Тўхтамешов Файзулла Ғуламжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Нефт ва газ конлари ҳудудида ер юзасининг силжишини экспериментал усуллар орқали баҳолаш (Шўртан кони мисолида)”, 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/GM187.
Илмий раҳбар: Ходжиметов Алиназар Ирисметович, физика-математика фанлари доктори, дотсент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти, DSc.05/2025.27.12.GM/FM.12.02.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Ахмаджон Исмаилович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Юлдашев Ғофур Юлдашевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: H.M. Абдуллаев номидаги “Геология ва геофизика институти” ДМ.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шўртан кони ҳудудида ер юзасининг силжишини экспериментал усуллар орқали баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шўртан кони ҳудудида илк бор GNSS технологиялари ёрдамида олинган геодезик маълумотларни таҳлил қилиш асосида ер юзасининг вертикал силжишлари аниқланган;
тадқиқот ҳудудида ер юзаси деформацияларининг ҳудудий тақсимланиш хусусиятлари таҳлил қилиниб, деформацион жараёнларнинг жадаллиги юқори даражада намоён бўлган зоналари ажратилган;
Шўртан кони ҳудудида ер юзаси деформацияларининг газ қазиб олиш ҳажми ва маҳсулдор қатламлардаги босим ўзгаришларига боғлиқлиги комплекс таҳлил қилиниб деформацион жараёнларнинг ҳудудий намоён бўлиши ва магнит майдонига таъсири баҳоланган;
Шўртан конининг деформацион ҳолати билан сейсмик фаоллик ўртасидаги ўзаро боғлиқликларнинг таҳлили асосида хавфли геодинамик жараёнларнинг юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган зоналари ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шўртан кони юқори аниқликдаги геодезик ва геофизик ўлчаш усуллари ҳамда қудуқ маълумотларини таҳлили натижалари асосида:
Шўртан кони ҳудудидаги геодезик пунктларда ўтказилган GNSS кузатувлари асосида ер юзасининг силжиш харитаси ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 19-октабрдаги 3/4/26-5015-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудуди ер қобиғининг деформацион ҳолатини аниқлаш имконини берган;
Шўртан кони ҳудуди ер юзасининг силжиши ва қудуқ маълумотлари асосида ер қобиғининг деформацион ҳолатини акс эттирувчи харитаси ЎзР FVV Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 19-октабрдаги 3/4/26-5015-сонли маълумотомаси). Натижада, тадқиқот ҳудудининг хавфли деформацияланаётган зоналарини баҳолаш имконини берган;
Шўртан кони ҳудудида аниқланган деформация қийматини қазиб олиш кўрсаткичи, қатлам босими ва магнит майдон кучланганлиги қийматлари билан боғлиқлигини акс эттирувчи модел харитаси ЎзР FVV Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 19-октабрдаги 3/4/26-5015-сонли маълумотномаси). Натижада, деформация қийматига таъсир қилувчи факторларни табиатини чуқур ўрганишга имкон берган;
Шўртан кони ҳудудидаги деформация қийматини узоқ йиллик зилзилалар каталоги маълумотлари билан бирга таҳлил қилиш асосида юқори хавфга эга бўлган зоналар харитаси ЎзР FVV Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 19-октабрдаги 3/4/26-5015-сонли маълумотномаси). Натижада,Шўртан кони ҳудудида хавфли геодинамик жараёнларнинг юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган зоналарини ажратишга имкон берган.