Сайфиддинова Жамила Зиёдулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатиш методикаси, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12190.
Илмий раҳбар Туйчиева Махфуза Умаркуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юсупов Конисбай Абилович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Рухшона Суннатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
П. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ш. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатишнинг ташкилий-дидактик имкониятлари бадиий асар мазмунини муаммоли-таҳлилий ўзлаштириш, сабаб-оқибатли ва мантиқий боғланишларни аниқлаш, образлараро муносабатларни қиёсий талқин қилиш, сюжет ривожини моделлаштириш, далиллаш ва инференциал хулоса чиқариш фаолиятлари асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатишнинг дидактик модели муаммоли вазият → таҳлилий идрок → мантиқий операция → далиллаш → хулосалаш → рефлекция сиклида бадиий матннинг семантик, сюжет-композицион ва образлар тизимига хос дидактик имкониятларни мантиқий фикрлаш операциялари билан интегратив-динамик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Ўқиш саводхонлиги” дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси адабий матннинг сюжет-композицион ва мазмуний қатламларини “Диалогик-далиллаш” методи орқали фикрни матн далиллари билан асослаш, “Коллаборатив реасонинг” методи орқали ролли гуруҳий муҳокамада далилларни таққослаш ва муқобил фикрларни мантиқий текшириш, “Сюжетли аргумент харитаси” орқали сабаб-воқеа-ҳаракат-оқибат-далил-хулоса муносабатларини визуаллаштириш асосида интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
адабий таълимда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашга ўргатиш методикаси самарадорлиги матнни тушунишдан муқобил ечим таклиф қилиш ва ўз фикрлаш натижасини рефлексив баҳолашгача бўлган таҳлилий-таққослаш, сабаб-оқибатли англаш, инференциал фикрлаш, аргументатив далиллаш, умумлаштириш-хулосалаш ва рефлексив баҳолаш мезонларининг интегратив-динамик алоқадорлиги асосида такомиллаштирилиб, уларнинг репродуктив, аналитик ва ижодий-рефлексив даражаларини белгиловчи мезон–индикатор-диагностик топшириқ тизими аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатишнинг ташкилий-дидактик имкониятлари бадиий асар мазмунини муаммоли-таҳлилий ўзлаштириш, сабаб-оқибатли ва мантиқий боғланишларни аниқлаш, образлараро муносабатларни қиёсий талқин қилиш, сюжет ривожини моделлаштириш, далиллаш ва инференциал хулоса чиқариш фаолиятлари асосида аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан “Она тили дидактикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотномаси № 8202-696a-21ca-9beb-0e29-3926-3702). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий матн билан ишлаш малакалари ва мустақил, мантиқий, ижодий ҳамда танқидий тафаккур кўникмаларини ошириш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синфлар адабий таълимида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатишнинг дидактик модели муаммоли вазият → таҳлилий идрок → мантиқий операция → далиллаш → хулосалаш → рефлекция сиклида бадиий матннинг семантик, сюжет-композицион ва образлар тизимига хос дидактик имкониятларни мантиқий фикрлаш операциялари билан интегратив-динамик уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич синфлар адабий таълимида мантиқий фикрлаш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан 244709 сон нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқиш саводхонлиги дарсларини самарали ҳамда замонавий педагогик ёндашувлар асосида ташкил этиш методикаси ривожланган;
“Ўқиш саводхонлиги” дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси адабий матннинг сюжет-композицион ва мазмуний қатламларини “Диалогик-далиллаш” методи орқали фикрни матн далиллари билан асослаш, “Коллаборатив реасонинг” методи орқали ролли гуруҳий муҳокамада далилларни таққослаш ва муқобил фикрларни мантиқий текшириш, “Сюжетли аргумент харитаси” орқали сабаб-воқеа-ҳаракат-оқибат-далил-хулоса муносабатларини визуаллаштириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2025-йил 5-майдаги 26-36-982-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида бадиий матнни тушуниш асосида мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган амалий машғулот ишланмаларининг оммалашишига эришилган.
адабий таълимда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашга ўргатиш методикаси самарадорлиги матнни тушунишдан муқобил ечим таклиф қилиш ва ўз фикрлаш натижасини рефлексив баҳолашгача бўлган таҳлилий-таққослаш, сабаб-оқибатли англаш, инференциал фикрлаш, аргументатив далиллаш, умумлаштириш-хулосалаш ва рефлексив баҳолаш мезонларининг интегратив-динамик алоқадорлиги асосида такомиллаштирилиб, уларнинг репродуктив, аналитик ва ижодий-рефлексив даражаларини белгиловчи мезон-индикатор-диагностик топшириқ тизимини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич синфлар адабий таълимида мантиқий фикрлаш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг 2025-йил 24-июлдаги 01-02/80393-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларнинг когнитив ва рақамли (digital) компетенциялар шаклланишига эришилди.