Дўсчанов Санъат Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуйи Амударё оҳактошли хомашёларидан олинган портландсемент ва унинг асосидаги бетон хусусиятлари”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/T6041.
Илмий раҳбар: Бойжанов Ислом Ражаббоевич, техника фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети PhD.03/2025.27.12.Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Исакулов Байзак Раззакович, техника фанлари доктори, профессор; Нажимов Жумабай Базарбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оҳактошли хомашёларидан олинган портландсемент ва унинг асосидаги бетон хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Уч-ўчоқ” конининг оҳактоши ва “Мешикли” конининг карбонатли алюмосиликат хомашёсининг кимёвий-минералогик хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш асосида, улардан умумқурилиш мақсадларига мўлжалланган портландсемент клинкерларини олиш имконияти илмий жиҳатдан исботланган;
Қуйи Амударё ҳудудидаги маҳаллий хомашёлар (“Уч-ўчоқ” кони оҳактоши, “Мешикли” кони мергелли гилтупроғи) ҳамда “Олмалиқ KMK” АЖ пирит куйиндисидан иборат хомашё аралашмаси мақбуллаштирилиб, унинг асосида клинкер (75 %), гипстош (5 %) ва оҳактошли минерал қўшимча (16 %) қўлланилган SEM II/A-И 32,5N синфидаги портландсементнинг мақбул таркиби илмий жиҳатдан асосланган;
яратилган мақбул таркиб асосидаги янги маҳаллий хомашё аралашмаларига юқори ҳароратда термик ишлов беришда портландсемент клинкери минералларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари нисбатан паст ҳароратларда кечиши аниқланган;
тажрибавий портландсемент асосида B7,5–B30 синфли оғир бетонларнинг мақбул таркиблари ишлаб чиқилиб, 230–475 kg/m3 семент сарфида сиқилишдаги мустаҳкамлиги 9,97–39,44 МПа, ўртача зичлиги 2330–2370 kg/m3 ни ташкил этиши ҳамда жойлашувчанлик, қатламлашувчанлик, совуққа бардошлилик ва сув ўтказмаслик кўрсаткичларининг амалдаги меъёрий талабларга мувофиқлиги тажрибавий тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуйи амударё оҳактошли хомашёларидан олинган портландсемент ва унинг асосидаги бетон хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
“Уч-ўчоқ” конининг оҳактоши ва “Мешикли” конининг карбонатли алюмосиликат хомашёсининг кимёвий-минералогик хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган технологик тавсиялар “NAMANGANSEMENT” МЧЖнинг ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2026-йил 11-июндаги 02/15-1532-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлардан умумқурилиш мақсадларига мўлжалланган портландсемент клинкерларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконини берган;
Қуйи Амударё ҳудудидаги маҳаллий хомашёлар ва “Олмалиқ KMK” АЖ пирит куйиндиси асосида мақбуллаштирилган хомашё аралашмаси ҳамда клинкер (75 %), гипстош (5 %) ва оҳактошли минерал қўшимча (16 %) қўлланилган SEM II/A-И 32,5N синфидаги портландсемент таркиби “NAMANGANSEMENT” МЧЖнинг ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2026-йил 11-июндаги 02/15-1532-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш, клинкер сарфини камайтириш ҳамда белгиланган мустаҳкамлик синфига мансуб портландсемент ишлаб чиқариш имконини берган;
Маҳаллий хомашё аралашмаларига термик ишлов беришда портландсемент клинкери минералларининг нисбатан паст ҳароратларда шаклланиш қонуниятлари асосида ишлаб чиқилган технологик тавсиялар “NAMANGANSEMENT” МЧЖнинг ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2026-йил 11-июндаги 02/15-1532-сон маълумотномаси). Натижада клинкер минералларининг шаклланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хомашё аралашмаларига термик ишлов беришнинг мақбул ҳарорат режимларини танлаш ҳамда клинкер ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш имконини берган;
Тажрибавий портландсемент асосида ишлаб чиқилган B7,5–B30 синфли оғир бетонларнинг мақбул таркиблари “Темирбетон” МЧЖнинг ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2026-йил 11-июндаги 02/15-1532-сон маълумотномаси). Натижада 230–475 kg/m3 семент сарфида сиқилишдаги мустаҳкамлиги 9,97–39,44 МПа, ўртача зичлиги 2330–2370 kg/m3 бўлган, жойлашувчанлик, қатламлашувчанлик, совуққа бардошлилик ва сув ўтказмаслик кўрсаткичлари амалдаги меъёрий талабларга мувофиқ оғир бетон таркибларини ишлаб чиқаришда қўллаш имконини берган.