Бабаева Хулкарой Усмон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабалар мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишни рефлексив технологиялар асосида ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3362.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облақуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор; Тилегенов Аскарбай Тилегенович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика инсититути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда рефлексив ёндашув воситасида талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълимда талабаларнинг рефлексив ёндашувга асосланган мустақил ўқув фаолиятининг педагогик моҳияти ва психологик хусусиятлари ўқув фаолиятини мустақил режалаштириш, назорат қилиш, натижаларни таҳлил этиш ва коррекциялаш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги, когнитив ва метакогнитив жараёнлар уйғунлиги ҳамда мотивацион, ҳиссий-иродавий ва рефлексив омилларнинг талабанинг ўзини ўзи бошқаришига таъсири асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг рефлексив ёндашувли мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишнинг услубий таъминоти фан дастури, силлабус, методик кўрсатмалар, муаммоли-амалий кейслар, лойиҳавий топшириқлар ҳамда босма ва электрон таълим ресурсларини мотивацион-мақсадли, когнитив, фаолиятли-протсессуал ва рефлексив-назорат компонентлари билан функсионал боғлаш, мустақил фаолиятга тайёргарлик, ижодий мустақиллик, ҳиссий-иродавий барқарорлик ва фаолият натижадорлигини аниқловчи баҳолаш мезонларини ўқув-услубий воситалар мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини педагогик бошқариш жараёнида ўз-ўзини таҳлил қилиш, назорат қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантирувчи рефлексив технологияларни қўллаш методикаси рефлексив маъруза, менторлик, тюторлик ва “тенгдош-тенгдошга” ҳамкорлик моделларини SWOT-tahlil, “Нишон рефлекцияси”, “Рефлексив анкета”, “Фаолият рефлекцияси–муваффақиятлар дарахти” ҳамда “Рефлексив экран” методлари билан уйғунлаштириш, талабанинг ўқув ютуқлари ва қийинчиликларини аниқлаш, сабабларини таҳлил этиш ҳамда кейинги фаолият йўналишларини белгилашга хизмат қилувчи босқичли педагогик раҳбарлик механизми асосида такомиллаштирилган;
педагогика йўналиши талабаларининг рефлексив ёндашувли мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш модели мақсадли, жараёнли ва натижавий блокларнинг функсионал изчиллигини таъминлаш, талабанинг шахсий ўсиш траекториясини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда ривожланиш натижаларини юқори, ўрта ва қуйи даражалар бўйича динамик баҳолаш механизмларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг рефлексив ёндашувли мустақил ўқув фаолияти олиш фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
ўқув фаолиятини мустақил режалаштириш, назорат қилиш, натижаларни таҳлил этиш ва коррекциялаш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги, когнитив ва метакогнитив жараёнлар уйғунлиги ҳамда мотивацион, ҳиссий-иродавий ва рефлексив омилларнинг талабанинг ўзини ўзи бошқаришига таъсири асосида аниқлаштирилган олий таълимда талабаларнинг рефлексив ёндашувга асосланган мустақил ўқув фаолиятининг педагогик моҳияти ва психологик хусусиятларига оид таклифлар “Педагогик технологиялар" номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 194-сонли буйруғига асосан, 194-027-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагог ўқитувчиларининг рефлексив ёндашувли мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш, бошқариш методикаси такомиллаштирилган;
фан дастури, силлабус, методик кўрсатмалар, муаммоли-амалий кейслар, лойиҳавий топшириқлар ҳамда босма ва электрон таълим ресурсларини мотивацион-мақсадли, когнитив, фаолиятли-протсессуал ва рефлексив-назорат компонентлари билан функсионал боғлаш, мустақил фаолиятга тайёргарлик, ижодий мустақиллик, ҳиссий-иродавий барқарорлик ва фаолият натижадорлигини аниқловчи баҳолаш мезонларини ўқув-услубий воситалар мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг рефлексив ёндашувли мустақил ўқув фаолиятини ташкил этишнинг услубий таъминоти бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон" телерадиоканали давлат муассасасасидаги “Ўзбекистон ёшлари" номли дастури ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон" телерадиоканали давлат муассасасининг 2024 йил 21 августдаги 04-36-949-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогик рефлекцияни ривожлантириш технологияси асосида бўлажак ўқитувчининг шахсиятини ривожлантиришни таъминлайдиган тизимли, рефлексив-гуманистик, рефлексив-фаолият, ўзгарувчан ва индивидуал ижодий ёндашувлардан фойдаланиш мазмуни бойитилган;
рефлексив маъруза, менторлик, тюторлик ва “тенгдош-тенгдошга” ҳамкорлик моделларини SWOT-tahlil, “Нишон рефлекцияси”, “Рефлексив анкета”, “Фаолият рефлекцияси–муваффақиятлар дарахти” ҳамда “Рефлексив экран” методлари билан уйғунлаштириш, талабанинг ўқув ютуқлари ва қийинчиликларини аниқлаш, сабабларини таҳлил этиш ҳамда кейинги фаолият йўналишларини белгилашга хизмат қилувчи босқичли педагогик раҳбарлик механизми асосида такомиллаштирилган талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини педагогик бошқариш жараёнида ўз-ўзини таҳлил қилиш, назорат қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантирувчи рефлексив технологияларни қўллаш методикаси; мақсадли, жараёнли ва натижавий блокларнинг функсионал изчиллигини таъминлаш, талабанинг шахсий ўсиш траекториясини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда ривожланиш натижаларини юқори, ўрта ва қуйи даражалар бўйича динамик баҳолаш механизмларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган педагогика йўналиши талабаларининг рефлексив ёндашувли мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш моделига оид таклифлар “Педагогик технологиялар" номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 194-сонли буйруғига асосан, 194-027-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.