Очилов Нодирбек Сайфуллоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Бадиий таржимада муаллиф услубини қайта яратиш муаммолари (Оскар Уайлд асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2017.1.PhD/Fil170.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, filo1ogiya фанлари доктори (DSc), профессор; Давлатова Мухайё Ҳасановна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оскар Уайлд асарлари мисолида инглиз адабиётидан ўзбекчага бадиий таржималарда муаллиф услубини қайта яратиш муаммоларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оскар Уайлд асарларида воқеа-ҳодисаларни услубий воситалардан фойдаланган ҳолда таъсирчан, эмоционал, бўёқдор баён этиб, асарларининг шаклий ташқи гўзаллигига алоҳида эътибор қаратгани аниқланган ва мазкур жараёнда муаллиф ижод услубида табиатни, персонажлар гўзаллиги ёки хунуклигини тасвирлашда ўхшатишлар, эпитетлар, метафорик эпитетлар, метафоралар ва услубий конвергенцияларнинг устуворлиги асосланган;
     “Дориан Грей сурати” романидаги айрим инглиз тилигагина хос бўлган услубий воситаларнинг бадиий матндаги вазифаси ҳам ўзбек тилига хос бўлган воситалар орқали қайта яратилганлиги, динамик (ёки функсионал) эквивалентликни таъминлаганлиги ва ҳар бир бадиий прозаик асарнинг муҳим компоненти ҳисобланган стилистик конвергенциялар орқали романнинг ўзбекча таржимасида ҳам ўз ифодасини топганлиги аниқланган;
     “Дориан Грей сурати” романи ва эртаклари услубини қиёслаганда, роман катта ёшдаги кишиларга мўлжаллангани туфайли мураккаб гаплар, фалсафий мушоҳадалар устиворлигида, эртаклар эса болаларга тушунарли тил ва услубда намоён бўлганлиги ва мазкур омиллар ўзбек таржималарида ҳам мутаносиб ифодасини топланлиги далилланган;
Оскар Уайлд асарларининг ўзбекча таржималарида учрайдиган айрим маъно ўзгаришлари ва услубий силжишлар аслият муаллифи – аслият – таржима – китобхон муносабатлари орқали очиб бериш ва таржимада қайта яратиш жараёнининг баён этиш воситаларини сақлаш, муаллиф ва мутаржим овозининг яхлитлиги, умуминсоний жиҳатларнинг устуворлиги каби тамойиллар асосида кечиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оскар Уайлд асарлари мисолида инглиз адабиётидан ўзбекчага бадиий таржималарда муаллиф услубини қайта яратиш муаммоларини аниқлаш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
Оскар Уайлд асарларида воқеа-ҳодисаларни услубий воситалардан фойдаланган ҳолда таъсирчан, эмоционал, бўёқдор баён этиб, асарларининг шаклий ташқи гўзаллигига алоҳида эътибор қаратгани аниқланган ва мазкур жараёнда муаллиф ижод услубида табиатни, персонажлар гўзаллиги ёки хунуклигини тасвирлашда ўхшатишлар, эпитетлар, метафорик эпитетлар, метафоралар ва услубий конвергенцияларнинг устиворлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) electron платформсини яратиш” мавзусидаги амалий илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг 2024-йил 11-майдаги №04/1-1250-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржимада сўзларнинг маъноси маълум контекст доирасида ўзгариши мумкинлиги ва таржимоннинг бунга эътибор қаратиши муҳимлиги ҳақидаги хулосалардан лойиҳада ўзбек адибларининг асарларини таржима қилиш жараёнида фойдаланилган;
“Дориан Грей сурати” романидаги айрим инглиз тилигагина хос бўлган услубий воситаларнинг бадиий матндаги вазифаси ҳам ўзбек тилига хос бўлган воситалар орқали қайта яратилганлиги динамик (ёки функсионал) эквивалентликни таъминлаганлиги ва ҳар бир бадиий прозаик асарнинг муҳим компоненти ҳисобланган стилистик конвергенциялар орқали романинг ўзбекча таржимасида ҳам ўз ифодасини топганлигига оид илмий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2014–2015-йилларда бажарилган АҚШнинг SUZ800-14-GR064 рақамли “Инглиз ва Америка адабиётидан ўзбек тилига шеърий таржима ва қиёсий шеършунослик муаммолари” (“The problems of poetic translation from American and English literature into Uzbek and comparative versification”) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 27-июлдаги №06-01-0303-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида шеърий ва насрий асарлар услубидаги фарқлар, уларни таржима қилишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилганда илмий иш натижаларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
“Дориан Грей сурати” романи ва эртаклари услубини қиёслаганда, роман катта ёшдаги кишиларга мўлжаллангани туфайли мураккаб гаплар, фалсафий мушоҳадалар устиворлигида, эртаклар эса болаларга тушунарли тил ва услубда намоён бўлганлиги ва мазкур омиллар ўзбек таржималарида ҳам мутаносиб ифодасини топланлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ёшлар сиёсати амалда”, “Ассалом Бухоро”, “Нажот – билимда” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-октябрдаги №01-09-144-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар орқали мухлисларнинг Оскар Уайлднинг асарлари ва уларнинг таржималари ҳақидаги маълумотлар кўрсатувларнинг илмий-оммабоп, сермазмун, қизиқарли бўлишига ва бойитишга эришилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish