Тоштемирова Мафтуна Толибжоновнанинг    

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4k” модели асосида методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped.6573.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.32.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насибахон Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “4K” таълим тизими шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“4K” таълим тизими шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни вербал коммуникацияларнинг функциялари, танқидий ақлнинг стратегиялари ва жараёнлари, креативликни ривожлантириш даражалари, ички жамоавий жараёнлар динамикаси билан боғлиқ психологик хусусиятларнинг нейродидактик ўзига хосликлар билан алоқадорлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик модели дуал таълимнинг ўқув ва ишлаб чиқариш, назария ва амалиёт жараёнларини уйғунлаштириш билан мақсадли, методологик, мазмунли, ташкилий ва натижавий-баҳолаш, узлуксиз назорат ва мониторинг блокларининг ўзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
“4K” таълим тизими шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш тизими фаолиятни ташкил этиш шакллари (индивидуал ўқиш, мустақил иш, гуруҳда ишлаш, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув топшириқлари мазмунини белгилаш (билишга доир, ривожлантирувчи, коррекциялаш) ҳамда моноконструктив, сотсиоконструктив тавсифга эга диагностик воситаларнинг дидактоген имкониятларини оширишга хизмат қилувчи технологияни мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик параметрлари рефлекцияга асосланган билим, муносабат, кўникма, таҳлил, лойиҳалаш каби индикаторларнинг обектив ҳамда субектив омиллар билан таъсири детерминантлигига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” таълим тизими шароитида методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни вербал коммуникацияларнинг функциялари, танқидий ақлнинг стратегиялари ва жараёнлари, креативликни ривожлантириш даражалари, ички жамоавий жараёнлар динамикаси билан боғлиқ психологик хусусиятларнинг нейродидактик ўзига хосликлар билан алоқадорлигини бевосита ҳисобга олишга оид тавсиялар олиш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар 5111700 – Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Бошланғич таълим педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-февралдаги № 3136-3369-846a-bfc5-3c93-5760-0762-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда нотиқлик компетенциясини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш зарурати асосланган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик моделини дуал таълимнинг ўқув ва ишлаб чиқариш, назария ва амалиёт жараёнларини уйғунлаштириш билан мақсадли, методологик, мазмунли, ташкилий ва натижавий-баҳолаш, узлуксиз назорат ва мониторинг блокларининг ўзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар 5111700 – Бошланғич таълим йўналиши учун “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги №302-сон буйруғи, №302-0124-рақамли гувоҳнома).(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-февралдаги № 3136-3369-846a-bfc5-3c93-5760-0762-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёнларини моделлаштиришга доир илғор тажрибалардан фойдаланиш имконини берган;
“4K” таълим тизими шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш тизимини фаолиятни ташкил этиш шакллари, ўқув топшириқлари мазмунини белгилаш ҳамда моноконструктив, сотсиоконструктив тавсифга эга диагностик воситаларнинг дидактоген имкониятларини оширишга хизмат қилувчи технологияни мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 02-13-06-782-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини “4K” модели асосида методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик параметрларини рефлекцияга асосланган билим, муносабат, кўникма, таҳлил, лойиҳалаш каби индикаторларнинг обектив ҳамда субектив омиллар билан таъсири детерминантлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан доир таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали орқали намойиш қилинган “Мўжаз маскан”, “Минбар”, “Ренаессанс йўлномаси” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканалининг 2026-йил 2-майдаги № 01-20-1544-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар нафақат ахборот манбаи, балки болаларнинг таълим ва тарбиясида фаол иштирок этувчи, шахсни ривожлантирувчи воситага айланишига хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish