Атажанов Темур Самандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Хоразм вилояти аллювиал тупроқлари энтомофаунаси ва биоекологик хусусиятлари”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1104.
Илмий раҳбар: Досчанова Манзура Бабажановна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.05/2025.27.12.B.25.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Бекмуродов Абдужаббор Сатторович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти агротсенозларида (ғўза, қовун, боғ) аллювиал тупроқ энтомофаунасининг таксономик таркиби, экологик гуруҳлари, доминант турлари ва уларнинг агроекологик аҳамиятини аниқлаш, олиб бориладиган турли хил суғориш усулларининг тупроқ энтомофаунасига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилояти аллювиал тупроқлар (ғўза, қовун, боғ) агротсенозларида учровчи ҳашаротлар энтомофаунаси комплекс равишда ўрганилиб, уларнинг таксономик таркиби аниқланган ҳамда 10 туркум, 42 оила, 97 уруғ ва 120 турни ўз ичига олган илмий асосланган рўйхат тузилган;
илк бор Хоразм вилояти ғўза агротсенозида Anisodactylus poeciloides псеудоаенеус (Дежеан 1829) кенжа тур, Паедерус longiceps (Бернҳауер,1902), Scarites subcylindricus (Чаудоир,1843) турлари мазкур агротсеноз энтомофаунаси учун янги турлар эканлиги аниқланган;
илк бор Хоразм вилоятида аллювиал тупроқлар энтомофаунаси комплекс равишда тадқиқ қилиниб, ундаги фитофаг, энтомофаг, сапрофаг-некрофаг, сапрофаг-капрофаг, сапрофаг ҳамда полифаг ҳашарот турларининг таркиби, экологик ва тарқалиш хусусиятлари батафсил очиб берилган;
ғўза агротсенози тупроқ энтомофаунасига замонавий суғориш омили (томчилатиб ва плёнка остидан томчилатиб) нинг турли таксономик гуруҳларга ва геобионтларга таъсири асосланган;
Хоразм вилоятида аллиювиал тупроқлар агротсенозидан геобеонт ҳашаротларнинг 17 тури аниқланиб тур таркиби, мавсумий сон динамикаси, ривожланиш даврлари ҳамда йил давомида сонини ўзгариш қонуниятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти аллювиал тупроқлари энтомофаунаси ва биоекологик хусусиятлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
агротсенозларда фитофаг ҳашаротларга қарши ишлаб чиқилган ташкилий-профилактик ва агротехник кураш тадбирлари бўйича амалий тавсиялар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг 2026-йил 15-июндаги 01/03-0135-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза қатор ораларига ва тупроққа ишлов бериш зарарли ҳашаротлар миқдорини камайишига, фойдали тупроқ энтомофаунасини сақланиб қилиш имконини берган;
Ҳарпалус руфипес турнинг молекуляр-генетик таҳлили асосида рибосомал DNK нуклеотидлари кетма-кетлиги бўйича маълумотлари биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) Халқаро ген банки базасида жойлаштирилган (Биотехнологик ахборот миллий марказнинг 2025-йил 22-декабрдаги маълумотномаси). Натижада Ҳарпалус руфипес тури учун- PX736607 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқиёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.