Қаххорова Шахноза Абдувасит қизининг    

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларнинг аналитик фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси (умумий педагогикаси фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12052.
Илмий раҳбар: Тохирова Гўзалой Давронбек қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD. 03/2025.27.12.Ped.32.01.
Расмий оппонентлар: Рахманова Гулчеҳрахон Неъматовна, педагогика фанлари фалсафа доктори, дотсент; Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларнинг аналитик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, дидактик имкониятлари ва методик таъминотини такомиллаштириш ҳамда самарали методик тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ал-Хоразмий асарлари востасида талабаларда аналитик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ва методик хусусиятлари, (ўқув мотивлари, билишга қизиқиш ва эҳтиёж, рефлекция) талабаларда мақсад қўйиш, қарор қабул қилиш, мотив, қизиқишлари интенсивлигини ҳисобга олиш ҳамда “Аналитик фикрлаш” ни методологик асосларини ”Шарқнинг буюк алломалари” номли электрон платформага интегарация қилиш асосида аниқлаштирилган;
Ал-Хоразмий асарлари востасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари креатив ва аналитик ёндашувининг (гностик, лойиҳавий, прогностик) ўқув-билиш фаолиятни ривожлантиришнинг ижтимоий мослашув билан бевосита алоқадорлик функцияларини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
Ал-Хоразмий асарлари востасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик моделида фаолиятга доир компоненти “Ёш педагог” номли тўгарак ҳамда семинар-тренинглар консепсиясини ишлаб чиқиш ва машғулотларда Мозаика методи, Дизайн фикрлаш, Трнсфер learning, Лойиҳа методларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
Ал-Хоразмий асарлари востасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги мотивацион, когнитив, рефлексив, коммуникатив, фаолиятли ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган баҳолаш мезонлари, ҳамда индикаторларнинг обектив даражаларини натижадорлигининг мақсадга йўналтирилганлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ал -Хоразмий асаралари востасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари:
Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ва методик хусусиятлари, талабаларда мақсад қўйиш, қарор қабул қилиш, мотив, қизиқишлари интенсивлигини ҳисобга олиш ҳамда “Аналитик фикрлаш” ни методологик асосларини тадқиқ этиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган № 990807 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, Ал -Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари креатив ва аналитик ёндашувининг (гностик, лойиҳавий, прогностик) Ўқув-билиш фаолиятни ривожлантиришнинг ижтимоий мослашув билан бевосита алоқадорлиги функцияларини аниқлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар 1-203-4 рақамли “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 02-13-06-782-сон маълумотномаси). Натижада, Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик моделида фаолиятга доир компоненти “Ёш педагог” номли тўгарак ҳамда семинар-тренинглар консепсиясини ишлаб чиқиш ва машғулотларда Мозаика методи, Дизайн фикрлаш, Лойиҳа методларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган № 990807 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантиришнинг алгоритмик босқичлари такомиллаштирилган.
Ал-Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги мотивацион, когнитив, рефлексив, коммуникатив, фаолиятли ва кўникмалами ривожлантиришга йўналтирилган баҳолаш мезонлами обектив баҳоловчи аналитик-юқори, адаптив-ўрта ва рефлексив- қуйи даражаларини натижадорлигининг мақсадга yo4naltirilganligini таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган № 990807 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, Ал -Хоразмий асарлари воситасида талабаларда аналитик фикрлашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish