Мирзаева Лобар Элмуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “География таълимида электрон ахборот таълим ресурсларни яратиш ва уларни жорий қилиш механизмларини такомиллаштириш (7-синф Материклар ва океанлар табиий географияси фани мисолида”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7858.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилноза Нарзуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ражабов Фурқат Туракулович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Алимкулов Нусратилла Раҳмонкулович, география фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари география таълимида электрон ахборот таълим ресурсларни яратиш ва жорий қилиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
география таълимида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш механизмларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари технолингвистик муҳитда билимларни визуаллаштириш, геоахборот базаларни ягона плаформаларга функсионал кибергенциялаш ва семантик мувофиқлаштириш асосида аниқланган;
география фанидан электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш модели ички механизмларини функсионал синергециялаш ва интеллектуал салоҳиятни кенгайтириш алгоритимларини янги вазифаларга мос равишда ўқув жараёнини қайта қуриш асосида такомиллаштирилган;
география фанидан электрон таълим шароитида ўқувчиларнинг самарали ўқув фаолияти учун таълим ресурсларини яратиш механизимлари электрон ресурсларда маълумот айирбошлашнинг тезкорлиги ва субектлар ҳамкорлигини технологияларга ҳамоҳанг уйғунлаштириш ва билимларни адектив траекторияларда етказиш асосида такомиллаштирилган.
таълим ресурсларини яратиш механизмларининг самарадорлиги электрон ресурслар орқали тезкор ахборорт олиш, билимларни когнитив таъсирчанлигини такрорлаш воситасида мустаҳкамлаш ҳамда ҳаётий вазиятларда ресурсларни индивидуал қўллаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг география таълимида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари асосида:
география таълимида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва жорий этиш механизмларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари технолингвистик муҳитда билимларни визуаллаштириш, геоахборот базаларни ягона плаформаларга функсионал кибергенциялаш ва семантик мувофиқлаштириш асосида аниқлашга оид таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29-апрелдаги 89-03-559-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида замонавий электрон ахборот таълим муҳитини яратиш ва унда география фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга эришилган.
география фанидан электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш модели ички механизмларини функсионал синергециялаш ва интеллектуал салоҳиятни кенгайтириш алгоритимларини янги вазифаларга мос равишда ўқув жараёнини қайта қуриш асосида такомиллаштирига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон Республикасини экологик вазияти бўйича раёнлаштириш методологияси ва мослашувчан электрон дастурий таъминотини яратиш” номли лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29-апрелдаги 89-03-559-сон маълумотномаси). Натижада, география фанини ўқитишнинг электрон методик таъминоти такомиллаштирилган.
география фанидан электрон таълим шароитида ўқувчиларнинг самарали ўқув фаолияти учун таълим ресурсларини яратиш механизимлари электрон ресурсларда маълумот айирбошлашнинг тезкорлиги ва субектлар ҳамкорлигини технологияларга ҳамоҳанг уйғунлаштириш ва билимларни адектив траекторияларда етказиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Геоекологик маданият” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29-апрелдаги 89-03-559-сон маълумотномаси). Натижада, география таълимида электрон дарсликлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.
таълим ресурсларини яратиш механизмларининг самарадорлиги электрон ресурслар орқали тезкор ахборорт олиш, билимларни когнитив таъсирчанлигини такрорлаш воситасида мустаҳкамлаш ҳамда ҳаётий вазиятларда ресурсларни индивидуал қўллаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувларнинг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 04-мартдаги 02-31-301-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим ўқувчиларининг электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш кўникма ва малакаларининг ривожланишига эришилган.