Ўктамов Давронжон Одилжон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6305.
Илмий раҳбар: Ахмедов Журабой Рахмонбердиевич, педагогика фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.T.115.01.
Расмий оппонентлар: Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маттиев Илҳом Бегматдулобович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак электр муҳандисларининг автоматлаштиришга доир касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари диагностик ва инновацион мазмундаги касбга йўналтирилган муҳандислик масалаларини ечиш, электр машиналарининг иш режимларини рақамли моделлаштириш, бошқариш ва таҳлил қилишга мўлжалланган дастурий воситалардан фойдаланишни ўқув жараёнига интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (электр машинасозлиги) таълим йўналишидаги талабаларнинг мутахассисликка оид фанларни рақамли таълим воситалар орқали ўқитишда уларнинг умумий тузилмаси (маъруза машғулот, амалий машғулот, лаборатория машғулот) ва ўзига хос хусусиятлари (тестлар, видео лавҳалар, 3D анимациялар, луғатлар) такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенция сифатларини оширишга қаратилган ёндашувлар ва мутахассисликка оид креативлигини ривожлантиришда рақамли таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари билан инновацион ўқитиш методларидан фойдаланиш орқали электр муҳандислик компетенцияларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
талабаларнинг креативлигини ривожлантирувчи, касбий фаолиятга тайёрловчи инфратузилмасини шакллантиришда рақамли таълим воситаларни таълим жараёнида амалий татбиқ этишга оид мотивацион, камуникативлик, интелектуаллик ва ахборотлиликка асосланган моделининг самарадорлигини, тажриба-синов жараёнларида математик-статистик қайта ишлаш орқали тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий фаолиятига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методика, таклиф ва тавсиялар ҳамда илмий натижалар асосида:
бўлажак электр муҳандисларининг автоматлаштиришга доир касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари диагностик ва инновацион мазмундаги касбга йўналтирилган муҳандислик масалаларини ечиш, электр машиналарининг иш режимларини рақамли моделлаштириш, бошқариш ва таҳлил қилишга мўлжалланган дастурий воситалардан фойдаланишни ўқув жараёнига интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-F1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 15 январ 2025 йилдаги 03-74-74 сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга эришилган.
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (электр машинасозлиги) таълим йўналишидаги талабаларнинг мутахассисликка оид фанларни рақамли таълим воситалар орқали ўқитишда уларнинг умумий тузилмаси (маъруза машғулот, амалий машғулот, лаборатория машғулот) ва ўзига хос хусусиятлари (тестлар, видео лавҳалар, 3D анимациялар, луғатлар) такомиллаштиришга оид таклифлар “AIF 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 17-феврал 2025 йилдаги 02/01-01-61-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни мутахассисликка тайёрлашда визуал-анимацион видеодарслар орқали “Электр машиналари” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенция сифатларини оширишга қаратилган ёндашувлар ва мутахассисликка оид креативлигини ривожлантиришда рақамли таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари билан инновацион ўқитиш методларидан фойдаланиш орқали электр муҳандислик компетенцияларини ривожлантириш модели такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 17-апрел 2026 йилдаги 02/01-01-268-сонли маълумотномаси). Натижада техника олий таълим муассасаларида ўқитиш жараёнининг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш орқали талабаларни касбий фаолиятга тизимли тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish