имкониятлар бўйича олинган натижалар асосида:
персептив қобилият тушунчасининг мазмун-моҳияти ҳамда тузилмаси психологик-педагогик нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, унинг таркибий компонентлари (кузатувчанлик, эмоционал сезувчанлик, образли тафаккур, эмпатия) тизимлаштирилиши ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг идрок қилиш кўникмаси ривожланишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаштиришга оид илмий натижалар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026-йил 24-мартдаги 5596-5169-c288-8b5a-8e19-6149-9651-рақамли нашр рухсатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 2-июндаги 02/01-01-456-сон маълумотномаси). Натижада персептив қобилиятнинг мазмун-моҳияти, тузилмаси ва таркибий компонентлари аниқлаштирилди, бошланғич синф ўқувчиларида идрок қилиш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик асослари такомиллаштирилди ҳамда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ташкил этишнинг илмий-методик таъминоти бойитилди.
педагогик фанларни ўқитиш жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида персептив қобилиятни шакллантиришга йўналтирилган методик имкониятларни аниқлаш, уларда ўқувчиларнинг психологик ҳолатини англаш, индивидуал идрок хусусиятларини баҳолаш ва мулоқотга сезгир ёндашиш компетенцияларини ривожлантириш йўлларини аниқлаштиришга оид илмий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тизимида ёш ижодкорлар ва таржимонлар билан олиб борилган маънавий-маърифий ҳамда ижодий фаолиятни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 20-ноябрдаги 01-03/353-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг персептив компетентлигини ривожлантиришнинг методик имкониятлари такомиллаштирилди, шахслараро мулоқот ва эмоционал сезгирликни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари бойитилди ҳамда касбий фаолиятда индивидуал ёндашув компетенцияларини шакллантириш самарадорлиги оширилди.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга ўргатиш жараёни учун мақсадли-мотивацион, мазмуний-методик, амалий-фаолият ва рефлексив-баҳоловчи компонентлардан иборат тизимли модел ишлаб чиқилиб, унинг олий таълимнинг педагогик шарт-шароитларига мослиги ва амалиётда қўллаш имкониятлари ҳамда витаген ёндашув асосида ўқувчиларда персептив қобилиятни ривожлантиришга йўналтирилган жамоавий, интерактив ва эмоционал фаолиятга асосланган педагогик технологияларни тизимлаштириш орқали методик амалий машғулотлар, кузатувли топшириқлар, ҳолатли таҳлил ва драматик ифода воситаларидан фойдаланишнинг методик имкониятларига оид илмий натижалардан “ERASMUS+ mobility project” (Project No. 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Писа University and Наманган Стате Институте оф Фореигн Лангуагес) халқаро лойиҳаси ҳамда Фарғона давлат университетида ташкил этилган педагогик тажриба-синов ишлари доирасида фойдаланилган (2026-йил 26-майдаги KA171-UNIPI/NamSIFL-0023-сон маълумотнома ҳамда Фарғона давлат университетининг далолатномаси). Натижада витаген ёндашувга асосланган педагогик технологияларни қўллашнинг самарали методик механизмлари ишлаб чиқилди, таълим жараёнининг интерактивлиги ва амалий йўналтирилганлиги оширилди ҳамда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги таъминланди.