Исмаилова Барно Юлдашбаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Метакогнитив ёндашув асосида инглиз тилидаги ўқув материалини олий таълим жараёнида самарали ўзлаштириш технологиялари (нофилологик йўналишлар)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10056.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Жуманиязова Муҳайё Тожиевна Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Буранова Дилафруз Жамалдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик йўналиш талабаларининг инглиз тилидаги ўқув материалларини метакогнитив ёндашув асосида ўзлаштириши самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи педагогик технологияларни асослаш ва амалиётга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидаги ўқув материалини самарали ўзлаштиришнинг психологик-лингводидактик хусусиятлари метакогнитив стратегияларни талабанинг мотивацион ҳолати ва метакогнитив фаоллик даражасига кўра танлашга асосланиб, ўқув материалини унинг тил компетенцияси даражасига мослаштириш ҳамда ўзлаштириш натижасини рефлексив баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
инглиз тилидаги ўқув материалини самарали ўзлаштиришнинг метакогнитив кетма-кетлик модели режалаштиришдан жараёнли мониторинг ва рефлексив баҳолашга босқичли ўтишга таянган ҳолда, мустақил таълимдаги тил-тафаккур интеграцияси орқали талабанинг танқидий фикрлашга йўналтирилган метакогнитив бошқарувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
метакогнитив ёндашув асосида инглиз тилидаги ўқув материалини самарали ўзлаштириш технологиялари ўқув мақсадларини SQ3R–ПҚРСТ–SBL усулларига мувофиқ режалаштиришга асосланиб, индивидуал мониторинг натижаларига кўра рефлекция журналини кинестетик–аудиолингвал–рефлексив таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
метакогнитив ёндашув асосида инглиз тилини ўқитиш самарадорлиги ўзини ўзи мониторинг қилиш натижаларини рефлексив фикрлаш орқали академик автономияга йўналтиришга таянган ҳолда, коммуникатив-интерактив технологияларни фаол мулоқот муҳитига мослаштириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Метокогнитив ёндашув асосида инглиз тилидаги ўқув материалини олий таълим жараёнида самарали ўзлаштириш технологияларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тилидаги ўқув материалини самарали ўзлаштиришнинг психологик-лингводидактик хусусиятлари метакогнитив стратегияларни талабанинг мотивацион ҳолати ва метакогнитив фаоллик даражасига кўра танлашга асосланиб, ўқув материалини унинг тил компетенцияси даражасига мослаштириш ҳамда ўзлаштириш натижасини рефлексив баҳолаш орқали аниқлаштирилишига оид тавсиялар “English throught chemstry” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Урганч давлат университетининг 2025-йил 30-июндаги 254-сонли буйруғи №178). Натижада инглиз тилини ўқитишда методик таминоти бойитилган;
инглиз тилидаги ўқув материалини самарали ўзлаштиришнинг метакогнитив кетма-кетлик модели режалаштиришдан жараёнли мониторинг ва рефлексив баҳолашга босқичли ўтишга таянган ҳолда, мустақил таълимдаги тил-тафаккур интеграцияси орқали талабанинг танқидий фикрлашга йўналтирилган метакогнитив бошқарувини таъминлаш асосида такомиллаштирилишига оид тавсия ва таклифлардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиалида ERASMUSнинг 2024-2025-йиллар давомида бажарилган “ERASMUS–EDU2023-CBH-101127171-рақамли ҚУАРТЗ (Quality Assurance for Reform and Transformation of HEIs in Uzbekiston) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида кенг фойдаланилган (Муҳаммад ал-хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали 2024-йил 23- апрелдаги 137-сонли буйруғи). Натижада таълим сифатини баҳолаш бўйича янги методик воситалар ишлаб чиқилди ва ички баҳолаш механизмларини такомиллаштирилди.
метакогнитив ёндашув асосида инглиз тилидаги ўқув материалини самарали ўзлаштириш технологиялари ўқув мақсадларини SQ3R–ПҚРСТ–SBL усулларига мувофиқ режалаштиришга асосланиб, индивидуал мониторинг натижаларига кўра рефлекция журналини кинестетик–аудиолингвал–рефлексив таълим стратегиялари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Инглиз тилини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1-майдаги № 8551-1569-5b51-b75d-2c16-7366-8575 –сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилидаги ўқув материалини метакогнитив стратегиялар асосида режалаштириш, ўқиш жараёнини мониторинг қилиш ва ўзлаштириш самарадорлигини баҳолаш кўникмалари такомиллаштирилди.
метакогнитив ёндашув асосида инглиз тилини ўқитиш самарадорлиги ўзини ўзи мониторинг қилиш натижаларини рефлексив фикрлаш орқали академик автономияга йўналтиришга таянган ҳолда, коммуникатив-интерактив технологияларни фаол мулоқот муҳитига мослаштириш асосида оширилишига оид тавсиялар “Theory and practice of translation” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи №779828). Натижада, талабаларда рефлексив фикрлаш, ўз-ўзини мониторинг қилиш ва академик автономия компетенциялари ривожланиб, инглиз тилини ўқитиш жараёнининг коммуникатив самарадорлиги ҳамда таълим натижалари оширилди.